Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5829
7474
7510

-36
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
114461
156139
163253

-7114

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 544 221

pilla_180Мамлакатимизда ипакчилик тармоғи ва тўқимачилик саноатини янада ривожлантириш, соҳага илғор технологияларни жалб этиш, илм-фан соҳасидаги инновацион ишланмаларни амалиётга татбиқ қилишга қаратилаётган доимий эътибор юксак самаралар бермоқда. Президентимизнинг шу йил 29 мартдаги “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада дастуриламал  бўлмоқда.

 

Мазкур қарорда тармоқ нуфузини ошириш учун озуқа базасини жадал ривожлантириш, сифатли ипак қурти уруғи етиштириш тизимини кенг йўлга қўйиш, саноатбоп пилла хомашёси етиштириш ва пиллани қайта ишлаш корхоналарининг тўлиқ қувват билан ишлашини таъминлаш, шунингдек,  рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ва соҳанинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш бўйича аниқ чоралар белгиланган. Булар натижасида 2021 йилга бориб умумий етиштирилган пилла ҳажмида пиллани қайта ишлаш улушини 50 фоизгача ошириш, янги иш ўринлари яратиш, маҳсулот экспорти ҳисобидан валюта маблағи тушуми кўпайиши назарда тутилган.

Президентимизнинг жорий йил 22-23 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан Фарғона вилоятида 2017-2021 йилларда ипакчиликни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилгани маъқулланди. Бу борада Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти ҳам янги изланишлар олиб бормоқда.

Яқинда Марғилон шаҳрида “Тўқимачилик саноати корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил этишда илм-фан интеграциялашувининг ўрни ва долзарб муаммолар ечими” мавзуида халқаро илмий-техникавий анжуман ўтказилди. “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси, Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти ва Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда Хитой, Россия, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Польша каби давлатлардан мутахассислар, мамлакатимиздаги олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, ипакчилик тармоғи корхоналари вакиллари иштирок этишди.

Халқаро илмий-техникавий анжуман шўъбаларда иш олиб борди. Мутахассислар ипакчилик саноати, қишлоқ ҳўжалик экинларининг ҳосилдорлигини ошириш, тутчилик, ипакчилик муаммолари ва инновацион ечимлар, тўқимачилик материаллари ва маҳсулотлари кимё технологияси, фундаментал ва иқтисодий фанларнинг тўқимачилик саноатини ривожлантиришдаги ўрни каби йўналишлардаги шўбаларда соҳага доир долзарб вазифалар хусусида фикр алмашишди.

Мутахассислар фикрича, бу каби ҳамкорлик муносабатлари ипак саноати борасидаги савдо алоқалари, ҳунармандлик маҳсулотлари айирбошлашда қўл келади.  Шунингдек, анжуманнинг халқаро дўстона муносабатларни янада юксалтириш, ипак саноатини ривожлантиришда замонавий технологиялардан фойдаланиш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш, бу борада келажакдаги муштарак мақсадларни амалга оширишдаги аҳамияти беқиёсдир.

Ўз мухбиримиз.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"