Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
234
7798
8223

-425
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
122515
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 379 119
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Олий таълим тизимида инновацион фаолият

Инновацион фаолиятни дунё мамлакатлари энг асосий устувор йўналиш сифатида тан олган. Яъни, жамият тараққиётини жадаллаштириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим омилларидан бири – бу самарали инновацион сиёсатни амалга ошириш, илмий-техника тараққиёти ютуқларига асосланган янги, илғор технологиялар, меҳнатни ташкил этиш ва бошқариш янги шакллари ҳамда йирик ихтиролар натижаларини жорий қилиш эканлиги айни ҳақиқат. Шундай қилиб, инновация ва инновацион фаолият тушунчаларига қуйидагича изоҳ берайлик. “Инновация” “янгиликнинг жорий этилиши” билан синоним эмас, балки янги билимлар, ёндашувлар кўринишидаги янгиликларнинг жорий этилиши жараёни билан боғлиқ ҳодисадир. Мазкур изоҳдан келиб чиқадики, “инновация фаолияти” – бу фаолият тури ҳам, соҳаси ҳам бўлмай, балки унинг таснифидир. Инновация соҳаси мавжуд бўлмайди, чунки ҳар қандай фаолият ва ҳар қандай соҳа, агар унга юқори талаблилиги билан ажралиб турувчи натижага (масалан, ижтимоий, бозор, мудофаа каби) эришиш учун янгиликлар (масалан, билимлар, технологиялар, қўлланмалар, ёндашувлар кабилар) жорий этилса, инновацияли бўлиши мумкин [1]. Демак, инновация – янги ғоялар (технологиялар, буюмлар, турмуш тарзининг янги шакллари, таълим, бошқариш, меҳнат, хизмат кўрсатиш, фан, ахборот) демакдир.

Инновация (инновацион фаолият) – пировард натижаси маҳсулот, хизмат, ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бошқариш шакли, технологияларнинг янги турларини яратиш ёки мавжудларини такомиллаштиришдан иборат бўлган фаолият. У инновацияларни яратиш, ўзлаштириш ва кенг жорий этиш жараёнларини ўз ичига олади.

Бизнинг фикримизча, инновация жараёни ишлаб чиқариш ва олий таълим  муассасаси рақобатбардошлигини таъминлаш, жаҳонда ўз мавқеига эга бўлиш ва уни ушлаб қолиш, унумдорликни, пировардида  ҳам олийгоҳ, ҳам соҳа, ҳам яхлит иқтисодиёт самарадорлигини оширишнинг асосий ва мажбурий шартидир. Инновацияларни бошқариш эса, инновацион жараён ёки фаолиятга нисбатан бошқарувнинг асосий функциялари – ташкил этиш, меъёрлаштириш, режалаштириш, мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва тартибга солишни татбиқ этиш ҳисобланади. Инновацияларни жадал татбиқ этиш, энг аввало, мавжуд олий таълим муассасалари фаолиятини ҳар томонлама модернизациялаштиришни зарур қилиб қўяди. Инновацион тадбиркорлик янги рационализаторлик йўналишларини топиш ва ресурсларни фойдали томонга йўналтириш, ишлаб чиқаришнинг янги комбинацияларини ўзлаштириш, янги бозорларни эгаллаш, янги маҳсулотларни яратишдан иборат.

Олдиндан кўра билиш, асосланган таваккалчилик ва стратегик бошқарув тадбиркорликнинг ажралмас қисмидир. Шунинг учун инновацион тадбиркорлик замонавий ишлаб чиқаришни ривожлантириш омилига айланади. Бизнинг фикримизча, инновацион тадбиркорлик фаолиятининг яхши кўрсаткичлари ва натижаларига эга бўлиш учун олий ўқув юртлари макромуҳитнинг ташқи омиллари ҳақидаги ахборотга, яъни тескари алоқага эга бўлиши керак. Ушбу ахборот стратегик аудит ўтказиш пайтида таваккалчилик менежменти тизимида шакллантирилиши мумкин.

Олий ўқув юртларининг инновацион фаолиятини илмий жиҳатдан ўрганиш давомида турли хил муаммолар ушбу соҳада ишлатиладиган асосий тушунчаларни талқин этиш давомидаёк кўзга ташланди. Бунинг асосий сабаби шуки, биз учун биринчидан, “инновацион фаолият” ва айниқса “олий ўқув юртларининг инновацион фаолияти” деган тушунчаларнинг ўзи нисбатан олганда янгиликдир. Илмий адабиётларда “инновацион фаолият” тушунчаси мазмунан илм-фан соҳасида яратилган янги ғоя асосида ишлаб чиқарилган мутлақо янги, ёхуд такомиллаштирилган илмий ишланмалар ҳисобланади.

