Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Генетик модификацияланган организмлар билан боғлиқ жараёнларни тартибга солиш бўйича тамойиллар ва ёндашувлар

Халқаро ташкилотлар томонидан генетик модификацияланган организмлар(ГМО) билан боғлиқ жараёнларни тартибга солишнинг ўзига хос тамойиллари ишлаб чиқилган. Ўз навбатида, муаммога ушбутамойилларасосида ёндашувлар тобора шаклланиб борганиникузатиш мумкин. Жумладан, 1991 йили Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти “таркибий эквивалентлилик” тамойилини олға сурди. У ўтган асрнинг 90-йилларида ГМО маҳсулотлари айланмаси кенгайишига туртки бўлди. Шунга кўра, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан маъқулланди.

Мазкур тамойил ГМО маҳсулотлари таркибида заҳарлилик мавжуд эмаслигини ва озуқа даражаси етарлилигини таъминлаган ҳолда айни турдаги маҳсулотларни ҳар доимги  маҳсулотлар билан тенглаштиришни назарда тутади. Хавфсизликни баҳолашда фақат маҳсулотнинг ўзи текширилмайди, балки худди шу турдаги анъанавий маҳсулот билан таққосланади. Бунда маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёни хавфсизликни текшириш объекти саналмайди. Маркалаш эса мажбурий тартибда эмас, балки ишлаб чиқарувчи томонидан истеъмолчини аллерген, яъни аллергия касаллиги сабабчиси бўладиган ҳолатларданогоҳлантириш мақсадида амалга оширилади. Ушбу концептуал қараш АҚШ, Канада ва Япония давлатлари ҳамда ФАО, ЖССТ ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ) томонидан қўллаб-қувватланади.

ГМО маҳсулотлари хавфсизлигини исботлаш бўйича аниқ илмий тасдиқ мавжуд эмас. Шу боис “эҳтиёткорлик чоралари” тамойили вужудга келди. У БМТнинг 1992 йили Рио-де-Жанейрода ўтказилган конференциясида қабул қилинган Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш декларациясида ўз ифодасини топди.

Эҳтиёткорлик чоралари тамойилида уни барча давлатлар ўз имкониятлари даражасида қўллашлари лозимлиги таъкидланган. Шунингдек, атроф-муҳит тиклаб бўлмас даражада зарарланишини ва вужудга келаётган таҳдидлар олдини олиш чораларининг илмий негизи етарли даражада эмаслигини ҳисобга олиб, бу борадаги ишларни кечиктирмаслик лозимлиги уқтирилган. Бу тамойил 2000 йили бўлиб ўтган биологик хавфсизлик бўйича якуний Картехен протоколида ҳам акс эттирилди. Протоколда маҳсулотларнинг трансчегаравий айланмаси, транзити, ГМО маҳсулотларининг атроф-муҳит ва одамзодга зарарларини баҳолаш иштирокчи давлатлар томонидан амалга оширилиши, маҳсулотларни қадоқлаш, қайта ишлаш ва ташиш учун хавфсиз шароитни вужудга келтириш, жамоатчиликка ГМО хусусида маълумот олиш имкониятини яратиш зарурлиги белгилаб берилган. Картехен протоколига 156 та давлат аъзо бўлган. 2001 йил 30 октябрда кучга кирган Орхусс Конвенциясида ГМОга боғлиқ қарорлар қабул қилишда жамоатчилик иштирокига таяниш, мустақил тадқиқотлар бўйича ташаббусларни инобатга олиш ҳамда мавжуд экологик таъсирларга тааллуқли маълумотларни олиш тамойиллари белгилаб берилган.

Дастлабки тамойил бўйича хавфсизлик объекти маҳсулотнинг ўзи эканлиги билан чегараланса, эҳтиёткорлик чоралари тамойилида маҳсулотни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш жараёнларини ҳам қамраб олади.

Озиқ-овқатлар хавфсизлигини таъминлашда ГМО омилига боғлиқ жараёнларни тартибга солиш масалаларига нисбатан юқорида қайд этилган икки тамойил мавжуд бўлса-да, амалиётда у давлатлар кесимида умумий кўринишга эга уч хил ёндашув асосида адо этиб келинмоқда.

Биринчиси – АҚШ ва Канада қонунчилигида ГМО маҳсулотлари оддий органик маҳсулотларга тенглаштирилган. Бу борада, айниқса, АҚШ сиёсати кўп томонламалилик касб этади. Айни жараённи чеклаш мақсадида ГМОдан холи ҳудуд концепцияси ишлаб чиқилган. Бундай ёндашув АҚШнинг Калифорния ва Мэн штатларида қонунан тартибга солинади ва 26 тадан ортиқ ҳудудий бирликда амал қилади.

