Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4273
7845
7110

+735
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
129704
254685
115612

+139073

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 680 090
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Навоий вилоятида ижтимоий соҳа тармоқлари ривожланишининг асосий йўналишлари

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ижтимоий соҳанинг моддий неъматлар ишлаб чиқарувчи тармоқлар равнақига қўшаётган ҳиссаси тобора ортмоқда. Шу боис уни ривожлантиришга ҳаддан зиёд моддий, меҳнат ва молиявий ресурслар сарфланмоқда. Хизмат кўрсатиш соҳалари эса таълим, соғлиқни сақлаш, санъат ва маданият, илм-фан, жисмоний тарбия ва спорт, илмий изланишлар, бошқарув, маиший хизмат жабҳаларини қамраб олади. Уларсиз жамият тараққиётини тасаввур қилиш мумкин эмас.

Ижтимоий соҳа хизматлари бевосита инсон омилига тааллуқли бўлиб, моҳиятан жамиятни ижтимоий-маънавий ривожлантиришга йўналтирилган. Уларга тегишли муассасаларнинг ҳудудлараро жойлашиши кўп жиҳатдан демографик омилларга ва ишлаб чиқариш имкониятларига боғлиқ. Бу соҳа объектлари орасида илм даргоҳлари ҳам ўзига хос мавқега эга.

Зеро, ижтимоий соҳада таълим тизими учта асосий сабабга кўра беқиёс аҳамият касб этади. Аввало, у ижтимоий бойликнинг муҳим узви саналади ва иқтисодий ўсишни таъминлайди. Иккинчидан, иқтисодиётга моддий ҳисса қўшишлари учун одамларга зарур кўникмалар беради. Учинчидан, фуқаролар қонунларга риоя қилишларида ва ўз ҳуқуқларидан фойдаланишларида асосий омиллардан бири вазифасини ўтайди.

Инчунин, республикамизнинг барча ҳудудлари қатори Навоий вилоятида ҳам таълим тизимини янада ривожлантиришга ва сифат жиҳатидан такомиллаштиришга изчил равишда жиддий эътибор қаратилаяпти. Самараси ҳам шунга яраша бўлаяпти. Масалан, ҳудуднинг мактабгача таълим муассасаларида 3-6 ёшдаги кичкинтойларни қамраб олиш кўрсаткичи 20,6 фоизга тенг. Бу жиҳатдан вилоят минтақалар орасида фақат Тошкент шаҳридан кейинги ўринда туради. Умуман олганда, ҳудуддаги мактабгача таълим муассасалари сони бултур 129 тани, уларга қатнаётган болалар сони 22,4 минг нафарни ташкил этди. Ҳар бир муассасага ўртача 174 нафардан тарбияланувчи тўғри келди.

1-жадвал.

Навоий вилоятидаги таълим тизимига хос кўрсаткичлар

2017/2018 ўқув йили

Ҳудудлар
Мактаблар сони
Ўқувчилар сони
Академик лицейлар сони
Ўқувчилар сони
Касб-ҳунар коллежлари сони
Ўқувчилар сони
Вилоят бўйича
356
154667
5
3763
46
27780
Навоий ш.
21
27158
4
2402
6
7320
Зарафшон ш.
12
13229
1
273
3
2823
Туманлар:
 
 
 
 
 
 
Кармана
32
19254
-
-
5
3286
Қизилтепа
35
5032
-
-
6
2879
Конимех
41
20744
-
-
3
685
Навбаҳор
36
16106
-
-
5
1982
Томди
16
1482
-
-
1
104
Хатирчи
88
29909
-
-
9
5615
Нурота
56
15182
-
-
6
1782
Учқудуқ
19
6571
-
-
2
1304

Сўнгги пайтларда мактабгача таълим муассасалари маҳаллий ҳокимиятлар тасарруфига ўтказилгани, хусусийлаштирилган давлат корхоналарига қарашлилари тугатилгани сабабли уларнинг сони камайди. Ўз навбатида, тарбияланувчилар сони ҳам 2005-2017 йилларда бирмунча қисқарди (мос равишда 23,1 минг ва 22,4 минг нафар). Мактабгача таълим муассасаларига қатнамайдиган ўғил-қизларни мактабга тайёрлаш учун маҳаллаларда жамоатчилик марказлари, мактаблар қошида тайёрлов гуруҳлари, саводхонлик мактаблари, мактаб-боғча мажмуалари ва бошқа турдаги ноанъанавий таълим масканлари ташкил этилди.

Вилоятда мавжуд 356 та умумтаълим мактабида ўтган йили қарийб 154,7 минг нафар ўқувчи таҳсил кўрди (1-жадвалга қаранг). Аҳолиси сонига монанд равишда Хатирчи, Конимех ва Кармана туманларида мактаблар ва ўқувчилар сони нисбатан кўпроқ бўлди.