Ҳозирги кунда таълим соҳаси ўқув юртларида иш юритиш бевосита ва билвосита иқтисодий либерализация ва глобализация омиллари таъсири остида трансмиллий даражага чиқмоқда. Ушбу тенденциялар таълим соҳасида ўқув  жараёнини ўзгартирмаслиги, уни принципиал янги маррага ва тараққиёт уфқига олиб чиқмаслиги мумкин эмас.

Ҳар қандай замонавий олий ўқув юрти муайян уч компонент – омиллар, воситалар ва технологиялар бўлишини талаб қилади. Фақат шу уч компонент бўлгандагина ўқув жараёнини бошлаш ҳамда бозорда аниқ талаб бўлган мутахассисларни ва таълим хизматларини ташкил қилиш мумкин.

Ўқув жараёни таъминоти учун уч компонент бир қатор талабларга жавоб бериши керак:

– ўқув соатларининг керакли ҳажми, яъни нафақат ўқув жараёнини ташкил қилиш, балки келгусида ўқув ҳажмини ошириш имконини берувчи унинг миқдорий  ифодаси;

– хизмат кўрсатиш омиллари, воситалари ва технологияларининг тегишли сифати, яъни ўқув жараёнида фойдаланиш учун оптимал ҳолати;

– вақт ва жой бирлиги – ўқув жараёнида фойдаланиш имконини берувчи барча компонентларнинг бир вақтнинг ўзида чегараланган жойда бўлиши.

Таълим хизмати омиллари, воситалари ва технологияларидан фойдаланиш учун масъул ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга шахс ёки шахслар гуруҳининг (ваколатли шахслар) бўлиши.

Ўқув жараёнида компонентларнинг қатнашиш даражасига нисбатан бошқарув қарорларини қабул қилиш учун керакли тўлиқ ваколатга эга мувофиқлаштирувчи марказ бўлиши керак. Мувофиклаштирувчи марказ олий ўқув юртининг инновацион салоҳиятига таянган, олий ўқув юртининг инновацион салоҳияти эса шу ташкилотнинг янгиликни қабул қилишига боғлиқ бўлади. Ўз навбатида, бу қуйидаги омилларга боғлиқ бўлган комплекс кўрсаткичдир: шахсий-психологик, ички ёки тузилмали ва ташқи. Бундан ташқари, ташкилий-бошқарув ва ижтимоий-психологик соҳаларда инновацион фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ҳамда кўмаклашувчи омилларни ажратиб кўрсатиш мумкин (1-жадвал).

Ижтимоий субъектлар (индивидлар, гуруҳлар, ҳамжамиятлар) инновацион фаолиятининг самарадорлиги кўп ҳолларда жамиятдаги инновацион муҳит билан белгиланади.

1-жадвал.

ташкилий-бошқарув ва ижтимоий-психологик соҳаларда инновацион фаолиятни амалга ошириш йўллари
Т/р
Омиллар гуруҳи
Инновацион фаолиятга тўсқинлик қилувчи омиллар
Инновацион фаолиятга кўмаклашувчи омиллар
1.
Ташкилий-бошқарув
соҳа
Қотиб қолган ташкилий тузилмалар. Ортиқча марказлаштириш. Ташкилот тузилмаси бўйича қатъий иерархик принцип. Ахборотнинг вертикал оқими устунлиги. Ташкилотлараро ўзаро ҳаракатлардаги қийинчиликлар. Қатъий режалаштириш. Юзага келган меҳнат  бозорига диққатни қаратиш. Иштирокчилар манфаатларини мувофиқлаштиришдаги қийинчиликлар.
Ташкилий тузилманинг ўзгарувчанлиги. Марказлаштиришдан воз кечиш. Ташкилот тузилмасининг матрик тизими. Ахборотнинг горизонтал оқимлари устунлиги.
Бошқа тузилмалар билан ўзаро ҳаракатдаги айрим автономликлар.
Режалаштиришдаги индикативлик, тузатишлар киритиш имконияти.
2.
Ижтимоий-психологик
соҳа
Функцияси ва мақоми ўзгариши мумкин бўлган субъектлардаги қарама-қаршиликлар.
Қотиб қолган фаолият усулларини қайта тузишга мажбур бўлган субъектлар қарама-қаршилиги. Хулқ стереотиплари, мавжуд анъаналар, меъёрлар бузилишига қаршилик. Ноаниқликдан қўрқиш, муваффақиятсизлик учун жазодан қўрқиш. Ташқаридан келадиган барча нарсаларга (бегона ихтиро синдромига) қаршилик.
Муаммоли йўналишларга диққатни қаратиш ва уларга мос гуруҳларни шакллантириш.
 
