Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4279
7845
7110

+735
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
129710
254685
115606

+139079

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 680 096
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Деҳқон ва фермер хўжаликларининг чорва моллари наслини яхшилаш

 

Мамлакатимизда амалга оширилаётган аграр ислоҳотлардан кўзланган мақсад, аввало, мавжуд ресурслардан, орттирилган бой тажрибалардан, соҳанинг интеллектуал салоҳиятидан унумли фойдаланиб, юртимизда ҳукм сураётган ижтимоий-иқтисодий барқарорликни асраб-авайлаш, ҳаётимизнинг моддий негизларини мустаҳкамлаш ва халқимиз турмушини ҳар қачонгидан-да фаровонлаштиришдан иборатдир.

Диёримизда чорвачиликни ривожлантиришга йўналтирилган тадбирлар кўламининг кенгайиши соҳа жадал равнақ топиши учун катта имкониятлар яратмоқда. Табиийки, чорва молларининг маҳсулдорлиги ошиши ва маҳсулот етиштиришнинг кўпайиши тармоққа кўрсатилаётган хизматлар сифати билан ҳам узвий боғлиқ. Бунда, айниқса, зооветеринария хизматларининг сифати, уларни амалга ошириш механизмлари ҳамда соҳа ходимларининг малакаси муҳим аҳамият касб этади.

Чорвачиликка ихтисослашган ҳудудлардаги деҳқон хўжаликларининг қорамоллари ва қўй-эчкилари наслини яхшилаб бориш бугунги кунда амалга ошириш мумкин бўлган, кам вақт ва инвестиция талаб қилгани ҳолда сезиларли самара берадиган бошқа механизмлардан ҳам фойдаланишни тақозо этади. Бундай механизмлардан бири сифатида, бизнингча, қуйидаги тизимни тавсия этиш мумкин (1-чизма).

Ушбу тизимда ҳудудий принцип бўйича деҳқон хўжаликларида чорва моллари наслини яхшилаш эвазига уларнинг маҳсулдорлигини ошириш асосий вазифа ҳисобланади.

Ҳудудий принципнинг моҳияти шундаки, бу усул чорвачиликка ихтисослашган ҳудудларда, яйлов шароитида кўпроқ самара беради. Ундан, аввало, деҳқон ва фермер хўжаликлари манфаат кўради. Чунки мавжуд чорва молларини зотдорлари билан уруғлантириш ҳар бир наслли мол ҳисобига чекланган чорва моллари доирасида ҳамда фақат алоҳида ҳудудда амалга оширилиши мумкин. Ундан чорва моллари асосан боғлаб боқиладиган, яйловлари йўқ пахтачилик, ғаллачилик ёки боғдорчилик ва сабзавотчиликка мўлжалланган ҳудудларда фойдаланиш имконияти жуда кам.

Муаммонинг ечими сифатида зотдор моллар ва буқалардан олинган сифатли наслчилик материалларидан фойдаланиб, деҳқон ва фермер хўжаликларининг чорва молларини уруғлантириш тизимини жорий этиш тавсия қилинмоқда. Бунда сунъий уруғлантириш ишлари одатдаги тизим бўйича деҳқон ва фермер хўжаликлари буюртмалари бўйича мутахассислар томонидан амалга оширилади.

Чорва моллари наслини табиий равишда яхшилашда эса зотдор моллардан фойдаланилади. Муайян ҳудуддаги деҳқон ва фермер хўжаликларининг чорва моллари наслини яхшилаш учун асосий яйловларда ёки чорва моллари боқиладиган ҳудудларда марказлашган маблағлар ҳисобига сотиб олинган наслли чорва моллари маҳаллий поданинг уруғланиши даврида қўйиб юборилади. Бу ишни асосан маҳаллий ҳокимиятлар ташаббуси билан туман ветеринария бўлимлари мутахассислари адо этадилар. Айни жараёнда давлат бюджети (маҳаллий бюджетлар) ҳисобидан ажратилган маблағлар, бюджетдан ташқари фондлар, ҳомийлик ёрдамлари, банк кредитлари, шунингдек, бевосита фойда кўрувчи чорвачилик билан машғул деҳқон ва фермер хўжаликлари маблағлари молиявий манбалар вазифасини ўтайди.

kucciev_5632

1-чизма. Чорвачиликка ихтисослашган ҳудудлардаги деҳқон ва фермер хўжаликларининг чорва моллари наслини яхшилаш тизими.

Чорва моллари наслини яхшилаш тадбирини назорат қилиш механизмига кўра, маҳаллий чорва моллари зотини яхшилаш мақсадида ҳудудга қўйиб юборилган наслли чорва молларининг жисмоний ҳолати ва соғлиғини мунтазам равишда даврий назорат қилиш билан туман ветеринария бўлимлари шуғулланади.