Иккинчиси – Европа Иттифоқига аъзо аксарият давлатлар томонидан қўлланилаётган пухта сиёсат бўлиб, унда ген муҳандислиги фаолияти бўйича тадқиқотларнинг давом эттирилиши ва ГМО маҳсулотлари реализацияси қатъий назорат асосида амалга оширилиши назарда тутилади. 2001/18/ЕС-сонли Директивага кўра, таркибининг 0,9 фоизи ГМОдан иборат маҳсулотларда “генетик маҳсулот” ёки “генетик маҳсулотдан фойдаланилган” деган ёзув бўлиши мажбурийдир. Бу истеъмолчиларнинг ўша маҳсулот бўйича танлов ҳуқуқини таъминлайди. Ҳар бир шахс соғлиғи учун хавф туғдирмаслик мақсадида ёки бошқа сабабларга кўра, бундай маҳсулотларни харид қилиш ёки ундан воз кечиш юзасидан қарор қабул қилиши мумкин.

Учинчи ёндашувга мисол сифатида ГМОга дахлдор ҳар қандай муносабатларга нисбатан қўйилган қатъий тақиқдан фойдаланиш амалиётини қўллаётган давлатлар тажрибасини келтириш мумкин. Европа Иттифоқида Австрия ўзини ГМОдан бутунлай холи ҳудуд деб эълон қилган. Бу амалиётдан Швейцария, Польша ва Грецияда  ҳам фойдаланилмоқда.

ГМО маҳсулотлари муомаласи кенгайишига Жаҳон савдо ташкилоти, Халқаро валюта фонди ва Жаҳон банки сингари молиявий институтлар ҳам ўз таъсирини ўтказади. Жаҳон банки биотехнологиялар глобал тарқалишига таъсир кўрсатишининг асосий сабаби унга аъзо давлатлар ГМО маҳсулотларини маркалаш мажбуриятидан озод бўлганидир. Чекловларни олиб ташлаш, маҳсулотларни импорт қилиш, етиштириш ҳамда жарима санкцияларини қўллаш Жаҳон савдо ташкилоти ваколатларига киради. Унинг “Савдода техник тўсиқларни бартараф қилиш бўйича келишуви” (ТВТ Agreement)га кўра, маҳсулотларни қаерда ва қандай усулда ишлаб чиқариш муҳим аҳамият касб этмайди. Шу боис ГМО маҳсулотлари ҳам ўхшаш товарнинг эквиваленти сифатида қайд этилади. Яъни эквивалент маҳсулотлар етиштирувчи ГМО ишлаб чиқарувчилар ҳуқуқларини чеклаши ман этилади. Шунингдек, мазкур келишувга мувофиқ, техник талаблар савдо жараёнларини керагидан ортиқ даражада чеклаши мумкин эмас. Жорий талабларни бузиш ёки уларга риоя этмаслик Жаҳон савдо ташкилоти суди томонидан кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинади. “Санитар ва фитосанитар чоралар тўғрисида”ги келишув ушбу суд ГМО маҳсулотлари эркин ҳаракатини таъминлашида муҳим аҳамият касб этган ҳужжат ҳисобланади. Унга биноан, ГМО маҳсулотларига қўйилган чекловлар илмий асосланган бўлиши лозим. ГМОларга чекловлар ва уларнинг импортини тақиқлаш эса “ноҳақ савдо амалиёти” саналади.

Жаҳонда ГМО маҳсулотлари етиштириш ҳажми тўхтовсиз кўпайиб бораётгани ва мазкур технологияларни қўллаш ҳудудий жиҳатдан кенгаяётгани боис олимлар ва жамоатчилик томонидан унга нисбатан турли фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда, илмий изланишлар ва  тадқиқотлар изчил давом эттирилмоқда. Ҳозир қатор давлатлар экспертлари ва олимлари олиб борган тадқиқотлар натижалари ҳар хил бўлиб, ягона ёндашувни ишлаб чиқиш учун етарли эмас. Бу мазкур йўналишда якуний хулосалар чиқаришга имкон бермайди. Ихтироларга тааллуқли маълумотлар камлиги ҳамда пайдо бўлиши эҳтимоли бор таҳдидлар лозим даражада тадқиқ этилмагани жамоатчиликда салбий фикрлар пайдо бўлишига олиб келади.

