Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3666
4990
4961

+29
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
90580
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 552 305
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Инқирозга қарши бошқарувни такомиллаштиришда инновацион бошқарувни қўллаш

Ҳар қандай иқтисодий тизим доимий ривожланишда бўлсагина муваффақиятга эришади. Ривожланиш янги сифатга эришиш, корхонанинг ўсишини таъминлашдир. Шунга қарамай, агар корхона янги маҳсулот турларини ишлаб чиқаришга қаратилган янги технологияларни жорий этмаса, инновацион бошқарувдан фойдаланмаса, у муайян вақт ичида рақобатбардошлигини йўқотади.

Иқтисодий жиҳатдан инновация иқтисодий қийматга эга бўлган янгиликни яратиш, янги ишлаб чиқариш, бизнес моделлар, янги усулда ишни ташкил этиш ёки янги манбаларни топишдир.

Корхона мақсадига эришиш воситаларидан бири инновацион стратегиядир. У корхона ички ва ташқи муҳити ўзгаришига нисбатан таъсир чораси кўрсата олиши билан характерланади. Шу нуқтаи назардан, корхонада инқироз ҳолати юзага келганда дастлабки эҳтиёж сифатида инновацион стратегияни ишлаб чиқиш зарурий тадбир ҳисобланади.

А.А.Беляев ва Э.М.Коротковнинг фикрича, инновация инқирозга қарши бошқарувдаги зарурий элемент ҳисобланади [4, 114-б.].

Дастлабки ёндашувларда инновацияга ижодий фаолият билан боғлиқ бўлган жараён деб қаралган. У иррационал, ташкил этилмаган моделда ўз ифодасини топиши мумкин бўлган “қора қути”, деб тушунилган[8, 26-б.].

Йиллар ўтгач, илмий салоҳият ва техника ривожланиши, технологик жараёнлар такомиллашуви натижасида инновациянинг бир қанча моделлари юзага келди. Ушбу моделлар корхонанинг хусусиятлари, макроиқтисодий муҳитига боғлиқ равишда фарқланади.

А.В.Зубковнинг фикрича, инновациялар қуйидаги турларга бўлинади:

– маҳсулот инновацияси;

– технологик инновация;

– жараёнга оид инновация;

– ташкилий инновация [6, 158-б.].

Маҳсулот инновацияси янги маҳсулот яратиш ёки ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни такомиллаштиришга боғлиқ.

У, шунингдек, технологик инновация билан уйғун ҳолда амалга оширилади. Чунки янги маҳсулот уни ишлаб чиқаришда янги билим ва технологияни талаб қилади.

Жараёнга оид инновация ресурсларни тежаш ҳамда маҳсулот сифатини оширишга қаратилган бўлиб, унинг натижасида ишлаб чиқариш қувватини ошириш ҳам кўзда тутилади.

Ташкилий инновация корхонани янги даражага олиб чиқиш ва самарадорликка эришиш мақсадида корхона ташкилий тузилмасини такомиллаштиришга йўналтирилади.

Р.Гимуш ва Ф.Матмуродов инновация жараёнини 2 турга ажратиб кўрсатган: етакчи (пионер) ва қувувчи.

Пионер типидаги инновация жараёни жаҳонда етакчиликка эришиш учун чегарани англатади (АҚШ мисолида).

Қувувчи инновация жараёни арзон ва тез натижа берувчи ҳисобланиши билан тавсифланади (масалан, Япония) [5, 22-б].

Ж.Қамбаров ва Н.Маҳмудованинг фикрича, инновацияни бошқариш корхонанинг белгиланган инновация стратегиясини амалга оширишга қаратилган инновация лойиҳаларини ишлаб чиқиш, ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, техник-технологик янгиликларни жорий этиш, бошқарувга янгиликлар киритиш орқали ишлаб чиқаришни кенгайтириш, режалаштириш, мотивация, назорат қилиш жараёнларидан иборатдир [7,10-б.].

