Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3927
8065
7525

+540
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102099
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 358 702
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Акциядорлик жамиятларида самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари тизимини ривожлантириш масалалари

Жaҳoн иқтисoдиётидa юз бераётган халқаро кaпитaл бoзopининг кескин pивoжлaниши жараёнида компаниялар фаолиятида кopпopaтив бoшқapувни самарали ташкил этиш муҳим oмил бўлиб қoлмoқдa. Бундан асосий мақсад эса инвесторлар, акциядорлар капитал қўйилмаларининг ишончли ва хавфсиз бошқарилишини таъминлашдир.

Кўплаб муваффақиятли акциядорлик компаниялари ўзларининг фаолиятида самарадорликни баҳолаш тизимини яратган. Корхонадаги жараёнларни кузатиш ва такомиллаштириш учун дастлаб ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш), яъни самарадорликнинг асосий кўрсаткичларини аниқлаштириш ва ўлчаш лозим.

Замонавий менежерларнинг асосий масъулияти компания учун қандай кўрсаткич энг муҳим эканлигини, уларни қандай аниқлаштириш, баҳолаш ва бошқариш кераклигини кўрсатиб беришдир.

Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари – СМК (Key Performance Indicators) корхона учун нима энг муҳим эканлигини яққол тасвирлайди, менежерларга асосланган қарор қабул қилинишида кўмаклашади ҳамда рискларни бошқаришга имкон яратиши орқали ноаниқликларнинг олдини олишга хизмат қилади. Агарда тизимда, ишлаб чиқаришда салбий ҳолатлар кузатилаётган бўлса, СМК бу ҳақда барвақт хабар беради. Шу сабабли ҳам компания учун энг муҳим СМКни ишлаб чиқиб, жорий этиш акциядор (улушдор)лар томонидан муваффақиятга эришишнинг калити сифатида эътироф этилади.

Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари нима?

Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари – бу корхона ўзининг стратегик ва катта молиявий мақсадларига қанчалик самарали эришаётганлигини намойиш эта оладиган ўлчов қийматларидир. Корхона ходимлари, раҳбарияти ва, умуман, корхона фаолиятига баҳо бериш учун фойдаланиладиган коэффициентлар йиғиндисидир.

Компаниялар фаолиятига СМК жорий этилганда ходимларни рағбатлантиришнинг аниқлиги ва шаффофлиги таъминланади. Модомики кўзланган мақсадлар ва улардан эришилган аниқ миқдорларга қараб ходимни нима учун ва қандай рағбатлантириш раҳбарларга равшанлашади. Ўз навбатида, ходим ёки директорлар қандай шароитда қанча мукофот билан тақдирланишини ва нимани талаб этишни яхши билиши ҳамда шунга яраша самарали натижа кўрсатишга ҳаракат қилиши ушбу тизим жорий этилиши натижасида яққол аниқлаштирилади.

Қисқача айтганда, СМК ходимлар ва директорлар томонидан эришилган натижаларни миқдорий жиҳатдан аниқлаш имкониятини беради. Компания акциядорлари, директорлари ёки департамент бошлиқларига белгиланган олий мақсадларига эришишда қандай ютуқлар ва камчиликлар мавжудлигини намойиш қилади ҳамда уларни ўз вақтида рағбатлантириш ёки бартараф этиш учун аниқ тасаввурни яратиб беради. Бу эса инвесторлар ва эмитентлар учун айни муддаодир.

Шунингдек, СМК фойдали қарор қабул қилиш воситасидир, десак янгилишмаган бўламиз. Дарҳақиқат, СМК корхоналарнинг мураккаб ташкилий фаолиятини осон ва тушунарли сонлар орқали намоён қила олади. Бу эса, ўз навбатида, корхона фаолиятининг самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Тасаввур қилинг, океанда сузиб кетаётган кемадагилар кема белгиланган режага асосан сузаётганлигини аниқлаш мақсадида компас ва навигация тизими маълумотларидан фойдаланишади. Кеманинг GPS жойлашув маълумоти, тезлик, ёқилғи даражаси ёки об-ҳаво маълумотлари каби кўрсаткичлар кеманинг айни дамда қаердалигини ва кейин қайси йўналишда ҳаракат қилиши зарурлигини ойдинлаштиради.