Маълумки, умумтаълим тизимини янада чуқур ислоҳ қилиш мақсадида 2017 йилдан эътиборан 11 йиллик таълим тизимига ўтиш бошланди. Янги ўқув йилида Навоий вилоятида 5 та академик лицей ва 46 та касб-ҳунар коллежи фаолият юритди. Академик лицейлар фақат индустриал марказлар саналмиш Навоий ва Зарафшон шаҳарларида ташкил этилди. Уларда ҳозир 3763 нафар, барча шаҳар-туманларда ишлаб турган касб-ҳунар коллежларида эса 27780 нафар ўғил-қиз ўқимоқда.

Вилоят марказида бакалавриатура ва магистратура бўйича кадрлар тайёрловчи иккита олий ўқув юрти – Навоий Давлат педагогика институти ҳамда Навоий Давлат кончилик институти бор. Жорий ўқув йилида уларда жами 9683 нафар талаба таълим олди. Битирувчилар 2197 нафарни ташкил қилди. Бу демак, ҳар 10 минг киши ҳисобига 101 нафар талаба, 23 нафар битирувчи тўғри келди. Битирувчиларнинг 87 фоизи иш билан таъминланди.

Вилоятда ижтимоий соҳанинг яна бир муҳим бўғини – соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ҳам доимий эътиборда. Ҳозир унинг моддий-техник базаси янги бино-иншоотлар, замонавий техника ва технологиялар ҳисобига янада мустаҳкамланмоқда.

Дарвоқе, эл саломатлигини муҳофаза қилишни ҳар томонлама тараққий эттириш жамият тараққиётининг муҳим шартлари сирасига киради. Масалага шу жиҳатдан ёндашсак, вилоятда тиббий хизмат кўрсатишнинг янги усулларига ўтиш асноси тиббий ёрдам олганлар сафи кенгаймоқда. Кундузги стационарларда муолажа даволаш ишлари талаблар даражасида йўлга қўйилгани натижасида беморларни касалхоналарга даволаниш учун ётқизиш зарурати камайди. Муҳими, аҳолининг шифохонадаги ўринлар билан таъминлангани республика бўйича ҳар 10 минг кишига 49,8 тани ташкил этган бўлса, Навоий вилоятида 50,2 тага етди.

Ўтган йили вилоят соғлиқни сақлаш тизимида стационар тиббиёт муассасалари 28 тани, улардаги бемор ўринлари эса 4 мингдан ортиқни ташкил этди (2-жадвалга қаранг).

2-жадвал.

Навоий вилоятида соғлиқни сақлаш тизими ва унинг ҳудудий таркиби (2017 йил)
Шаҳар ва туманлар
Стационар тиббий муас-сасалар сони
Улардаги бемор ўрин-
лари сони
Амбулатория- поликлиника муассасалари сони
Врачлар
сони
Ўрта тиббий ходимлар сони
Вилоят бўйича
28
4003
299
2667
13024
Шундан:
 
 
 
 
 
Навоий ш.
12
1474
84
1171
3931
Зарафшон ш.
2
255
22
278
814
Туманлар:
 
 
 
 
 
Кармана
4
503
38
240
1267
Қизилтепа
1
380
40
252
2209
Конимех
1
100
12
252
2209
Навбаҳор
2
430
22
138
957
Томди
1
77
8
13
173
Хатирчи
2
407
38
271
1837
Нурота
1
210
22
114
900
Учқудуқ
2
167
13
138
568

Шунингдек, вилоятда 299 та амбулатория-поликлиника фаолият кўрсатди. Тиббиёт муассасаларида 2667 нафар мутахассис врач, 13024 нафар ҳамшира хизмат қилди. Ҳар 10 минг аҳолига республика миқёсида 26 нафар, Навоий вилоятида эса 28 нафар шифокор тўғри келди. Шунингдек, ҳар 10 минг кишига тўғри келадиган ҳамширалар сони ҳам республика ўртача кўрсаткичидан анча ошиб, 136 нафарга тенглашди.

Шубҳасиз, келгусида вилоятда таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини янада ривожлантириш, шунингдек, ижтимоий хизматларни такомиллаштириш ҳамда аҳолининг улардан эмин-эркин фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш учун замонавий дастурлар ишлаб чиқиб, амалиётга дадил татбиқ этиш лозим. Бу жараёнда тиббий хизматлар сифатини ошириш, қишлоқ жойларда даволашнинг юқори технологияли усулларини қўллаш, қишлоқ врачлик пунктлари қошидаги ҳаётий зарур даво воситаларини етказиб берувчи дорихоналар фаолиятини тубдан ривожлантириш масалалари алоҳида ҳисобга олиниши зарур.

