Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
215
7798
8223

-425
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
122496
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 379 100
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Аҳоли бандлиги ва ижтимоий ҳимояни таъминлашда пенсия таъминотининг ўрни

Ўзбекистон танлаган ислоҳот йўли ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилган. Бу борада Президентимиз Ш.Мирзиёев “Бизнинг қабул қилаётган барча қонун ва қарорларимиз, режа ва дастурларимиз – бу мамлакатимизни янгилаш ва модернизация қилиш, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўладими, давлат ҳокимияти ва бошқарув тизими, ҳуқуқ-тартибот, ижтимоий ҳимоя, соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия соҳалари фаолиятини такомиллаштириш бўладими, қуролли кучларимизнинг жанговар салоҳиятини ошириш бўладими – буларнинг барчаси халқ фаровонлиги, юрт тинчлиги мақсадларига қаратилганини, ўйлайманки, сизлар яхши тушунасиз” [1].

Бозор иқтисодиёти шароитида аҳоли даромадларини оширишда даромадларнинг тенгсизлиги, уларнинг фарқланиши муҳим аҳамиятга эга. Даромадлардаги тенгсизлик кишилар ишлаб топган пул миқдорида катта фарқлар бўлишини билдиради. Қуйидаги жадвалда тенгсизликнинг тўрт омили келтирилган:

1-жадвал [2].

rustamov_1_7

2018 йилда ҳам ўтган йиллардаги каби ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари устуворлиги сақлаб қолинади. Хусусан, ижтимоий соҳани молиялаштириш учун 34,7 триллион сўм маблағ йўналтириш назарда тутилмоқда. Давлат бюджети параметрларида қабул қилинган дастурларни амалга ошириш учун 8,5 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтириш таклиф этилмоқда. Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари 20,5 фоизга ошди. Аҳоли турмуш даражасини аниқлашда халқаро стандартлар мезони қуйидаги жадвалда кўрсатилган тартиблардан иборат:

rustamov_2_7

2-жадвал

Бугунги кунда мамлакатимизда  амалга оширилаётган ижтимоий сиёсат,  энг аввало, кўмакка муҳтож қариялар ва ногиронларни  ҳар томонлама  қўллаб-қувватлаш, улар ҳақида  қайғуриш,  ҳимояга  муҳтож кишилар учун   ижтимоий таъминот механизмларини  кучайтиришга қаратилган.  Бунинг учун  ҳар йили давлат бюджетидан  катта миқдорда маблағлар  ажаратилади.  Жумладан,  2017 йилнинг биринчи ярмида   бу соҳага  55,0 млрд. сўм йўналтирилди.  Мисол учун,   давлат бюджетининг 2017 йил биринчи ярим йилликдаги ижросига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси ҳисоботида  қариялар ва ногиронлар учун санаторийлар таъминотига 5,5 млрд. сўм,   кичик ёшдаги   ногирон болалар учун   интернат-уйлар   таъминотига 7,9 млрд. сўм,  ногиронларнинг реабилитация марказлари таъминотига 4,8 млрд. сўм, уларни ўқитиш ва иш билан    таъминлашга 3,9 млрд. сўм ажратилгани қайд этилди[3].  Шунингдек, ҳисобот даврида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва  турмуш фаровонлигини ошириш харажатлари ҳар доимгидек давлат бюджетининг устувор йўналишларидан бири  бўлди.   Хусусан, 14 ёшгача боласи бор оилаларга  жорий йилнинг  дастлабки 6 ойида 165,1 млрд. сўм,   боласи 2 ёшга тўлгунга қадар ишламайдиган оналарга 377,3 млрд. сўм миқдордаги  нафақалар,  кам даромадли оилаларга 40,9 млрд. сўм моддий ёрдам, алоҳида тоифадаги фуқароларга уй-жой коммунал хизматлари ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига 25,1 млрд. сўм миқдордаги компенсация тўловлари ажратилди. Шу билан бирга, болаликдан ногиронлар учун давлат бюджетидан 235,4 млрд. сўм  нафақалар берилди.  Аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида  2017 йилнинг 1 декабридан  бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори 15 фоизга  оширилди.  2017 йилнинг январь–июнь ойларида иқтисодий фаол аҳоли сони 14 162,6 минг кишини ёки аҳоли умумий сонининг 43,9 фоизини ташкил қилди. Маълумотларга кўра, 2017 йилнинг январь–июнь ойларида иқтисодиётда банд бўлган аҳоли сони 13 421,2 минг кишини ташкил қилди ва 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 фоизга ошди. 2017 йилнинг январь–июнь ойларида иқтисодий фаол аҳолининг бандлик даражаси (иқтисодиётда банд аҳолининг иқтисодий фаол аҳоли сонига нисбати) 94,8 фоизни ташкил этди. 2017 йил сентябрь ойи охирига меҳнат идораларида иш қидирувчилар сифатида рўйхатдан ўтган аҳоли сони 10,4 минг кишини ташкил қилди ва бу кўрсаткич 2016 йилнинг шу даврига (5,4 минг киши бўлган) нисбатан 94,4 фоизга кўпайган. Нодавлат секторида жами бандлар улуши 82,1 фоизга етиб, 2016 йил июль ойининг шу даврида 81,8 фоизни ташкил қилган. Давлат ва нодавлат секторида бандлар сони қуйидаги жадвалда келтирилган:

