Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5831
7474
7510

-36
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
114463
156139
163253

-7114

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 544 223

onlayn_180Ўзбекистонда интернет маркетинг соҳасида етакчи савдо брендларидан бирибўлган Zipwolf (www.zipwolf.com) асосчиси, маркетолог Умиджон АХУНЖОНОВ билан суҳбат

– Интернетда реклама деганда нимани тушуниш лозим?

– Интернет реклама жуда кўп тармоққа эга бўлган соҳа. Интернет рекламасининг бир нечта турларини келтирган ҳолда ҳар бир тур бўйича атрофлича тушунтириш бериб ўтишга ҳаракат қиламан.

Ижтимоий тармоқларда реклама: Статистик маълумотларга юзлансак, бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпи бевосита шахсий компьютерлар ва асосан мобил телефонлар орқали интернетдан фаол фойдаланишмоқда. Бу қарийб 16 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик, тадбиркор тили билан айтганда, 16 миллиондан ортиқ салоҳиятли харидор деганидир. Яна статистикага юзлансак, Одноклассникидан фойдаланувчи ўзбекистонликлар қарийб 3 миллион кишини ва Фейсбукдан фойдаланувчилар 1 миллиондан ортиқни ташкил этади.

Ижтимоий тармоқлардаги реклама асосан компаниялар бренди остида онлайн аудитория учун “қизиқарли” ва “фойдали” турли мақола, цитата, дизайн, промо-акция ва видео типидаги контентларни улашиш орқали кечади. Онлайн аудитория ўзи ёқтирган контентга “нравится” ва “поделиться” босиши ушбу контентнинг вирусли тарқалишига олиб келади.

Ижтимоий тармоқларда асосан икки турдаги рекламалар олиб борилади:

1. Вирусли характердаги “қизиқарли” ва “фойдали” контентлар ишлаб чиқиш асосидаги рекламалар (вирусли тарқалади, брендни имиджини ёйишга хизмат қилади);

2. Пуллик (perclick) рекламалар (сотувни рағбатлантиради).

Қидирув тизимларидаги реклама: Барчамиз google.com ва yandex.ru каби қидирув тизимларидан фаол фойдаланамиз. Бу тизимларда асосан ўзимизга керакли бўлган бирор турдаги маълумотлар бўйича қидирув мурожаатларини амалга оширамиз. Ўзбекистондан ушбу иккала қидирув тизимига бир ойда ўртача 70 миллиондан ортиқ мурожаатлар бўлади.

Масалан, мамлакатимиз бўйича “купить квартиру в Ташкенте” сўз бирикмаси орқали бир ойда ўртача 1035 та мурожаат бўлади. Бунинг бизнесга нима аҳамияти бор дерсиз? Айни 1035 та мурожаатларнинг барчасида сизнинг компаниянгизнинг веб-саҳифаси энг биринчи ўринда тақдим этилса, қидирувчи асосан қидирув натижасининг энг биринчи 3-5 веб-саҳифасига мурожаат қилишини инобатга олсак, сизнинг веб-саҳифангиз ойлик ўртача 200-300 атрофидаги ташриф буюрувчига эга бўлади. Агар ташриф буюрувчиларнинг 1 фоизи харидорингизга айланса ҳам, бу бир ойда сиз 2-3 та квартира сотдингиз дегани, шундай эмасми?

Контекст реклама: Рекламанинг бу тури ҳам қидирув тизимлари билан боғлиқ. Ушбу турдаги рекламада сиз қидирув учун ишлатган иборадан келиб чиқиб, қидирув тизимларининг яқин ҳамкорлари бўлган миллионлаб бошқа веб-саҳифаларга кейинчалик ташриф буюрганингизда сизга айни қидирув сўзи билан боғлиқ интернет баннер рекламалар кўрсатилади.

Бундан ташқари, “ремаркетинг” типидаги контекст рекламалар қидирув тизимлари бўйича бир марта ташриф буюрган веб-саҳифангизга алоқадор интернет баннер рекламаларнинг кейинчалик ҳам сизни бошқа веб-саҳифаларда ҳам таъқиб этиши билан характерланади.

Email реклама: Бу турдаги рекламалар интернет компаниялари базасида мавжуд (минглаб) электрон почта эгаларига сизнинг маҳсулот ёки хизматларингиз таклифини ўзида акс эттирган электрон хабарлар юбориш билан характерланади. Одатда бу турдаги рекламалар 2-4 фоиз самарага эга бўлиб, юборилган ҳар юз кишилик хабарлардан 2-4 дона салоҳиятли харидор топиш мумкин.

PR мақола ва интернет баннер типидаги рекламалар: Бу турдаги рекламалар асосан кўп сонли ташриф буюрувчиларига эга бўлган веб-саҳифаларга компания, унинг маҳсулотлари ва хизматлари тўғрисида PR мақола ёки баннер кўринишида жойлаштириладиган рекламалардир. Ўзбекистонда кунлик 250-300 минг кишилик ташриф буюрувчисига эга www.kun.uzwww.daryo.uz каби веб-саҳифаларга реклама жойлаштириш яхши самара бериши мумкин.

Интернет реклама юқоридаги 5 турдаги реклама билангина чекланмайди. Бундан ташқари Telegram, Wechat, Whatsapp ва Instagram каби ижтимоий тармоқларнинг, Youtube ва Mail.ru каби веб-саҳифаларнинг ҳам юқори реклама имкониятлари мавжуд.

 – Бугунги кунда интернет рекламанинг Ўзбекистондаги ўрни ва аҳамияти ҳақида сўзлаб берсангиз.

– Гарчи асосий реклама манбалари сифатида биз телевидение, радио, газета, журналлар ва йўл чети баннерларидан фойдаланиб ўрганган бўлсакда, кичик бизнесларнинг айни манбаларга реклама жойлаштиришлари арзон тушмайди. Иккинчи тарафдан, агар, бугунги кун истеъмолчисини кузатсангиз, у ҳар қандай реклама манбаларидан биринчи таъсирни олгач, иккинчи қадам сифатида айни бренд ҳақида батафсилроқ маълумот ўрганиш учун, албатта, интернетга мурожаат қилади. Айтишим мумкинки, интернет реклама тадбиркорларимизга ўз хизмат ва маҳсулотларини энг арзон йўлда энг самарали реклама қилишлари учун имкон яратади.

 – Янги ташкил этилган бизнеслар учун ўз веб-саҳифасига эга бўлиш қай даражада муҳим деб ўйлайсиз?

– Бугунги кунда ўз веб-саҳифасига эга бўлмаган бизнесларни 90-йилларнинг телефон рақамига эга бўлмаган бизнесларига қиёслаш мумкин. Умуман олганда, интернет рекламаларининг бир қисми бевосита компания веб-саҳифаси бўлишини талаб этади (масалан, қидирув бўйича оптималлаштириш). Бундан ташқари, интернет рекламаларда асосий мақсад салоҳиятли харидорларни компания веб-саҳифасига олиб ўтиш ҳисобланади. Компанияларнинг веб-саҳифаси қидирувчи ёки ташриф буюрувчиларда айни брендга нисбатан ишонч ҳиссини уйғотувчи восита десак ҳам айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"