Барча инновация субъектларининг юқори даражада мувофиқлашуви. Маънавий рағбатлантириш, жамият томонидан тан олиниш.
 
Субъектнинг ижодий амалиёти учун имкониятлар яратиш.

 

Бугунги кунда олий таълим тизимида амалга оширилаётган инновацион лойиҳалардан  кутилаётган натижа самараларини баҳолашда ижобий ва салбий омилларнинг таъсирини ўрганишга бағишланган тадқиқотларнинг салмоғи ниҳоятда оз. Ушбу масала юзасидан илмий изланишлар олиб борилганлиги натижасида инновацион лойиҳаларни самарадорлиги лойиҳавий бошқарувга боғлиқлигини кўрсатмоқда. Бунинг асосида муваффақиятли лойиҳа жамоасини тузиш орқали самарадорликни аниқладик.

Самарали инновацион жамоа ўзининг вақт билан чекланган вазифасини тушуниши ва унинг бажарилиши учун бутунлай жавобгар бўлиши лозим. Жамоа аниқ жамоавийлик мезонларини ишлаб чиқиши керак. Бу ўхшашлик асосан лойиҳа мақсади билан белгиланади. Жамоавийлик ташқаридан йўналтирилган бўлиши лозим. Лойиҳанинг якуний натижасига диққатни қаратиш жамоани ташкилотнинг кенг кўламли стратегиясидан хавфли даражада ажралмаган ҳолда унинг мустаҳкамлигини сақлаб қолишга ёрдам беради. Ниҳоят, муваффақиятли инновацион жамоа учун турли малакаларга эга бўлиш хосдир. Жамоанинг турли-туманлиги – бу унинг кучидир. У вазифаларни бажаришдаги кадрларнинг малакаси мужассамлигига қараб кучайиб боради. Жамоа ижодий, конструктив ва биргаликда фикрлай олиши лозим.

teshaboev_1_7

1-чизма. Муваффақиятли лойиҳа жамоаси 

У ғоя ва маълумотлар билан алмашишга тайёр бўлиши, муаммоларни ҳал қилиш учун бирга ҳаракат қилиши ва шароитнинг ўзгаришига мослашиши лозим. Жамоа самарали мулоқот олиб бора олиши керак. Инновацион гуруҳнинг фаолиятида корпоратив тушунишнинг “парадоксализми” муҳим роль ўйнайди. Унинг энг ёрқин кўринишларидан бири – бу ҳаттоки фаолиятнинг натижаларига қарамасдан гуруҳ ўзаро фаолиятига бўлган заруриятга жамоавий тарзда ишонишидир.

Инновацион жамоадаги ҳар бир аъзонинг индивидуал-психологик хусусиятлари (барча уч гуруҳда, лекин турли акцент билан) самарали инновацион фаолият учун керакли сифатлар мажмуига мос бўлиши лозим. Хусусан, булар интеллект, лидерлик, ташаббускорлик, мулоқотга кириша олишлик, жавобгарлик (масъулиятни сезиш), қатъийлик каби сифатлардир.

Инновацион жамоанинг самарали фаолиятига раҳбар катта таъсир кўрсатади. У ўзининг раҳбарлик қобилияти билан жамоанинг жипслигини мустаҳкамлаши, унга доимо лойиҳанинг мақсадлари ва уларни бажариш муҳимлиги ҳақида эслатиб туриши, унинг руҳини кўтариши ва энг юқори натижага йўналтириши лозим. Шу билан бирга, авторитар ёки маъмурий-буйруқбозлик усулидаги раҳбарликка йўл қўйилмайди. Чунки инновацион гуруҳ аъзосининг мақоми, лавозим иерархиясида юқори поғона, маълумот даражаси билан эмас, балки илгари сурилаётган ғояларнинг қиммати, унинг ижодкорлик даражаси ва фикрлашдаги ўзгарувчанлик билан белгиланади.

Инновацияларнинг яратувчиси доимо алоҳида индивид (шахс) бўлган. Бу ҳолатда биз инновацияларга бўлган қобилияти нуқтаи назаридан алоҳида шахснинг психологиясини кўриб чиқишимиз керак. Шунинг учун инновативлик психологиясининг асосий муаммоси шахснинг ижодий потенциалини психологик томондан ўрганиш механизмлари, шакллари ва усулларини назарий ва экспериментал равишда асослаб бериш ҳамда самарали инновацион фаолият учун психологик комфорт билан таъминлашдир [2, 4]. Инновацион фаолиятга бўлган иқтидор ёки ижодкорлик қобилияти – бу фақат айрим одамлар эга бўлган туғма хусусият эканлигини фараз қилишимиз мумкин. 