3-жадвал

 
ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ
 
Жами бандлар, минг киши
Шу жумладан, жами аҳоли сонига нисбатан фоизда
Давлат секторида
Нодавлат
секторда
13 421,2
17,9
82,1
Қорақалпоғистон Республикаси
647,9
22,2
77,8
Вилоятлар:
Андижон
1 285,7
13,6
86,4
Бухоро
824,0
17,9
82,1
Жиззах
455,7
18,5
81,5
Қашқадарё
1 196,4
16,5
83,5
Навоий
418,6
36,3
63,7
Наманган
1 008,7
16,0
84,0
Самарқанд
1 518,7
14,3
85,7
Сурхондарё
987,8
17,3
82,7
Сирдарё
345,7
19,2
80,8
Тошкент
1 310,2
15,7
84,3
Фарғона
1 518,1
15,4
84,6
Хоразм
729,3
16,2
83,8
Тошкент ш.
1 174,4
28,5
71,5

 

Фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланмаганлик даражасини баҳолашда “ижтимоий хавф-хатар” тушунчасидан фойдаланилади. “Ижтимоий хавф-хатар”нинг эҳтимоллик даражаси пенсия тизимининг мазмуни ва чегараларини белгилайди. Пенсия тизимининг пировард вазифаси инсон эҳтиёжини ҳамда унинг кексалик чоғида ҳимояланишга бўлган талабини
қондиришдир, деган хулоса чиқариш имконини беради. Аҳолини ижтимоий
муҳофазалашни бир вақтнинг ўзида амал қиладиган ва бир-бирини тўлдирувчи қуйидаги тўртта тизимга ажратиш мумкин – давлат ижтимоий таъминоти, давлат ижтимоий суғуртаси, жамоа ижтимоий суғуртаси ва шахсий суғурта. Бизнинг республикамизда ижтимоий сиёсатнинг даромадларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш соҳасида қуйидаги йўналишлар бўйича иш олиб борилади:

– иш ҳақи, пенсия, нафақа, стипендияларни минимал миқдорини белгилаш;

– инфляция ўсиши сабабли аҳоли даромадларини индексациялаш;

– даромадларни кам таъминланган фуқаролар фойдасига тақсимлаш.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, фуқароларнинг турмуш фаровонлигини мустаҳкамлаш ва пенсия тизимини ташкил этишда жаҳонга машҳур Германия ва Чили моделлари андоза сифатида танланди. Пенсия таъминотининг икки базавий модели тақсимот-тортилувчи ва капиталлашган моделлардир. Машҳур венгер иқтисодчиси Я.Корнаи тақсимот ва капиталлашган пенсия тизимлари ўртасидаги фарқлар моҳиятини асослаб берди. Тақсимот модели пенсионерларни ҳозирги вақтда амалда бўлган аҳолининг иқтисодий фаол қатлами ҳисобига таъминлайди. Пенсия тизимининг капиталлашган модели тақсимотдан фарқли равишда инсоннинг ўз меҳнати ва пенсия жамғарилиши натижалари билан узвий боғлиқ. Фикримизча, фуқаролар учун жамғариб бориладиган пенсия таъминоти дастурида ўз ҳисоб рақамларини интернет, мобил қурилма ва SMSлар орқали мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш лозим. Мамлакат иқтисодиётининг модернизациялаш шароитида бошқа соҳалар билан биргаликда ижтимоий соҳанинг ўзига хос хусусиятларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Жамғариб бориладиган пенсия соҳасида инновацион жараёнларни ривожлантириш мазкур соҳанинг нафақат миллий, балки, жаҳон миқёсидаги нуфузини ҳам оширади.

Даврон РУСТАМОВ,

ТМИ “Молия” кафедраси доценти.

Мадина АБДУЛЛАЕВА,

ТМИ “Молия” кафедраси ўқитувчиси.

Аннотация

Мақолада  аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, пенсия таъминотини такомиллаштириш ва ижтимоий сиёсатни устувор йўналишларини модернизациялашга қаратилган чора-тадбирлар таҳлил этилган. Шунингдек, аҳоли турмуш даражасини аниқлаш индекси ва халқаро стандартлари кўриб чиқилган.

 

В статье рассматриваются меры по улучшению социального обеспечения населения и приоритет социальной политики. В статье также рассматривается уровень жизни и международный уровень жизни.

 

The article considers measures to improve the social security of the population and to prioritize social policy priorities. It also reviews the index of living standards by analysing the international living standards.

Калит сўзлар: ижтимоий ҳимоя, аҳоли фаровонлиги индекси, даромадлар тенгсизлиги омили, аҳоли бандлиги, пенсия жамғармаси.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил “9 май – Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган қабул маросимидаги нутқи. Халқ сўзи, 2017 йил, 10 май.

2. Williams M. Government: Cash Management Its Interaction with Other Financial Policies. International Monetare Fund Fiscal Attairs Department Technical Guidance Note. 2010.

3. www.mf.uz сайти.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"