Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7374
9779
10203

-424
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
58328
308009
133664

+174345

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 735 271

investitsiya_300Мамлакатимизда ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва ривожлантириш, тадбиркорликни ривожлантиришда хусусийлаштириш жараёнининг ўзига хос ўрни ва аҳамияти бор.

Айниқса, кейинги йилларда мазкур жараёнда  давлат мулки объектларини танлов савдоларида ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан сотиш, бунда  инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини ва турларини белгилаш тартиб-тамойиллари кенг қўлланилмоқда ва у ўзининг муайян  самараларини бермоқда.

Инвестициявий мажбурият   харидор томонидан давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасига мувофиқ объектларга пул қийматига эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда инвестицияларни амалга ошириш бўйича қабул қилинадиган мажбуриятдир.

Ижтимоий мажбурият эса  давлат мулки объектини сотиб олишда пул қийматига эга бўлмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириш юзасидан харидор томонидан қабул қилинадиган мажбуриятдир.

Бу жараёнда сотилиши керак бўлган давлатга тегишли  хўжалик жамияти (акциядорлик жамиятлари ёки масъулияти чекланган жамиятлар шаклида), давлат акциялари (улушлари), мулкий мажмуа, бинолар ва иншоотлар кўринишидаги кўчмас мулк, шунингдек, тугалланмаган қурилиш объекти  инвестициялаш объекти саналади. Давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасида кўрсатилган инвестициялаш объектига харидор томонидан киритиладиган инвестицияларнинг пул қиймати инвестициялар миқдори, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган муддат эса  инвестиция даври дейилади.

Мажбуриятни  бажариш йўллари

Бундай мажбуриятлар харидор томонидан давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасига мувофиқ қабул қилинади ва  бир неча  йўллар билан амалга оширилади.

Биринчидан, ўтказилган пул маблағлари ва харидорнинг фаолиятидан олинган фойдани, шу жумладан, унинг улушига ҳисобланган дивидендларни  қайта инвестициялаш орқали.

Иккинчидан, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун хом ашё ва материаллар, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар етказиб бериш йўли билан.

Учинчидан,  мазкур мажбурият таъмирлаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш,  ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш ҳисобидан бажарилади.

Бундан ташқари, инвестициялаш объектининг  Давлат бюджети олдидаги қарзларини, кредитлар ва бошқа мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман тўлаш, маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг муайян турини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, ноу-хауни, интеллектуал мулкнинг бошқа турларини жорий этиш, кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашга харажат қилиш, фаолият соҳасини сақлаб қолиш ёки қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шакллар орқали ҳам инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар амалга оширилиши мумкин.

Танловда сотиш чоғидаги мажбуриятлар миқдори

Давлат мулки объектларининг инвестицияларга бўлган эҳтиёжи икки даражада, яъни  айланма маблағларни тўлдириш ва асосий воситаларни, шунингдек, инвестициялаш объекти фаолиятини (ишлашини) тиклаш заруриятига асосланган энг кам даражада ҳамда

бизнес-режалар бажарилишини таъминлайдиган эҳтиёжлар шакллантириладиган ривожлантириш ёки кенгайтирилган ишлаб чиқариш даражасида аниқланади. Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори давлат мулки объектининг тегишли мақсадларга йўналтириладиган инвестицияларга (моддий ва молиявий) эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Хўжалик жамиятларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат акцияларини (улушларини) сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори ва уларнинг тури Давлат рақобат қўмитаси томонидан ушбу хўжалик жамиятларининг таклифлари асосида, уларнинг тегишли ҳисоб-китоблар ва хўжалик жамиятининг тасдиқланган бизнес-режасидан келиб чиққан ҳолда улардан фойдаланиш прогнози билан асосланган тақдирда белгиланади.

“Ноль”  харид қийматида  сотишдаги мажбуриятлар миқдори 

 

“Ноль” харид қийматида  сотиш юзасидан қарор қабул қилинган давлат мулки объектлари бўйича инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори муайян тартибда белгиланади. Бунда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан ҳудудий тендер комиссиясига инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори юзасидан таклифлар тақдим этилади.  Давлат мулки объектининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ушбу давлат мулки объектидан кейинчалик яхшироқ ва самаралироқ фойдаланиш мумкин бўлган, бироқ мажбурий бўлмаган фаолият тури аниқланади.

Давлат мулки объектининг мақбул фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган яратиладиган иш ўринларининг прогноз сони аниқланади.

Тақдим этилган танлов шартлари ишчи орган томонидан  Молия вазирлигига, Иқтисодиёт вазирлигига, Давлат солиқ қўмитасига келишиш учун юборилади, улар ўн иш кунидан кўп бўлмаган, такроран киритилганда эса — беш иш кунидан кўп бўлмаган муддат мобайнида кўриб чиқилади.  Шундан сўнг танлов шартларини тасдиқлаш учун Давлат тендер комиссиясига киритади. Ушбу  комиссия томонидан тасдиқланган танлов шартлари улар тасдиқлангандан кейин беш иш куни мобайнида сотувчи томонидан ҳудудий танлов комиссияларига юборилади.  Танлов объекти бир нечта объектга бўлинган тақдирда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг йиғиндиси комиссиянинг тегишли қарорларида белгиланган мажбуриятлардан кам бўлмаслиги керак.