Марказлашган маблағлар ҳисобига харид қилинган наслдор чорва молини белгиланган ҳудудга қўйиб юбориб, унинг хавфсизлигини таъминлаш (йўқолиб кетиши олдини олиш) учун алоҳида чўпон тайинланиши ёки моллар куйиккан – жинсий фаоллик даврига кирган кезларда даврий равишда алоҳида деҳқон ва фермер хўжаликлари жавобгарлигига топширилади. Улар наслли молдан фойдаланишга тааллуқли барча маълумотларни назорат олиб борувчи туман ветеринария бўлимига етказиб туришади. Бунинг учун улар мавсумий даврда туман ветеринария бўлими томонидан мобил алоқа воситалари билан таъминланишлари мумкин.

Мазкур тадбир ҳозирги вазиятда амалга ошириш мумкин бўлган, алоҳида ҳудудларда чорва моллари наслини яхшилаш жараёнини илмий асосда бошқариш имконини берувчи ва нисбатан арзон услуб ҳисобланиши билан ажралиб туради. У, айниқса, қўй ва эчки подалари учун жуда самарали саналади. Бу усулдан айрим ҳудудларда тажрибали чўпонлар жайдари қўйлар зотини яхшилаш мақсадида фойдаланишади. Аниқроғи, табиий танланиш тамойилига мувофиқ саралаб олинган қўчқорларни ўз чорвалари подасига маълум муддатга ҳақ тўлаш эвазига (ижара муносабатига яқин оғзаки келишувлар асосида) қўйиб юборишади. Натижада аксарият қўйларни насли яхши қўчқорлар орқали уруғлантириш учун қулай шароит яратилади. Унинг шарофати ўлароқ, ушбу усулни илмий асосда йўлга қўйиб, қисқа фурсатда ва кам маблағ сарфлаган ҳолда чорва моллари наслини яхшилаб бориш имкони қўлга киритилади.

Бундан ташқари, чорвачилик соҳасига зооветеринария хизматлари кўрсатишни яхшилаш билан ҳам маҳсулдорлиги юқори зотдор буқалар уруғини зооветеринария шохобчаларига белгиланган топшириқлар асосида етказиш ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликларининг чорва молларини ўз вақтида сунъий уруғлантириш сифатини ошириш, аҳолига айни турдаги пулли бошқа хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш талаб этилади.

Кўпчилик мутахассислар фермерларни ўқитиш учун зарур сарф-харажатларни уларнинг ўзлари тўлашлари шарт, бу малака ошириш самарадорлигини юксалтиради, деган фикрни билдиришади. Эҳтимол, уларнинг гапи тўғридир, чунки ўқиш ва малака ошириш, аввало, фермернинг ўзи учун керак. Бундан келадиган фойдадан бошқалардан кўра, у кўпроқ манфаатдор бўлади. Аммо, бизнингча, дастлабки пайтда фермерларни ўқитиш давлат томонидан ёки ҳомийлар маблағлари ҳисобига амалга оширилиши жоиз.

Яна бир мулоҳаза. “Қора-ола”, “Қизил чўл”, “Бушуев” ва “Швиц” зотли қорамоллар ўта мосланувчанлиги билан республикамизда алоҳида ажралиб туради. Уларнинг генофондини ва насли софлигини сақлаш учун бу турдаги моллар урчитилаётган ҳудудларда ихтисослашган наслчилик фермер хўжаликлари ташкил этиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш фойдадан холи бўлмайди.

Улуғбек КУЧЧИЕВ,

Тошкент Давлат аграр университети тадқиқотчиси.

Аннотация

Ушбу мақолада чорвачиликка ихтисослашган ҳудудларда фаолият юритаётган деҳқон ва фермер хўжаликларининг чорва моллари наслини яхшилаш борасидаги ишлар тадқиқ қилинган ҳамда уларни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар билдирилган.

Калит сўзлар: чорвачилик тармоғи, интеллектуал салоҳият, зооветеринария хизматлари, чорва моллари генетикаси, ветеринария соҳаси, сутчилик фермалари, наслли чорва моллари.

В данной статье изучены осуществляемые работы по улучшения пород скот в дехканских т фермерский хозяйствах, действующих на территориях республики, специализированных на животноводство, а также предложены предложения по дальнейшему совершенствованию данной отрасли.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Н.Хушматов, Г.Раҳимова. Бозор шароитида чорвачилик тармоғини ривожлантиришни мувофиқлаштириш муаммолари. “Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси” журнали, 2008 йил, 12-сон, 3–14-бетлар.

2. Н.Хушматов, Т.Файзуллаева, Г.Раҳимова. Чорвачилик: иқтисодий масалалар ёки жаҳон тажрибаси. “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” журнали, 2008 йил, 8-сон, 34-35-бетлар.

3. Н.Хушматов, Т.Файзуллаева. Фермер хўжаликларини ривожлантиришда ҳуқуқий асослар. “Агроилм” Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали илмий иловаси. 2009 йил, 11-сон, 65-66-бетлар.

4. Н.Хушматов, У.Куччиев. Чорвачилик тармоғини модернизациялашнинг иқтисодий моҳияти, амал қилиш қонуниятлари ва асосий шартлари. Рисола. Тошкент, 2012 йил, 34-бет.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"