Инқирозга қарши бошқарувда инновацияларни қўллаш корхоналарнинг самарали фаолият юритишига хизмат қилади. Ушбу инновацияларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

– бизнес интеллектни ташкил этиш (маълумотлар миқдори чекланмаган шароитда бизнес юритилишининг барқарорлигини ва корхона фаолиятининг барча турлари самарадорлигини бирлаштирувчи инновацион технологиялар);

– бизнес узлуксизлиги концепциясини татбиқ этиш (Business Continuity Management -бизнес жараёнларининг узилишларига самарали таъсирланувчи, зарарнинг камайиши ва харажатларнинг қисқаришига имкон берувчи инновацион технологиялар);

– инқирозга қарши бошқарув бўйича маркетинг стратегиясини қўллаш (эскиларни реконструкция қилиш ёки янги маркетинг воситаларини, маркетинг тадқиқот активлар, бренд-капитал яратиш [3, 81-б.].

Инновацион менежмент – ташкилий иқтисодий, психологик, ижтимоий услублар, инновацион жараённинг барча босқичлари бошқарувининг усуллари йиғиндисидир. Шунингдек, бошқарувда ўзгаришларни қўллашдир. Фикримизча, ушбу жараёнларни қуйидагича акс эттириш мумкин (1-чизма.)

yuldasheva_5321

3.1-чизма. Инновационменежментниамалгаоширишсоҳаларисхемаси

Янгилик асосида бошқарувнинг техник доираси меҳнат воситалари, жиҳоз ва ускуналар, алоқа воситаларини ўз ичига қамраб олади. Технологик доирага технологик жараёнлар, хомашё, кадрлар малакаси, ноу-хау кабилар киради. Ижтимоий-иқтисодий доирада меҳнатнинг ташкил этилиши, ижодий салоҳият, ташкилот маданияти, таъминот унсурларига эътибор қаратилади.

Бошқарув доираси қарор қабул қилишнинг янги усуллари, ташкилий тузилмаси, ходимларни рағбатлантириш, кадрларни бошқариш каби омилларни ўз ичига олади.

Инновацион жараёнларни таъминловчи ресурслар, ташкилий тузилмалар турлича бўлиши мумкин. Булар жумласига технополислар, йирик корпорацияларнинг лабораториялари, кўргазма савдо комплексларининг ташкилий шакллари, инновацион марказлар, бошқарув ва ташкилий масалалар бўйича консультация фирмалари киради. Ушбу ресурслар бозор иқтисодиёти шароитида фан-техника ривожланиши натижасида ривожланиб бормоқда.

Давлат томонидан инновацион фаолиятни рағбатлантириш қуйидаги кўринишларда амалга оширилиш мумкин:

– тўғридан-тўғри молиялаштириш.

– инновация яратувчиларига фоизсиз банк ссудаларни бериш;

– инновационфондларнияратишвауларгаимтиёзларбериш;

– яккатартибдафаолиятюритадиганкашфиётчиларга патент тўловлариникамайтириш;

– технополисватехнопаркларташкилэтиш;

– давлаттомониданкичикинновационбизнесгамўлжалли субсидия, дотация ажратиш.

– илмийишланмалардантушганфойдаганисбатанимтиёзлисолиқставкасинибелгилаш;

– илмийускуналаручун импорт божиникамайтириш.

Корхонанинг инновацион салоҳияти унинг рақобатбардошлигини кўрсатувчи хусусиятлар сирасига киради. Шу билан бирга, корхонанинг инновацион имкониятлари унга давлат томонидан яратилаётган шарт-шароитлар, давлатнинг инновацион соҳада юритаётган сиёсатига ҳам боғлиқ. Шу боис, ривожланган мамлакатлар ўз давлат дастурларида илмий техникани, инновацияни ривожлантиришни, ушбу соҳадаги инфратузилмани яхшилашни мақсад қилиб кўрсатади.

Хусусан, АҚШ илмий техника сиёсатида ривожланган институционал тузилмага эга. Америка илмий фонди ва Америка илмий кенгаши фундаментал тадқиқотлар йўналишларини аниқлаб беради. Шунингдек, саноат тармоғи ҳамда университетларнинг илмий техника манфаатларини амалга оширади. Илмий-техник тараққиёт бошқарувида Америка тузилмасининг хусусияти давлатнинг хусусий бизнес билан чамбарчас ўзаро боғлиқлигида кўринади[ 1, 244-б.].

