Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3922
8065
7525

+540
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102093
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 358 697
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Ўзбекистон республикаси иқтисодиётида хизмат кўрсатиш соҳасининг ўрни

Мамлакат иқтисодиёти тараққиётида хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланиши аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш ва кундалик эҳтиёжини қондиришда муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги кунда иқтисодиётда мазкур соҳа кўлами фақат кўрсатилаётган хизматлар ҳажми билан эмас, балки тури кўпайиб бораётгани билан ҳам эътиборлидир. Жумладан, юридик, консалтинг, меҳмонхона, интернет хизматлари, суғурта, молия-банк соҳасидаги янги ва замонавий хизмат турлари, ахборот-консалтинг, брокерлик ҳамда дилерлик, бухгалтерлик ҳисоби, аудиторлик каби замонавий хизмат турлари сервис тизимининг ажралмас қисми ҳисобланади. Соҳада рақобат муҳитининг шаклланиши аҳолининг арзон ва сифатли хизмат турларидан фойдаланиш имкониятини янада кенгайтирмоқда.

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” гифармонда“янги саноат ишлаб чиқариш ва сервис марказларини ташкил этиш ҳисобига шаҳар типидаги кичик шаҳарлар ва шаҳарчаларни актив ривожлантириш, йирик хўжалик бирлашмаларининг маблағларини, банкларнинг кредитларини ва хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилиш” бўйича устувор вазифа қўйилиши нафақат шаҳар, балки қишлоқ ҳудудларда ҳам аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга эътибор қаратилаётганлигини кўрсатади.

Хизматлар соҳаси аҳолининг барча қатламларини қамраб олади ва жамиятда содир бўлаётган деярли барча ижтимоий-иқтисодий жараёнларга таъсир кўрсатади. Республикамизда иқтисодиётни диверсификациялаш ва таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, мамлакат аҳолиси бандлигини, даромадларини ва турмуш сифатини оширишнинг муҳим йўналишлари ва омилларидан бири сифатида хизматлар соҳаси ҳамда сервисни жадал ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, хизматлар соҳасида бажарилаётган ишлар ҳажмининг йилдан-йилга ўсиб боришини таъминламоқда.

Хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурининг асосий вазифалари ва йўналишларини амалга ошириш жараёнида 2017 йилда 2010 йилга нисбатан хизматлар ҳажми 4,5 карра ошиб, 92,5 трлн. сўмгача кўпайди. Аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми мазкур даврда 2,3 баравар ўсди ва 2,9 млн. сўмни ташкил этди(1-жадвал).

1-жадвал.

2010-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси бўйича хизматлар соҳаси асосий кўрсаткичларининг динамикаси

Кўрсаткичлар
2010 й.
2011 й.
2012 й.
2013 й.
2014 й.
2015 й.
2016 й.
2017 й.
I. Хизматлар ҳажми, трлн. сўм
26,0
33,7
42,6
53,7
65,9
75,4
92,5
116,8
Ўтган йилга нисбатан ўсиш, %
116,1
117,2
114,7
114,4
115,1
114,0
114,5
108,9
2009 йилга нисбатан ўсиш, %
116,1
136,1
156,1
178,6
2,1 м.
2,3 м.
2,7 м.
5,2 м.
II. Аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми, минг сўм
911,7
1148,7
1429,1
1774,0
2141,9
2407,6
2905,6
3576.9

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

Жадвал маълумотларидан кўринадики, 2010 йилда жами хизматлар ҳажми 26,0 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган 2009 йилга нисбатан 16,1 фоиз ўсиб, аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми 911,7 минг сўмга тенг бўлган. 2017 йилга келиб бу кўрсаткич 116,8 трлн. сўмга етиб, 2009 йилга нисбатан 5,2 карра ошди, аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми 3576,9 минг сўмга тенг бўлди.

