Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1732
8187
8575

-388
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
140775
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 397 379
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Радиомониторингдаги янгилик

Бугунги кунда Самарқанд вилояти Электромагнит мослашув хизмати корхонаси Германиянинг Rohde & Schwarz фирмаси технологияси билан жиҳозланган бўлиб, ўлчов антенналари, асосан, қуйидаги диапазонларда ишлайди:

1.НЕ-309 актив 20 МГц -1.3 ГГц гача ўлчайди, фақат вертикал ҳолатда;

2.НЕ-010 актив 10 МГц -80(120) МГц гача ўлчайди, фақат вертикал ҳолатда;

3.НL-023 (НL-033) логопериодик антенна, 80 МГц -1.3 ГГц, барча йўналишли;

4.НL-040 логопериодик мобил антенна, 400 МГц -3 ГГц, барча йўналишли.

Самарқанд вилояти Электромагнит мослашув хизмати ходимлари томонидан ихтиро қилинган гибрид қурилма ёрдамида рупор ва логопериодик антенналар вертикал ёки горизонтал сигналларни бир вақтнинг ўзида қабул қилиши имконияти пайдо бўлади. Бундан ташқари, улар частота диапазонига тўғри келадиган барча частоталар диапазонидаги нурланишларнинг шимолга нисбатан (0-360º) қанчалик мослигини аниқлашга катта таъсир этади, шунингдек, ўлчовни тез ва қулай амалга оширади.

Корхонада мавжуд бўлган Rohde & Schwarz компаниясининг 20-3600 МГцли пеленгация антенналари фақатгина вертикал қутбланишли радионурланишларнинг қайси томондан келишини аниқлай олади. Чунки улар вертикал қутбли нурланишларни қабул қилишга мўлжалланган. Горизонтал қутбланишли радионурланишларни сифатсиз қабул килади.

Антенналарни керакли йўналишга бурувчи янги қурилма радиомониторингда жуда қўл келади. Яъни бирор ноқонуний радионурланишни, радиохалақит манбаини топишда, кучсиз электромагнит майдон кучланишига эга сигналларнинг қайси томондан келишини аниқлашда ўлчов хонаси шароитида биргина бошқарув блоки ёрдамида ўта самарали ишлаш имконини беради.

Бу ҳолатда қабул қилинадиган радионурланиш қутбланишининг қандай экани аҳамиятсиз, яъни айнан бошқарув блокидаги биргина тумблер орқали (15 секунд вақт оралиғида) қабул қилувчи антенналарнинг қутбланишини горизонталдан вертикалга, вертикалдан горизонталга ўзгартириш мумкин.

Энг муҳим ютуқлардан яна бири ўлчов антенналарининг пассив экани, шу билан бирга, аниқ йўналтирилувчи ва кучайтириш коэффициентининг (частота диапазонига қараб) юқорилигидир. Янги қурилма ўлчов антенналарининг пассив экани ва сигналларни радиомониторинг қилишда актив антенналардагидек баъзи радионурланишларни ўта кучайтириши сабабли техник параметрлардаги бузилишлар муҳандисларни (ўлчовларни амалга оширувчи мутахассисларни) чалғитиши омилининг олдини олади.

Юқорида қайд этилган HE309 ва HE010 актив антенналари фақатгина вертикал қутбланишли сигналларга мўлжалланган бўлиб, горизонтал қутбланишли сигналларни сифатсиз қабул қилади.

HL-023 ва HL-040 логопериодик пассив антенналар горизонтал ёки вертикал қутбли сигналларни қабул қилишга мўлжалланган, лекин сигналнинг йўналишини (горизонтал ёки вертикал) кўриш учун антенна қурилмасини, мобил станциядаги антенна мачтасини қайта мослаш (кўтариб-тушириш, ечиб-йиғиш) керак бўлади.

Бугунги кунда республикамизда стационар турдаги 3 ГГц дан ортиқ ўлчов антенналари йўқ ёки 80 МГц дан паст горизонтал антенна қурилмалари мавжуд эмас.