Ушбу илмий мақола бўйича ўтказилган эксперт сўровида Геномика ва биоинформатика маркази директори ўринбосари, биология фанлари доктори З.Т.Бўриев ГМОнинг ривожланиш жараёнлари объектив ҳолат эканлигини эслатаркан, бунда давлат томонидан зарурий механизмларни ишлаб чиқиш ва мазкур жараёнларни бошқаришга эришиш лозимлигини уқтириб ўтди. Шунингдек, ген муҳандислиги фаолиятида устунлик бериши мумкин бўлган бир қатор жиҳатларни алоҳида таъкидлади. Жумладан:

– ген муҳандислиги босқичма-босқич кимёвий воситалар иштирокини камайтиради;

– ГМО ўсимликларини етиштириш доимий равишда олимлар назоратида эканлиги;

– ген муҳандислиги анъанавий селекциянинг кейинги босқичи ҳисобланади;

– салбий аргументлардан кўра, ижобий аргументлар ўз исботига эга бўлганлиги;

– айрим турдаги ўсимликлар хусусиятларини анъанавий селекция ёрдамида яхшилашнинг  иложи йўқлиги.

Ген муҳандислиги орқали ГМО экинлари қўлланилиши кенгайишига айрим турдаги ўсимликлардан кутилаётган самарадорликни (юқори ҳосилдорлик, касалликларга ва зараркунандаларга чидамлилик) ҳосил қилишга анъанавий уруғчилик селекцияси имкон бермаслиги сабаб бўлган.

Сўзимиз ниҳоясида эслатишимиз жоизки, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш истиқболи, ўз навбатида, ГМОга боғлиқ сиёсий нуқтаи назарини халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга аъзо бўлиш орқали аниқланиши ва муаммони тартибга солиш бўйича амалий чоралар ташкилот талабларига босқичма-босқич мувофиқлаштирилиши лозим.

 

Зокир ФАЙЗИЕВ,

мустақил тадқиқотчи.

Аннотация

Ушбу мақолада генетик модификацияланган организмлар билан боғлиқ масалаларни тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича давлатлар ёндашувлари тадқиқ этилган.

В этой статье анализируются организационные и правовые основы системы продовольственной безопасности в стране, а также подготовлены научные заключения по системе регулирования ГИО.

 

The current article entails the experience of the countries in the sphere of regulation and controlling over Genetically Modified Organisms (GMO).

 

Калит сўзлар: озиқ-овқат хавфсизлиги, ГМО, ген муҳандислиги, ҳуқуқий жиҳати, “таркибий эквивалентлилик”, “эҳтиёткорлик чоралари”.

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Гузырь В.В., Горюнова Н.Н. Генетическая модификация организмов и продовольственная безопасность в современном мире. Ч. 1 / Науч. статья / Международный журнал прикладных и фундаментальных исследований. – 2015. – №6. – С. 99.

2. Голубков М. А. Актуальное состояние мировой торговли продовольственной продукцией, произведенной на основе использования современных биотехнологий / Науч. статья/ Российский внешнеэкономический вестник. – 2015. – №12. – С. 76-92.

3. Ждановская А.Если вступим в ВТО, будем кушать ГМО!.Информационно-аналитический интернет-портал альянса СНГ “За биобезопасность”.

4. Сайт ISIS при Британской библиотеке документального и национального наследия. 18. 04. 2006 г. M/ Wan Ho A S Abhiyan More ILL nesses “Linked tuDtGrops”.

5. Сельское хозяйство и пищевые продукты: кому выгодны ГМ-культуры? // 3. Анализ глобальных показателей эффективности ГМ-культур за1996-2006гг. / Friends of Earth International, январь2007г. – С. 32

6. ГМО: контроль над обществом или общественный контроль// М.: Э.К. “Эремурус”, Альянс СНГ “За биобезопасность”, 2005.

7. Доклад ФАО “Положение дел в области продовольственной безопасности и питания в мире”. Продовольственная и сельскохозяйственная организация объединенных наций Рим, 2017 (www.fao.org/publications).

8. Кузубов А.А., Факторы развития рынка биотехнологической продукции в мировой экономике. RJOAS, 5(65), May 2017 DOI https://doi.org/10.18551/rjoas.2017-05.03

9. С.Г.Комарова, Т.С.Тигранян.Правовое регулирование генетически модифицированных продуктов в России. Науч. статья. Российский химико-технологический университет им. Д.И. Менделеева, Москва, Россия.Успехи в химии и химической технологии.том XXX. 2016. № 2.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"