Бундан ташқари, шахснинг инновацион фаоллигига бошқа омиллар ҳам таъсир кўрсатади. Масалан, инновативлик психологиясида қуйидаги боғлиқлик таъкидлаб ўтилади: янги нарсаларга йўналиши камроқ тажрибага эга ишчилар тажрибалироқ ишчиларга қараганда  сустроқ. Айтиб ўтилганлардан хулоса қилиб шуни таъкидлашни истардикки, ижодкор-новатор учун хос бўлган характеристикаларнинг бир вақтдаги бирикмаси гомогенли, профессионал, демографик, жинс-ёш, таълим, миллий-маданий ёки конфессионал-этник ижодий гуруҳларга нисбатан фақатгина жуда кам сонли вакилларда кўзга ташланади. Одатда, гуруҳнинг умумий сонида бу каби ижодкорларнинг улуши 10-12 фоизгача бўлади [3]. Бундан ташқари, бу каби ходимларни, одатда, бошқариш осон эмас ҳамда улар билан ишлашда муаммолар юзага келади. Инновация – бу ижтимоий феномендир. У ўз ифодасини жамият ичида топади ва унинг юзага келиши учун биргаликда фаолият олиб бориш керак.

Илмий муассаса ҳамда олий ўқув юртларида инновацион фаолиятнинг мезон ва кўрсаткичлари, инновацион тадбиркорлик олий ўқув юртини ривожлантириш омили эканлиги исботланиб, олий таълим тизими инновацион фаолиятнинг субъекти ва мамлакат илмий-техник салоҳиятининг манбаи эканлиги очиб берилди.

Инновацион тадбиркорлик хулқ-атвори учун янги рискни яратиб боришга бўлган мойиллик ва таваккалчиликнинг жами вариантларини тенглаштириш характерлидир.

Бугунги кунда дунёда ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг инновацион омили сифатида инновацион тадбиркорликнинг турфа ташкилий шакллари кенг ривожланмоқда. Замонавий ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг тезлаштирилиши аҳамиятли даражада инновацион жараённинг самарадорлиги билан боғлиқ. Ўз навбатида инновацион жараённинг самарадорлиги инновацион бизнес ташкилий тузилмасининг мустаҳкамлиги, инновацион тадбиркорлик билан аниқланади. Инновацион тадбиркорликнинг афзаллиги инновацион ғояларни қидиришга интилишни, янги лойиҳаларни амалга оширишга интилишни ҳамда қайта ишлаш адекватив ташкилий механизмларни талаб қилади.

Тўлқин ТЕШАБАЕВ,

ТошДИУ мустақил тадқиқотчиси.

Аннотация

Мақолада инновация, инновацион фаолият, инновацион тадбиркорлик тушунчалари таҳлил қилиниб,  ҳозирги кунда олий таълим тизимида инновацион фаолиятни илмий жиҳатдан ўрганиш, таълим хизматини янги ахборот ва педагогик технологиялар асосида амалга ошириш тўғрисида фикр юритилган.

 

В статье даны определения инновации, инновационной деятельности, инновационному предпринимательству. На сегодняшний день перед системой высшего образования стоит задача изучить с научной точки зрения инновационную деятельность, обосновать применение новых информационных и педагогических технологий в оказании образовательных услуг.

 

The article gives interpretations on innovation, innovation activity, innovative entrepreneurship concepts, and it explains that nowadays scientific study of innovative activity in the system of higher education, the introduction of educational services based on new information and pedagogical technologies are necessary.

Калит сўзлар: инновация, инновацион фаолият, инновацион тадбиркорлик, ахборот технологиялари, педагогик технологиялар, инновацион салоҳият, ижтимоий феномен.

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Г.Ж.Ҳасанова. Саноат корхоналари инновацион фаолияти самарадорлигини ошириш. 2006. БДУ – Т., - Б.11-12.

2. Основы менеджмента. - М.: Финансы и статистика, 2003.

3. Иванов М.М., Колупаева С.Р., Кочетков Г.Б. США: управление наукой и нововведениями. - М.: Наука, 1990. - С. 23.

4. Яндиев М.И. Аналитический обзор: «Инновации в России» // www. humanities, eduHYPERLINK "http://edu.ru/".HYPERLINK "http://edu.ru/"ru.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"