Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3648
4990
4961

+29
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
90562
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 552 287
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда хатарларнинг таснифланиши ва ишлаб чиқаришга таъсири

Мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда, озиқ-овқат хавфсизлигини ва тармоқларни хомашё билан таъминлашда қишлоқ хўжалиги муҳим аҳамият касб этади. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш, республика аҳолисини тармоқ маҳсулотларига бўлган талабини тўлароқ қондириш, мамлакатни озиқ-овқат билан тўла таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган саноат корхоналарининг хомашёга бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш, аграр ресурслар салоҳиятидан мақсадли фойдаланишга эришиш орқали давлатимизнинг иқтисодий қудратини янада ошириш, мамлакат аҳолисини яшаш фаровонлигини яхшилаш энг муҳим масалалардан ҳисобланади.

Бу борада мамлакатимиз раҳбарининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”[1]ги фармонда:

– таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни муттасил ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш;

– пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириб, экин майдонларини янада мақбуллаштириш, бўшаб қолган ерларга картошка, сабзавот, озиқ-овқат ва мойли экинларни, шунингдек, янги интенсив боғ ва узумзорларни жойлаштириш;

– глобал иқлим ўзгариши ва Орол денгизи қуриб қолишининг қишлоқ хўжалиги ривожланиши ҳамда аҳолининг ҳаёт фаолиятига салбий таъсирини юмшатиш бўйича тизимли чора-тадбирларни кўриш каби вазифаларнинг қўйилиши бу борада изланишлар олиб боришни тақазо этади.

Аграр соҳани тубдан янгилаш, пахта якка ҳокимлигига барҳам бериш, ўз-ўзини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва бу борадаги ишларни яхшилаш, қайта ишлаш тармоқларини ривожлантириш бўйича республикада олиб борилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми йилдан-йилга ошиб боришини таъминламоқда.

baymirzaev_5631

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.

1-чизма. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулот ҳажмининг ўзгариш динамикаси.

1-чизма маълумотларига кўра, республикада 2000 йилда қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулот ҳажми 1387,2 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, 2017 йилда 2016 йилга нисбатан 2,0 фоиз ўсиб, 69504,2 млрд. сўмга тенг бўлди. Бу, албатта, картошка 3014,6 минг тонна, сабзавотлар 11433,6 минг тонна, полиз экинлари 2094,8 минг тонна, мева 3076,3 минг тонна ва узум етиштириш 1748,9 минг тоннага етказилганлиги натижасидир.

Қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланиши ташқи ўзгарувчан муҳитга мослашувчанлиги, турли хилдаги таваккалчилик ва хатарларни олдини олиш ёки бартараф этишга боғлиқдир. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари билан таққослаганда хатарларнинг пайдо бўлишига олиб келадиган омилларнинг энг катта таъсирига эга. Хатарларнинг турли таснифлари мавжуд [2]. Албатта, улар келиб чиқиш соҳаларига кўра таснифланади ва хатарларнинг тўртта асосий йўналиши белгиланади (2-чизма).

baymirzaev_56312

Манба: Муаллиф ишланмаси.

2-чизма. Хатарлар йўналиши.

 

Иқтисодий йўналишдаги хатар иқтисодий фаолият билан бевосита боғлиқ ва бозор шароитлари билан тартибга солинадиган хатарларни ташкил этади. Ушбу хатарни бартараф этиш ёки таъсирини камайтиришда корхона ва тармоқлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик муносабатларини яхшилаш ҳамда янада такомиллаштириш талаб этилади.

Сиёсий йўналишдаги хатарлар субъект назорати остида бўлмаган сабабларга кўра сиёсий ўзгаришлар, ҳарбий можаролар таъсирида юзага келади ва сиёсий соҳадаги хатарларнинг моҳиятини тўлиқ акс эттиради ҳамда барча бошқа хавфларни келтириб чиқаришга сабаб бўлиши мумкин. Барқарор ривожланаётган республикамизда бу ҳолат кредит таваккалчилиги, қарзларни тўламаслик, тўлиқ ёки ўз вақтида қайтарилмаслик хавфи билан боғлиқ. Бу муаммо, айниқса, қишлоқ хўжалигида солиқ қарздорлиги ва фоиз ставкалари оширилганда солиқ сиёсатида кузатилади.

Табиий йўналишдаги хатарлар об-ҳаво (об-ҳаво шароити туфайли юзага келадиган зарарлар), экологик (иқлим ўзгариши, атмосфера ва сувда зарарли моддаларнинг ошиб кетиши) ва биологик (қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган тирик организмларнинг биологик характерига боғлиқ молиявий йўқотишлар) хатарларда намоён бўлади. Экологик хавф-хатарларни камайтириш катта харажат талаб қилади ва бу глобал муаммо бўлиб, уни фақат давлат томонидан ҳал қилиш мумкин. Биологик хатарларни бир қатор технологик операцияларни бажариш, сақлаш шароитлари ва маҳсулот сотиш муддатларига риоя этиш ҳамда агротехника қоидаларига амал қилиш билан бартараф этса бўлади.

Ижтимоий соҳада юзага келадиган хатарлар бутун миллий иқтисодиётга хос бўлиб, мамлакатдаги иқтисодий ва сиёсий вазият билан бевосита боғлиқдир. Ушбу хатарларга демографик (ўлим даражасининг туғилишдан ошиб кетиши, ўртача умр кўриш давомийлигининг камайиши) ва миграция (миграция ҳолати ўзгартиришини режалаштира олмаслик билан боғлиқ) хатарлари киради. Бундан ташқари, ишчиларнинг малакавий даражаси камлиги ва иш ҳақи билан боғлиқ хатарларни ҳам ижтимоий соҳадаги хатарлар йўналишига киритиш мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, қишлоқ хўжалиги яқиндан табиат билан ва унинг элементлари таъсирига боғлиқ. Шунинг учун қишлоқ хўжалигининг бошқа фаолият турлари билан таққослаганда, хатарларни бартараф этиш ёки таъсирини камайтириш учун суғурта ҳимоясига эҳтиёж катта. Қишлоқ хўжалик суғурталаридан унумли фойдаланиш эса ўз навбатида келгуси фаолият ривожланишига ва тармоқ тараққиётига асос бўлади.

Дилмурод БАЙМИРЗАЕВ,

Наманган давлат университети докторанти.

Аннотация

Мақолада мамлакат иқтисодиётида қишлоқ хўжалик иқтисодиётининг ўрни ва аҳамияти ҳамда унинг ривожланишида хатарлар таъсири ўрганилган ва хулосалар чиқарилган.

Калит сўзлар: қишлоқ хўжалиги, ялпи маҳсулот ҳажми, хатарлар, хатар турлари,

В статье обсуждается роль и значение сельского хозяйства в экономике страны и ее влияние на риски ее развития.

This article discusses the role and importance of agriculture in the country's economy and its impact on the risks of its development.

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони. // Халқ сўзи, 2017 йил 8 февраль.

2. Кондратьева, М.Н. Экономика предприятия: учеб, пособие для студентов высших учебных заведений. -Ульяновск: УлГТУ, 2008. – С. 241.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"