Шундай ҳолат компаниялар фаолиятига ҳам хосдир. Бунда СМК менежерлар томонидан компания муваффақиятли сузиш режасига мувофиқ ҳаракатланаётгани ёки белгиланган йўналишдан чиқиб кетаётганини аниқлаштириш учун фойдаланиладиган навигация воситасидир. Тўғри, жорий этилган СМК компания фаолиятининг муҳим жабҳаларини ёритади ва эътибор берилиши зарур бўлган ҳолатларнигина аниқ кўрсатиб беради. Халқаро назарияда СМК кўпроқ ҳарорат ва ҳаво босимини ўлчашга мослашган воситаларга ўхшатилади. Ҳаво ҳарорати кўтарилгани ёки пасайганини билишга қизиқиш табиий, лекин довул яқинлигини билиш ундан-да муҳимроқдир. Кўрсаткичлар умумий вазият тўғрисида тўлиқ таассурот уйғотишга хизмат қилади.

Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари яратилиш тарихи

ХХ асрнинг 60-70-йилларида Питер Друкер томонидан СМК ишлаб чиқилиб, у орқали ютуқларни баҳолаш тизимига асос солинган. Ушбу ҳолат белгиланган мақсад сари бошқарув услуби пайдо бўлиши билан боғлиқ. Мазкур бошқарув услуби корхона раҳбарига бутун диққат-эътиборини энг яхши натижага эришишга қаратиш имконини берувчи изчил ва тартибли ёндашувдир. СМКнинг жадал ривожланиш босқичи унинг 1990-йиллар бошида Роберт Каплан ва Давид Нортон томонидан ўйлаб топилган Баланслашган кўрсаткичлар тизимига киритилганидан кейин бошланган.

СМК орқали бошқарув услубининг устунлик ва камчиликлари

СМК компания фаолиятига тўғри жалб қилингандагина фойдали восита сифатида хизмат қила олади. Чунки бугунги кунда СМКнинг жуда кўп турлари мавжуд бўлиб, улардан айнан мосини корхона фаолиятига танлаб жалб қила олиш ҳам катта маҳорат талаб қилади. Акс ҳолда компания ходимлари ва менежерлар ўртасида турли тушунмовчиликлар келиб чиқиши мумкин.

Шунингдек, СМК алоҳида соҳалар, ишлаб чиқариш, туризм, молиявий ва давлат хизматлари секторлари учун яратилишидан келиб чиқиб, бир соҳага мос тушган кўрсаткич кейинги соҳага умуман тўғри келмаслиги мумкин.

Одатда раҳбарлар ва экспертлар СМКни ўз компанияси фаолияти учун ишлаб чиқишда қийинчиликларга дуч келади ва қуйидаги ҳолатларда вазият янада мураккаблашади. Агар:

– компаниянинг стратегик ва муҳим мақсадлари аниқланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар фақат молиявий натижаларга эътибор қаратилади;

– фақат молиявий кўрсаткичларга боғланиб қолиш корхонанинг молиявий ҳолати тўғрисида ҳар хил ва нотўлиқ тасаввур уйғотади;

– бир соҳа учун муҳим бўлган кўрсаткичлар иккинчи соҳа учун камроқ аҳамиятга эга бўлиши мумкин;

– агар ходимларнинг рағбатлантирилиши СМКга боғлиқ бўлиб қолса, манфаатлар тўқнашуви юзага келиши ва норозиликлар туғдириши мумкин. (1)

Мамлакатимиз хўжалик жамиятлари фаолиятида СМК жорий этилиши натижалари

Республика ҳудудидаги хусусий ва чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарда, жумладан, GM Pоwertrain Uzbekistan, Tashkent Lotte Hotel, Office market ва шу каби бошқа компанияларда тегишли СМК жорий қилинган ва самарали фойдаланиб келинмоқда.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори ушбу йўналишдаги ишларнинг жадал суръатларда амалиётга татбиқ этилишида катта туртки бўлди.