Бундан ташқари, ҳеч бир антеннада биз ихтиро қилган каби 20 МГц дан 12 ГГц оралиқдаги кенгликда бир вақтда вертикал ва горизонтал қутбланишдаги сигналларни ўлчаш имконияти йўқ. Ҳозирча бундай ишларни фақат Самарқанд Электромагнит мослашув хизмати ходимлари ўлчов хонасидан чиқмаган ҳолда горизонтал ёки вертикал усулда ўлчашни амалга оширишлари мумкин.

Бундай ўлчов вақт жиҳатидан ҳам 2 баравар тез амалга оширилади. Rohde & Schwarz компаниясининг автомобилга ўрнатилган, баландлиги 6,5 метрли мачтага маҳкамланган антенналарини вертикал ёки горизонтал текширувга мослаш учун 2 ходимнинг (мачта қурилмаси жуда оғир бўлгани учун уни кўтариб-туширишга бир ходимнинг кучи етмайди) хизмати талаб этилади. Бу ишлар учун анча вақт ва жисмоний меҳнат сарф қилинади.

Янги ихтиро қилинган антенна қурилмаси бундай камчиликларнинг барчасига барҳам бериб, ўлчов ишларини тез ва қулай амалга оширади.

xotamov_1_7

Рупор ва логопериодик антенна қурилмалари қутбланишни ўзгартирадиган Д-38Т двигетели билан.

Абдуғафур ҲОТАМОВ,

Самарқанд вилояти Электромагнит мослашув хизмати бошлиғи,

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги

ТАТУ Самарқанд филиали катта ўкитувчиси.

Аннотация

Яқинда ихтиро қилинган янги гибрид қурилманинг афзаллиги шуки, унинг кўмагида рупор ва логопериодик антенналар вертикал ёки горизонтал сигналларни бир вақтнинг ўзида қабул қила олади. Бундан ташқари, улар частота диапазонига тўғри келадиган барча частоталар диапазонидаги нурланишларнинг шимолга нисбатан (0-360º) қанчалик мослигини аниқлашга катта таъсир этади, шунингдек, ўлчовни тез ва қулай амалга оширади.

 

Преимущество недавно изобретенного гибридного устройства заключается в том, что рупор и логопериодические антенны могут принимать вертикальные или горизонтальные сигналы одновременно. Это также дает большое влияние на определение того, где излучение в диапазоне всех частот, соответствующих частотному диапазону, соответствует северу (0-360º), но также выполняет быстрые и легкие измерения.

 

The advantage of the newly invented hybrid device is that rupors and logoperiodic antennas can receive vertical or horizontal signals simultaneously. It also gives a great deal of effect on determining where the radiation in the range of all frequencies corresponding to the frequency range corresponds to the north (0-360º), but also performs fast and easy measurements.

Калит сўзлар: ўлчов антенналари, диапазон, гибрид қурилма, рупор, логопериодик антенналар, частота, пеленгация антенналари, радиомониторинг, электромагнит майдон.

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. “Частота спектри тўғрисида”ги қонун, 1998 йил 25 декабрь.

2. “Индустриал радиохалақитлар ва уларни ўлчаш усуллари”, O‘zDSt 1032:2010, 10.12.2010 йил.

3. “Ахборот технологиялариускуналариданюзагакелувчииндустриалрадиохалақитлар”. O‘zDSt 1038:2003.

4. “Маиший жиҳозлар, электр асбоблар ва шунга ўхшаш қурилмалардан ҳосил бўладиган индустриал радиохалақитлар”. O‘z DSt 1187:2008.

5. Гурина Л.А. Электромагнитные помехи и методы защиты от них.Благовещенск,2006 г. 104 с.

6. Гурина Л.А. Электромагнитные помехи и методы защиты от них.Благовещенск,2006 г. 104 с.

7.Белоцерковский Г.Б. Основы радиотехники и антенны.“Советское радио”. М.1968 г. 328 с

8. Рембовский A.M. Комплексы радиоконтроля и выявление каналов утечки информации // Системы безопасности связи и телекоммуникаций. -М.: № 23, 1998. - с. 54-56.

9. Клименко H.H. Радиостанции УКВ диапазона (состояние, перспективы развития и особенности применения режима скачкообразного изменения частоты) // “Зарубежная радиоэлектроника”. № 7,8, 1990. с.32-41, с.68-75.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"