Ушбу ташкилотлар давлат ва хусусий манбалар ҳисобига молиялаштирилади. АҚШда ўтказилган тадқиқотлар натижасида сарфланган маблағ ўзининг яхши самарасини бериши аниқланган. Технологик трансфертлар таъминот ва сотиш миқдорини кўпайтиришга, маҳсулот сифатини оширишга, янги техника, технологияларни қўллашга, ишлаб чиқариш жараёнини яхшилашга, кадрлар малакасини оширишга хизмат қилади.

Япония ҳам инновацион сиёсат юритишда фаол давлатлар сирасига киради. Давлатнинг инновацион сиёсати билан ҳокимиятнинг олий давлат органлари шуғулланади. Япония бош вазири илмий ишлар бўйича кенгашни бошқаради. Унинг таркибига вазирликлар раҳбарлари ва йирик хусусий саноат корпорациялари вакиллари киради [1, 246-247б.].

Илмий ишлар бўйича кенгаш давлатнинг илмий-техник ривожланиш бўйича стратегик йўналишини тавсифлаб беради ҳамда давлат бюджетидан уларга қанч амаблағ сарфланишини аниқлайди. Фан ва техника бошқармаси эса йирик миллий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан шуғулланади. Шунингдек, ушбу доирада Япония тадқиқотларни ривожлантириш корпорацияси ҳам фаолият юритади ҳамда янги илмий фирмаларни қўллаб-қувватлаб боради.

Е.А.Бабушкина, О.Ю.Бирюкова, Л.С.Верещагина ривожланган давлатлар тажрибасидан фойдаланган ҳолда технопарк, юқори технологиялар маркази, бизнес инкубаторларни ўз ичига қамраб олувчи йирик инновацион тизимни яратиш зарурлигини таъкидлайдилар. Шунингдек, АҚШдаги Эванстон тадқиқот парки, Остин тадқиқот университетининг инкубаторини ҳамда Япониядаги технополисларни мисол тариқасида кўрсатганлар [2, 68-69б.].

Фикримизча, мамлакатимизда инновацион менежментниривожлантириш бўйича ҳуқуқий асосни шакллантириш зарур. Шунингдек, давлат томонидан инновацион сиёсатни амалга ошириш давомида қуйидаги тадбирлар амалга оширилиши лозим:

– фундаментал тадқиқотларни ўтказишнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши;

– илмий-техник ижодиётнинг эркинлиги;

– таълим, илмий-техник фаолиятнинг интеграцияси;

– инновацион фаолият доирасида рақобатни қўллаб-қувватлаш, қулай инновацион муҳит яратиш;

– янги соҳалар учун кадрлар тайёрлаш стратегиясини ишлаб чиқиш;

– халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

Бундан ташқари, ишлаб чиқаришда янги технологияларни жорий этиш, маҳсулот рақобардошлигини ошириш, меҳнат унумдорлигини оширишга қаратилган инновацияни амалда қўллаш бўйича илмий тадқиқот марказларини яратиш орқали иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланишига имконият яратилади.

Ишлаб чиқариш жараёнида инновацияларни қўллаш корхонанинг ташқи ва ички муҳитдаги ҳамкорлари билан ишлашдаги янгиликларни қўллашида намоён бўлади. Хусусан, технологик жараёнда бошланғич инвестиция талаб этмайдиган маҳсулот ишлаб чиқариш, таъминотчилар билан ишлашда янгиликлар киритиш, вақтни ва ортиқча харажатларни иқтисод қилиш каби омилларга эътибор қаратиш лозим.

Маҳсулот инновациясида маҳсулотни ишлаб чиқаришда янги технологиядан фойдаланиш ва натижада маҳсулот сифатини, рақобатбардошлигини ошириш, интеллектуал ишланмалардан самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бу борада кашфиётлардан ва техник ишланмалардан самарали фойдаланиш мақсадида янгиликлар кирита оладиган қўшимча ишчини ишга олиш мумкин.

Янги маҳсулот ва хизматларни аниқлашда у бозор учун янгилик бўлган, корхона имконият даражасида уни ишлаб чиқаришга қодир бўлган ҳамда ҳаттоки янги бозорни вужудга келтира оладиган даражада бўлиши инобатга олинади.