 

Олди-сотди шартномалари  бажарилишини назорат қилиш 

Давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларининг (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш сотувчи томонидан  бир неча йўл билан амалга оширилади. Бу жараёнда  шартномаларни ҳисобга олиш ва уларга мувофиқ сотиб олиш тўловлари тўланиши ҳамда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши мониторинги  олиб борилади.  Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши инвестицияларнинг инвестициялаш объектига инвестициялар тушиши санаси бўйича ҳисобга олинади. Шартномада инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилмаганлиги учун пеня ҳисоблаш ёки жарима қўллаш назарда тутилиши мумкин.  Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисидаги ёзма ахборот харидор томонидан сотувчига шартномада белгиланган муддатларда тақдим этилиши керак.

 

Мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш  

 

Харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш шартномада назарда тутилган даврийликка мувофиқ амалга оширилади. Мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш сотувчи томонидан харидорнинг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисидаги ёзма ахбороти асосида амалга оширилади. Бунда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг тўлиқ ҳажмда бажарилганлигини қабул қилиш харидорнинг кўрсатиб ўтилган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тугалланганлиги тўғрисидаги ёзма ахбороти ҳамда шартнома шартларига мувофиқ мустақил аудиторлик ва (ёки) баҳоловчи ташкилот ҳисоботи олинган кундан бошлаб икки ойдан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.

Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилишни ташкил этиш мақсадида сотувчи инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш бўйича комиссия ташкил этади. Комиссия  ўрганиш  натижалари бўйича инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажарилган ёки бажарилмаган деб эътироф этиш тўғрисида асосланган қарор қабул қилади. Инвестор томонидан инвестиция мажбуриятларини бажаришда бизнес-режадан ва шартнома шартларидан четга чиқилганда, агар ушбу четга чиқиш иқтисодий жиҳатдан асосланган бўлса ва инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг мақсадлари ва суммасига таъсир кўрсатмаса, шунингдек инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажаришдаги қолоқликнинг ўрнини тўлдириш ва инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилмаганлиги учун пеня тўлаш юзасидан ёзма кафолатлар мавжуд бўлса, комиссия инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажарилган деб эътироф этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

Комиссия томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ ҳажмда бажарилган деб эътироф этилган тақдирда сотувчи харидорга сотиб олинган давлат мулки объектларини тасарруф этиш ҳуқуқини бериш тўғрисида қарор қабул қилади ва беш иш кунидан кўп бўлмаган муддат мобайнида қуйидаги ҳаракатлардан бирини амалга оширади.

Яъни, кўрсатиб ўтилган қарор қабул қилинган кундан бошлаб харидорнинг хизмат кўрсатувчи воситачисига харидор сотиб олган акцияларни ажратиб олиш юзасидан топшириқнома тақдим этади. Ёки харидор томонидан масъулияти чекланган жамият устав фондидаги улушга бўлган мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи берилган сертификатнинг асл нусхаси тақдим этилгандан кейин харидорда у сотиб олган улушни тасарруф этиш ҳуқуқи пайдо бўлганлиги тўғрисидаги ёзувни қайд этади. Ёхуд  харидор томонидан мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерининг асл нусхаси тақдим этилгандан кейин “тасарруф этиш ҳуқуқи билан” ёзувини киритади. Комиссия томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган деб эътироф этилган тақдирда сотувчи шартномага мувофиқ қарор қабул қилади ва беш иш куни мобайнида харидорни ўз қарори тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.

 

Шартнома шартларини бажармаганлик учун жавобгарлик

 

Харидор томонидан шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда сотувчи харидорга сотиб олиш тўловларини киритиш муддатларининг йўл қўйилган бузилишлари мавжудлиги ёки шартномада тегишли ахборот тақдим этиш назарда тутилган муддатларда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш тўғрисида ёзма талабнома (билдиришнома) жўнатади. Сотиб олиш тўловларини киритишнинг ҳар бир ўтказиб юборилган куни учун шартномага мувофиқ пеня ҳисоблаб ёзади. Шартнома шартларига мувофиқ харидордан жарима ушлаб қолади.  Агар харидор томонидан шартномада назарда тутилган муддат ўтгандан кейин уч ой мобайнида сотиб олиш тўловлари ёки инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг навбатдаги қисми шартномада назарда тутилган ҳажмда киритилмаган бўлса, белгиланган тартибда шартномани бекор қилиш ташаббуси билан чиқади. Жаримани қўллаш миқдори ва тартиби, шунингдек шартномани бекор қилиш шартлари шартномада кўрсатилади.

 

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"