Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Шаҳар жамоат транспорти фаолиятини бошқаришда интеллектуал тизимлардан фойдаланиш

Замонавий шаҳар ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган йўловчи ташишнинг энг асосий вазифаси хизмат кўрсатиш сифатини мунтазам равишда такомиллаштириш билан аҳолининг транспортга бўлган эҳтиёжини қондиришдир. Йўловчи ташиш тизимининг самарали ишлаши шаҳарнинг ҳаётий заруриятларини таъминлайди ва бутун ҳудудий транспорт комплексини ривожлантириш истиқболларини кўп жиҳатдан белгилаб беради.

Жамоат транспорти фаолиятини тизимлаштириш, унинг шаффофлиги, белгиланган жадвалга амал қилинмай йўналишдан оғиши ва мувофиқлашмаган тўлов тизими мамлакатимиз жамоат транспортининг долзарб муаммоларидан ҳисобланади. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам шаҳар жамоат транспортини янадат акомиллаштириш бўйича вазифалар белгиланган.

Шаҳар жамоат транспорти фаолиятини бошқаришни янада енгиллаштирадиган, унинг самарадорлигини оширувчи, ўз навбатида, харажатларни минималлаштирувчи ҳамда йўловчиларга йўналиш ҳақидаги маълумотларни узатувчи комплекс интеллектуал тизимлар амалиётда қўлланилмоқда.

Айни пайтда Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти йўловчи ташиш соҳасида бир қатор интеллектуал тизимларни қўллаш орқали юқорида белгиланган муаммоларга ечим топмоқда. Хусусан, корхона томонидан ҳаракат таркибининг навигация назорати тизими (ГПС), БИС (Бусинформэйшн систем) тизими ва йўл ҳақи учун автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этилиши бир қатор афзалликларга эга.

Аммо шаҳар жамоат транспорти фаолиятини самарали бошқариш учун ривожланган мамлакатларда кенг қўлланилаётган инновацион интеллектуал кузатиш тизимларини ўрганиб чиқиб амалиётга қўллашимиз керак (1-чизма).

haqberdieva_1_7

1-чизма. Инновацион интеллектуал кузатиштизимлари.

Ўзбекистонда биринчи бўлиб Андижонда шаҳар жамоат транспортида “Анор” интеллектуал электрон тўлов тизими жорийэ тилди. Лойиҳалар иқтисодиётнинг хусусий сектори ва давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.

Янги тизим қуйидагиларни таъминлайди:

–автомобиль кабинасидаги видеокузатув;

–кабинадаги ва автобус салонидаги ҳодисаларни видеоматериаллар билан таъминлаш, шунингдек, рақамли видеокамералар ҳисобига йўловчи ташиш транспортида ҳаракатланиш ҳолати устидан назорат ўрнатиш;

–махсус яширин сигнал тугмасидан (“сигнал тугмаси”) фойдаланиб, диспетчер ёки фавқулотда вазиятдаҳайдовчини огоҳлантириш;

–кираётган ва чиқаётган йўловчиларни ҳисоблаш учун автобуснинг кириш эшиклари устидаги ёруғлик сенсори ёрдамида йўловчилар ташувини мониторинг қилиш;

–йўловчиларташишйўналиши, дастлабкиваякунийбекат, автобус йўналишиҳақидамаълумотбериш;

–тизим йўл ҳақи учун амалга оширилган тўловларни давлат бюджети ҳисобига тўғридан-тўғри тушиш шаффофлигини таъминлайди.

Гавҳарой ҲАҚБЕРДИЕВА,

катта ўқитувчи (ТАЙЛҚЭИ).

Шермуҳаммад РАҲМОНОВ,

талаба (ТАЙЛҚЭИ).

Аннотация

Ушбу мақолада шаҳар жамоат транспорти фаолиятини бошқаришда юзага келаётган муаммолар, уларни интеллектуал жамоат транспорти тизимлари ёрдамида бартараф этиш таклифи берилган. Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятида қўлланилаётган тизимлар таҳлил қилинган ва бир қатор тавсиялар берилган.

 

В этой статье рассматриваются проблемы, возникающие при управлении общественным транспортом в городе с помощью интеллектуальных систем общественного транспорта. Были проанализированы системы, используемые в “Тошшаҳартрансхизмат”, действующие в Ташкенте, и был вынесен ряд рекомендаций.

 

This article examines the problems that arise in the management of public transport in the city, using intelligent public transport systems. The systems used in “Toshshahartranshizmat”, operating in Tashkent, are analyzed and a number of recommendations are provided.

Калит сўзлар: жамоат транспорти шаффофлиги, тўлов тизими, ҳаракат таркиби, новигация, йўналишлар мониторинги, видео кузатув.

Фойдаланилганадабиётларрўйхати:

1. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 ноябрдаги “Тошкент шаҳрида 2030йилгача бўлган даврда йўловчи ташиш транспортини ривожлантириш концепцияси тўғрисида”ги қарори.

3. Кригер Л.С. Интеллектуальная система поддержка принятия при управлении движением общественного транспорта. Вестник Астраханского государственного технического университета. Серия: Управление, вычислительная техника и информатика, 2012, №2. С.150-155.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"