Ташқи муҳитда корхона маҳаллий ҳокимият, таъминотчилар, банклар, кредиторлар, харидорлар ва бошқа корхоналар билан доимий муносабатда бўлади. Ушбу муносабатлар жараёнида инновацион лойиҳаларни қўллаш даркор.

Ходимларни бошқаришда инновацияларни қўллаш қуйидаги омилларга боғлиқ:

– корхона ходимлари ўртасидаги меҳнат муносабатларини таҳлил қилиш;

– технологикватижоратхарактеригаэгабўлганмеҳнатмуносабатлариникўрибчиқиш.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, инқирозга қарши бошқарувда инновациядан фойдаланиш муҳим тадбирлардан ҳисобланади. Шу боис, ишлаб чиқаришда, маҳсулотни танлашда, кадрлар сиёсатида, харидор ва таъминотчилар билан ишлашда, умуман, корхона фаолиятидаги барча жабҳаларда инновацияларни қўллаш орқали корхонанинг барқарор ривожланишига эришилади. Шу билан бирга, инновацион фаолият, ўз навбатида, юқори малака, касбий кўникма, мотивация ҳамда зарурий ҳолларда таваккалчиликни талаб этади.

Нилуфар ЮЛДАШЕВА,  

Фарғона политехника институти

менежмент йўналиши мустақил изланувчиси,

Қувасой иқтисодиёт, хизмат кўрсатиш

ва сервис касб-ҳунар коллежи директорининг

ўқув-ишлаб чиқариш ишлари бўйича ўринбосари.

Аннотация

Мазкур мақолада инновациянинг аҳамияти, инновацион бошқарувнинг ўзига хос жиҳатлари тадқиқ этилган. Инновация жараёнлари ва турлари ўрганилган. АҚШ ва Япония тажрибаси мисолида инновацион бошқарувни қўллаш масалалари таҳлил этилган. Таҳлиллар асосида инқирозга қарши инновацион бошқарувни қўллашга доир таклифлар келтирилган.

Калит сўзлар: инновацион бошқарув, инновацион жараёнлар, инновацион менежмент, инновацион стратегия, инновация.

В этой статье рассматривается важность инноваций и особенностей инновационного менеджмента. Изучены инновационные процессы и типы. На примере США и Японии проанализирован использование инновационного менеджмента. На основе анализа предлагаются рекомендации по использованию инновационного антикризисного управления.

This article examines the importance of innovation and the features of innovative management. Innovative processes and types are studied. The use of innovative management is analyzed using the example of the United States and Japan. Based on the analysis, recommendations on the use of innovative crisis management are proposed.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Антикризисное управление: Учебник / Под ред. Э.М. Короткова. -М.: ИНФРА-М, 2003. - 432 с.- (Серия «Высшее образование»).С 244, 246-247.

2. Бабушкина Е.А., Бирюкова О.Ю., Верещагина Л.С.Антикризисное управление.Издательство: Эксмо, 2008. 160-с. С-68-69.

3. Белоус Е.В.,Петропавлова Г.П., Антикризисное управление: зарубежный опыт и российская практика. Научный журнал НИУ ИТМО. Серия «Экономика и экологический менеджмент». № 3, 2014.УДК338.24. С-81.

4. Беляев А.А, Э.М.Коротков. Антикризисное управление.учебник. М.: ЮНИТИ, 2011, -311с. С-114.

5. Гимуш Р.И. ва Матмуродов Ф.М. Инновацион менежмент. – T.: Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти. 2008, - 144бет. Б-22.

6. Зубкова. А.В.Теория антикризисного управления предприятием: учебное пособие / Саратовский государственный социально-экономическийуниверситет. – Саратов, 2010. – 176 с. С-158.

7. Камбаров Ж.Х., Махмудова Н.Ж. Инқирозга қарши инновацион механизмни такомиллаштириш. Иқтисод ва молия. 2016 й., №4. 72-бет. Б-10.

8. Тарахтиева Г.К. Инновационменежмент. – Т.: “Фан ва технология”, 2013 й., 208 бет. Б-26.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"