2017 йилда Навоий (107,0 фоиз), Сирдарё (106,0 фоиз) Андижон (105,6 фоиз), Хоразм (105,3 фоиз), Жиззах (105,2 фоиз), Наманган (105,0 фоиз) вилоятлари ва Тошкент шаҳри (114,6 фоиз) пешқадамлар қаторидан жой эгаллашган. Тошкент шаҳрида юқори ўсиш суръатлари таъминланиши, аввало, аҳоли реал даромадлари ўсиши, якуний истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоқлари ривожланиши билан боғлиқ бўлиб, бу ҳар хил турдаги хизматларнинг ривожланишига кучли таъсир кўрсатмоқда (2-чизма).

inamova_53221

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

2-чизма. Республика бўйича хизматларнинг умумий ҳажмида ҳудудларнинг улуши

2-чизмаданреспублика бўйича хизматларнинг умумий ҳажмида Тошкент шаҳри (32,1 фоиз), Тошкент (7,9 фоиз), Самарқанд (7,1 фоиз), Фарғона (6,5) ва Андижон (5,7 фоиз) вилоятларининг улуши юқорилигини кўриш мумкин.

Ривожланган мамлакатлар тажрибаси кўрсатмоқдаки, хизмат кўрсатиш соҳаси субъектлари жамият тараққиётининг барча жабҳаларида ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминловчи асосий омиллардан биридир. Ушбу соҳаривожланиши мамлакат аҳолиси бойишига, иқтисодиёт юксалишига, истеъмол бозори тўйинишига, давлат бюджети тушумлари кўпайишига, ишсизлик камайишига олиб келади. Бу, айниқса, соҳада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда яққол кўзга ташланади.

Бозор иқтисодиёти назарияси ва амалиётига таянган ҳолда унинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, хизмат кўрсатиш соҳаси ва хизматлар бозорини ривожлантириш ҳамда хизмат кўрсатиш жараёнларини замон талаблари асосида шакллантириш мақсадга мувофиқдир. Бундан ташқари, соҳа фаолиятини янада ривожлантириш учун бир қатор вазифаларни амалга ошириш лозим. Жумладан:

– намунавий объектларни барпо этиш учун хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича янги корхоналарни қуриш намунавий лойиҳага мувофиқ тарзда амалга оширилиши;

– янги қуриладиган корхоналар замонавий технологик техника ва асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши;

– хизмат кўрсатиш корхоналарини ресурслар билан таъминотини ташкил этиш мақсадида уларни хомашё манбаларига боғлаш, шунингдек, зарурият бўлганда, улгуржи савдо базаларида маиший хизмат кўрсатиш корхоналарига хомашё ва материалларини кичик ҳажмда улгуржи сотишни ташкил этиш.

– аграр тармоқда хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳаси учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

– ушбу тармоқда банд бўлганлар сонини 25 фоизгача кўпайтириш ва шу орқали аҳолининг даромадларини ошириш;

– бозорни замонавий, сифатли хизмат турлари билан тўлдириш хизмат кўрсатиш тармоғининг келгуси тараққиётини белгилайди.

Хулоса қилиб айтганда, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш жамиятимиз учун ушбу соҳада хизмат кўрсатиш турларини кўпайтириш, янги иш ўринларини барпо этиш ҳамда аҳоли реал даромадларини ошириш имконини беради.

 

Гулигавҳар ИНАМОВА,  

Гулчеҳра УМАРОВА, 

Иқбола ХОДЖИБОЕВА,

Наманган муҳандислик қурилиш институти

катта ўқитувчилари.

Аннотация

Мақолада Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасининг иқтисодиётда тутган ўрни, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва унда бажарилган ишлар ҳажмининг ўзгариш тенденциялари таҳлил этилган.

Калит сўзлар: хизмат кўрсатиш, меҳмонхона, интернет хизматлари, суғурта, юридик, консалтинг, меҳмонхона.

В статье анализируются тенденции изменения роли сферы услуг в экономике Республики Узбекистан, проводимых в этой области реформ и объема проделанной работы.

The article analyzes trends in the role of the service sector in the economy of the Republic of Uzbekistan, conducted in this area of reforms and the volume of work done.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”гифармони. // Халқ сўзи,2017 йил 8 февралдаги 28 (6722)-сони.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари 2010-2018 й.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"