Шу нуқтаи назардан қараганда, Навоий вилоятидаги жамики мактабларни ўқув жараёнига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш имконини берадиган компьютер синфлари билан таъминлаш, таълимнинг барча турларида электрон кутубхона фондининг маълумот алмашинуви тизими босқичма-босқич жорий этилишига эътибор қаратилиши даркор. Қолаверса, бозор иқтисодиётига ўтилиши муносабати билан соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида ҳам ўз ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида бир қатор хизматлар пулли асосда йўлга қўйилмоқда. Бундай хизмат турини кенгайтириш товар массаси билан пул ресурсларини мувофиқлаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Чунки у аҳоли даромадларини мақсадли йўналтириш тармоқларини кенгайтиради. Ижтимоий соҳада пулли хизматларни жорий қилиш ва уларни тижорат борасидаги фаолиятларини ривожлантириш бюджет тақчиллигининг олдини олиш имконини беради.

Вилоятда ижтимоий инфратузилма хизматлари ҳам жадал ривожланмоқда. Чунончи, биргина 2017 йилда 3150 та тураржой фойдаланишга топширилди. Уларнинг 2490 таси ёки 79 фоизи қишлоқларда қад ростлади. 66,2 фоизи якка тартибдаги, 33,4 фоизи намунавий уйлардан иборат бўлди.

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирларга биноан, вилоятда бултур мижозларга жами 3034,4 миллиард сўмлик хизматлар кўрсатилди. У охирги 5 йилда эса 174,6 фоизга ошди. Кўрсатилган хизматларнинг 75,6 фоизи шаҳарларга тўғри келди. Бу соҳа асосан Навоий шаҳрида ривожланди ва 2017 йили жами хизматларнинг 57,2 фоизи шу ерда амалга оширилди. Аммо, Кармана туманини истисно қилганда, қолган ҳудудларда айни йўналишда анча паст кўрсаткичлар кузатилди (3-жадвалга қаранг).

3-жадвал.

2017 йили Навоий вилоятида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришнинг ҳудудий жиҳатлари

Ҳудудлар

Млн. сўм

Шундан қишлоқлар улуши, фоизда

Жамига нисбатан улуши

Ўсиш, фоизда

Вилоят бўйича

3034403,2

24,4

100,0

107,0

Навоий ш.

1735760,3

0,0

57,2

107,0

Зарафшон ш.

2170011,8

0,0

7,2

109,5

Туманлар:

 

 

 

 

Кармана

361724,8

26,9

11,9

106,7

Конимех

86535,4

56,3

2,9

105,1

Қизилтепа

195272,1

57,2

6,4

106,5

Навбаҳор

102474,5

49,5

3,4

105,7

Нурота

58686,8

71,4

1,9

106,8

Томди

35452,1

72,2

1,2

104,6

Учқудуқ

97838,3

41,3

3,2

108,9

Хатирчи

143647,1

7,2

4,7

106,9

 

Бултур аҳоли жон бошига 3193,1 минг сўмлик хизматлар кўрсатилди. Ушбу кўрсаткич кейинги 5 йилда 164,5 фоизга ортди. Бу хизматлар индекси фақат Навоий шаҳрида юқори (4,033), қолган барча туман-шаҳарларда бирдан паст бўлди.

Эндиликда хизматлар кўрсатишнинг такомиллашиш аҳоли ҳаёти ҳар қачонгидан фаровонлашиши, даромадлари ўсиши ва бандлиги таъминланишининг муҳим омилига айланмоқда. Шунингдек, иқтисодиётнинг бошқа соҳалари равнақ топишига ҳам туртки бўлмоқда. Соҳани ривожлантириш истеъмолчилар талабига тез мослаша оладиган юқори сифатли, арзон ва қулай маиший хизмат сервисини таклиф этиш орқали амалга оширилмоқда. 

4-жадвал.

Навоий вилоятида хизмат кўрсатиш соҳасининг асосий турлари (2017 йил)

Млрд. сўм
Шундан қишлоқ жойларда
Ўсиш суръати, фоизда
млрд. сўм
улуши,
фоизда
Жами
3034,4
739,6
24,4
107,0
шу жумладан:
Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари
187,3
1,4
0,7
113,5
Молия хизматлари
320,0
57,1
17,8
120,0
Транспорт хизматлари
671,9
252,3
37,6
105,8
Яшаш ва овқатланиш хизматлари
137,6
28,0
20,3
111,0
Cавдо хизматлари
1107,6
307,4
27,8
100,8
Кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар
67,6
8,9
13,2
102,7
Таълим хизматлари
105,5
9,8
9,3
115,0
Соғлиқни сақлаш хизматлари
27,3
4,3
15,7
108,7
Ижара ва прокат хизматлари
53,7
4,9
9,0
100,9
Компьютерларни ва маиший товарларни таъмирлаш хизматлари
66,2
28,1
42,5
101,8
Шахсий хизматлар
85,3
25,1
29,5
100,2
Меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар
49,6
2,5
5,1
232,3
Бошқа турдаги хизматлар
154,7
9,8
6,3
110,0