Хусусан, бугунги кунда устав капиталида давлат улуши мавжуд жами 1 367 та (1-чизма) хўжалик юритувчи корхона ўз фаолиятларига СМКни жорий қилган. Шундан 1 072 таси давлат унитар корхонаси, 136 таси масъулияти чекланган жамият ва қолган 159 таси акциядорлик жамияти шаклидаги устав капиталида давлат ёки хўжалик бошқарув органлари улуши мавжуд корхоналардир (2-чизма). (2)

1-чизма.

melikulov_5321

2-чизма.

melikulov_5322

Тизимни жорий этиш учун зарур шарт-шароитлар

Устав фондида давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик бошқарув органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш учун СМКни жорий этишда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш лозим:

– корхонанинг узоқ муддатга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш;

– СМК рўйхати ва унинг ҳар бир давр учун аҳамиятга эга бўлган мақсади ҳам акс эттирилган йиллик бизнес режасини қабул қилиш;

– СМК бўйича ҳар бир кўрсаткични ҳисоблаш тартиби кўрсатилган корхона фаолиятини баҳолаш услуби ҳақидаги қоидаларни ишлаб чиқиш;

– СМК бўйича баҳолаш натижалари ҳисобга олинган ҳолда мукофотлаш ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қоидалар ҳамда бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиб, ҳаётга татбиқ этиш.

Амалдаги самарадорликнинг асосий ва қўшимча муҳим кўрсаткичлари

Ҳукуматнинг 2015 йил 28 июлдаги қарорига мувофиқ, давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар бошқарув органлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш учун асосий ва қўшимча муҳим кўрсаткичлар жорий этилган.

Самарадорликнинг асосий муҳим кўрсаткичлари:

1. Корхонанинг фоизлар, солиқлар ва амортизацияси чегирилмаган ҳолатдаги фойдаси.

2. Харажат ва даромаднинг ўзаро нисбати.

3. Жалб қилинган капиталнинг фойдалилик даражаси.

4. Акциядорлик жамияти капиталининг фойдалилик даражаси.

5. Акциядорлар инвестициясининг фойдалилик даражаси.

6. Активларнинг фойдалилик даражаси.

7. Тўлиқ ликвидлилик коэффициенти.

8. Молиявий мустақиллик коэффициенти.

9. Кредитор қарзларнинг кунлик айланмаси.

10. Дебитор қарзларнинг кунлик айланмаси.

11. Қоплаш коэффициенти (тўловга қобилиятлилиги).

12. Дивиденддан чиқиш.

13. Дебиторлик қарздорликнинг пасайиш кўрсаткичи.

 

Самарадорликнинг қўшимча муҳим кўрсаткичлари:

1. Асосий воситаларнинг эскириш коэффициенти.

2. Асосий воситаларни янгилаш коэффициенти.

3. Меҳнат унумдорлиги.

4. Фойдали иш коэффициенти.

5. Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффициенти.

6. Энергия самарадорлик (маҳсулот қиймати таркибида энергия харажати улуши).

7. Жами ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмида инновацион маҳсулотнинг улуши.

8. Ҳар бир ишчи ҳисобга олинган ҳолдаходимларни ўқитиш харажати.

9. Кадрлар қўнимсизлиги коэффициенти.

10. Инвестиция дастурининг пул кўринишидаги ижроси индикатори.

11. Қувватларни ишга тушириш параметрларини бажариш индикатори.

12. Экспорт параметрларини бажариш кўрсаткичи.

 

Акциядорлик жамиятларида самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари кузатув кенгаши қарори билан, у мавжуд бўлмаган тақдирда эса юқори бошқарув органи (хўжалик жамиятлари учун) ёки муассис (давлат корхоналари учун) қарори билан тасдиқланади.

Ҳисоблаш йўли билан СМК миқдорлари уларнинг бизнес режасида белгиланган режа (мақсадли) миқдорлари билан ҳисобланган ва мақсадли миқдорнинг фоизли нисбати тарзида таққосланади. Барча СМК бўйича ўртача ҳисобланган миқдор ташкилотнинг ижро этувчи органи фаолияти самарадорликнинг йиғинди кўрсаткичи (СЙК) сифатида ифодаланади.