 

2017 йили Навоий вилояти ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 22,8 фоиздан ошмади. Бинобарин, бу вилоят минтақалар орасида ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида хизмат кўрсатиш соҳаси энг пастлиги билан ажралиб туради. Унда мазкур соҳани нодавлат секторга айлантириш имконини кенгайтириш орқали ижтимоий-иқтисодий инфратузилма ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ривожланишини кучайтириш мумкин. Хизмат кўрсатиш соҳасининг асосий турлари орасида савдо, транспорт, молия, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари катта улушга эга (4-жадвалга қаранг). Коммунал хизматлар кўрсатишнинг ҳам ўрни юқори. Бунда “Навоий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг ҳиссаси катта бўлмоқда.

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси ривожининг ҳудудий жиҳатларида катта тафовутлар кўзга ташланади. Хусусан, жами хизматлар ҳажмининг салкам учдан икки қисми Навоий шаҳри улушига тўғри келди. Бу борадаги нисбатан каттароқ кўрсаткичларга Зарафшон шаҳри ҳамда Кармана туманида ҳам эришилди.

Аҳолига пулли хизматлар кўрсатишнинг кескин ривожланиши таълим, соғлиқни сақлаш, шаҳар транспортида йўловчилар ташиш, алоқа ҳамда Интернет хизматлари сезиларли даражада яхшиланиши билан изоҳланди. Вилоятнинг олис ҳудудларида яшовчиларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, уларга қулайликлар яратиш, хизмат кўрсатиш маданиятини юксалтириш мақсадида кўплаб ижтимоий соҳа иншоотлари қурилмоқда, олдиндан мавжудлари капитал таъмирдан чиқарилмоқда. Чунончи, қишлоқларни тоза ичимлик сув билан таъминлашни яхшилаш ниятида “Навоий кон-металлургия комбинати”, “Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятлари ва бошқа ҳомий ташкилот-корхоналар маблағлари ҳисобига сув қувурлари тизими қайта қурилди. Ҳозир эса қишлоқларда инфратузилмани мукаммаллаштириш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича вилоятнинг 8 та туманидаги қишлоқ ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида маиший ва коммунал хизмат кўрсатиш шохобчалари, савдо дўконлари ва ошхоналар бунёд этилмоқда. Маҳаллий бюджетнинг ошириб бажарилган қисми, аҳоли ва ҳомийлар маблағлари эвазига мактабгача таълим муассасалари ҳамда умумтаълим мактаблари таъмирланмоқда.

Вилоятда бaнклар фаолиятини янaдa тaкoмиллaштириш, aҳoлининг вa xўжaлик юритувчи субъeктлaрнинг бўш мaблaғлaрини тижoрaт бaнклaри дeпoзитлaригa жaлб қилишни рaғбaтлaнтириш ишлaри ҳам устувoр вaзифaлар жумласига киритилган. Сабаби, бaнклaр бутун иқтисoдиётни oзиқлaнтириб турaдигaн қoн тoмирлaри ҳисoблaнaди, демак, минтақанинг мoлиявий-иқтисoдий бaрқaрoрлиги кўп жиҳaтдaн улaрнинг сaмaрaли ишлашига бoғлиқ.

Исабек МУРТАЗАЕВ,

ЎзМУ мустақил изланувчиси.

Аннотация

Мақолада Навоий вилоятида ижтимоий соҳа тармоқлари ривожланишининг асосий йўналишларига эътибор қаратилган. Шу асно уларнинг равнақ топишига таъсир кўрсатувчи омиллар ва соҳага боғлиқ муаммолар кўриб чиқилган.

Калит сўзлар: модернизация, ижтимоий соҳа, маиший хизмат, инфратузилма, соғлиқни сақлаш, сервис соҳаси, алоқа ва ахборотлаштириш, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар, савдо хизматлари, молия хизматлари, транспорт хизматлари.

В данной статье уделено внимание развития на основных направлений социальной отрасли в Наваинской области. Также рассмотрены проблемы, связанные с отраслью и  факторы, влияющие на развития отрасли.

 

Фойдаланилган манбалар рўйхати:

1. Навоий вилояти меҳнат бош бошқармаси маълумотлари.

2. А.М.Содиқов. Ўзбекистон минтақаларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва уни тартибга солиш механизмлари. Иқт.фанлари докт.автореферати. -Т.: -2006.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"