Ижро этувчи орган раҳбари ва аъзоларига тўланадиган мукофот миқдори корхонада қандай кўрсаткичларга эришилганига боғлиқ. У бизнес режада назарда тутилган ижро этувчи органни моддий рағбатлантириш пули миқдорини СЙКга кўпайтириш йўли билан аниқланади. Хусусан, корхонанинг ваколатли бошқарув органи (кузатув кенгаши, акциядорларнинг умумий йиғилиши ва ҳ.к.) ўз қарори билан ижро этувчи органнинг ташкилот фаолияти натижаларини шакллантиришдаги ҳақиқий иштирокидан келиб чиқиб, тузатиш коэффициентини қўллаши мумкин. Агар СЙК ва унинг бажарилиши фоизи барча СМКнинг камида ярим белгиланган режасидан ошса, ижро этувчи орган раҳбари ва аъзоларини мукофотлаш миқдори бизнес режада назарда тутилган мукофотлаш миқдорига нисбатан икки баробар оширилиши мумкин.

Корхонанинг ваколатли бошқарув органи қарорига асосан, ижро этувчи орган фаолияти самарадорлиги қониқарсиз, паст даражада, етарли даражада эмас, ўртача даражада, етарли даражада ва юқори даражада каби эътироф этилади.

Ижро этувчи орган фаолияти СМКси қониқарсиз ёки паст даражада деб топилган тақдирда устамалар, мукофот пули ва бошқа моддий рағбатлантиришлар тўлашга йўл қўйилмайди (3).

 

СМКни такомиллаштириш юзасидан тaклифлap

Юқорида таъкидланганидек, СМКнинг жорий қилиниши жараённинг энг муҳим жиҳати эканлигидан келиб чиқиб, қуйидагилар таклиф этилади:

– акциядорлик жамиятлари ижро органи фаолиятини баҳолашда устувор кўрсаткичлардан бири сифатида жамият бозор қийматини ошириб бориш, бунда қўшимча акциялар чиқарилуви ва жойлаштирилишини алоҳида инобатга олиш лозим;

– акциядорлик жамиятларининг соҳавий ва тармоқ мансублиги жиҳатидан келиб чиққан ҳолда уларга алоҳида салмоқ касб этувчи СМК ишлаб чиқиш зарур;

– ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишнинг қай даражада ташкил этилаётганлиги ёки амалга оширилаётганлиги тўғрисида ахборот бериб турувчи муҳим самарадорлик кўрсаткичини ишлаб чиқиб, амалиётга татбиқ этиш керак.

Хушнудбек МЕЛИҚУЛОВ,

Ўзбекистoн Бaнк-мoлия aкaдемияси тинглoвчиси.

 

Aннoтaция

Мaқoлaдa самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари тўғрисида маълумот тақдим этилди, уларнинг республикамиз корхоналари фаолиятига жорий этилиши таҳлил қилинди ҳамда миллий иқтисодиётимиздаги корхоналар фаолияти асосий самарадорлик кўрсаткичлари механизмини татбиқ этишни такомиллаштириш юзасидан таклифлар берилди.

Кaлит сўзлap: самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари, самарадорликнинг йиғинди кўрсаткичи, СМК, СЙК, менежерлар, рағбатлантириш, бизнес режа, стратегик мақсад.

В дaннoй стaтье представлена информация о ключевых показателях эффективности и проанализировано их применение в деятельность предприятий республики, а также внесены предложения по совершенствованию внедрения механизма основных показателей эффективности в деятельность предприятий национальной экономики.

The present article provides information on key performance indicators and analyzes their implementation in the activities of the republic’s enterprises, as well as proposals for improving the implementation of the mechanism of key performance indicators in the activities of enterprises of the national economy.

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Performance indicators, Wikipedia, The free encyclopedia, 2018. (https://en.wikipedia.org/ wiki/Performance_indicator)

2. “Давлат активларини бошқариш маркази” ДУКнинг 2017 йил ҳамда
2018 йил 1-чораги якунлари бўйича ҳисоботи.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги
қарори
.

 

Сaйтлap:

www.gkk.uz

www.lex.uz

www.csam.uz

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"