Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4261
7845
7110

+735
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
129692
254685
115624

+139061

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 680 077
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда солиқларни соддалаштиришнинг аҳамияти

Кириш. Дунё тўқимачилик саноати йилига 45 млн. тонна асосий хомашё истеъмол қилади, шундан 50 фоизисинтетик ва сунъий толалар, қолганлари табиий (45 фоиз– пахта, 4-5 фоиз – жун, ипак ва бошқ.). Йилига жаҳонда 100 млрд. м2газмол ишлаб чиқарилади ва унинг 40 фоизи Осиё мамлакатлари ҳиссасига тўғри келади [1]. Халқаро ҳисоб амалиётида молиявий ҳисоботни халқаро стандартлар қўмитаси (IAS) томонидан солиқлар бўйича ишлаб чиқилган стандартлар тўқимачилик саноатида солиқлар ҳисоби ва молиявий таҳлилни тартибга солишга хизмат қилади. Хусусан, 12 “Фойда солиғи” МҲХС (IAS) стандартини Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги бухгалтерия амалиётида қисман қўлланилиши кузатилмоқда, жумладан, солиқ самарасини ҳисоблаш усуллари, солиқ балансини тузиш каби асосий кўрсаткич ва регистрлар ишлаб чиқилмаганлиги сабабли халқаро стандартлар амалиётга тўлиқ жорий қилинмаяпти [2].

Ўзбекистон енгил саноати мамлакат иқтисодиётининг кўп тармоқли, инновацион жозибадор секторларидан биридир. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида бугунги кунда енгил саноатнинг ЯИМдаги улуши 3,8 фоиз, саноат маҳсулотларида 26,2 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотларида 44 фоизни ташкил этаётганлиги ҳам тармоқнинг республикамиз иқтисодиётидаги салмоғи ўсиб бораётганлигини кўрсатмоқда. Соҳа корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ўртача йиллик ўсиши 20 фоиз,экспорт ҳажмининг ўсиши эса 10 фоизни ташкил этмоқда[3].

Жаҳон амалиётида муддати узайтирилган солиқ мажбуриятлари ва активларини ҳисобга олиш, ягона солиқ механизмининг элементлари сифатида солиқ салоҳиятини баҳолаш ва таҳлил қилиш, солиқ ҳисоблаш тамойиллари асосида имтиёзлар беришга умумий ёндашув, солиқ маъмурчилигида бухгалтерия ва солиқ ҳисоботини унификациялаш (бирхиллаштириш), ҳисобот даври учун фойда солиғи бўйича доимий, вақтинчалик фарқлар, доимий солиқ мажбуриятлари (активлари)ни ҳисобга олиш услубияти каби муҳим масалалар бўйича илмий-тадқиқотлар олиб борилмоқда. Таҳлиллар мазкур халқаро тадқиқотларнинг натижалари асосида мамлакатимизда ҳам бу борада илмий ишланмалар бажарилганлигини кўрсатмоқда. Ўзбекистонда солиқларнинг бухгалтерия ҳисоби, таҳлили ва аудити соҳасида солиқлар ҳисоби ҳамда аудитини стандартлаштириш, солиқларни камерал назорат қилиш, солиқ мажбуриятларини таснифлаш, экспорт-импорт операцияларини ҳисобга олиш, солиқ имтиёзлари билан ҳамда ноль даражали солиқ ставкасини билвосита қўллаш, солиқ юки ва солиқларнинг йиғилувчанлигини ҳисоблаш услубияти бўйича илмий-тадқиқотлар амалга оширилган. Бироқ ислоҳотларни янада ривожлантиришда тўқимачилик корхоналарида солиқлар ҳисоби ва молиявий таҳлил соҳасида яхлит илмий изланишлар олиб борилмаганлиги ҳамда унинг нуфузини жаҳон талаблари даражасига кўтариш масалалари тадқиқот ишининг долзарблигини белгилайди.

Республикамиз Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”гиФармони[4], 2017 йил 18 июлдаги “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 2-банди ва ушбу Фармон билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурининг 22-бандига асосан, 2017 йил 14 декабрдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”гиФармонва давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 13 февралдаги “Солиқ қонунчилигини тубдан такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойишига мувофиқ солиқ тизимида муҳим ислоҳотлар ўтказилмоқда. Хусусан, мазкур талабларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги солиқ юкини камайтириш, ҚҚС ставкаларини пасайтириш, қатор солиқлар ва мажбурий тўловларни бекор қилиш, шунингдек, солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни кўзда тутувчи 2018-2020 йилларга мўлжалланган Солиқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш Концепцияси лойиҳасида белгиланган вазифаларни амалга оширишга муҳим аҳамият касб этади.

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Беҳзод Мусаевнинг солиқ концепцияси муҳокамасига бағишланган анжуманда маълум қилишича, Ўзбекистон фуқароларининг 13 миллиондан ортиғи меҳнатга лаёқатли ҳисобланади. Лекин уларнинг фақат бир қисмигина даромад солиғи тўламоқда. Ўзбекистон аҳолисининг 5,7 миллиондан ортиқроғирасман иш жойига эга – улар даромад солиғи тўлайди[5].

Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси М. Джумагалдиевнинг таъкидлашича: “Солиқ кодексига киритилган янги имтиёзлар солиқ ва бож тўловларининг адолатлилик принципини мустаҳкамлаш билан бирга, аҳоли қатламларининг ижтимоий қўллаб-қувватланишига ҳам хизмат қилади. Мазкур имтиёзлар давлатимиз раҳбарининг кўрсатмасига биноан Солиқ кодексига киритилаётган ўзгартишларнинг дебочаси бўлиб, уларни келгусида солиқларнинг тури ҳамда миқдорини оқилона белгилаш орқали, жисмоний ва юридик шахсларга солиқ юкини камайтириш бўйича олиб борилаётган ўзгаришларнинг бошланғич босқичи, деб баҳолаш мумкин”[6].

Тадқиқот методологияси.Тадқиқот ишида кузатиш, умумлаштириш, гуруҳлаш, таққослаш, индукция, дедукция каби усуллар қўлланилди. Тадқиқотнинг асосий масаласи тўқимачилик корхоналарида солиқларни комплекс, тизимли таҳлил қилиш ва ҳисобга олиш усулларини такомиллаштиришҳисобланади.

Таҳлил ва натижалар. Тўқимачилик саноати корхоналарида солиқларнингбухгалтерия ҳисо­бини ташкил этиш корхоналарнинг қандай солиқ тизимида эканлиги билан боғлиқ. Мамлакатимизда қабул қилинган солиқ тизими бўйича тўқи­мачилик саноати корхоналарининг кичик корхоналар таркибига кирувчилари соддалаштирилган солиқ тизимида бўлиб, ягона солиқ тўласа, қолганлари умумбелгиланган солиқ тизимида бўлиб, белгиланган тартибда солиқларни тўлайди. Бу тўқима­чилик саноати корхоналарида солиқларнинг бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритишга таъсир этади.

Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Беҳзод Мусаевнинг таъкидлашича: “Ўзбекистонда 19 та солиқ тури мавжуд, биз уларни кескин соддалаштирамиз. Давлатимиз раҳбари тадбиркорларни қўллаб-қувватлашни талаб қилмоқда. Биз бунинг учун, аввало, солиқлар юкини камайтиришимиз зарур. Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари солиқ тўлашида катта тафовут юзага келган. Бугунги кунда кичик бизнес субъектларининг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 50 фоиздан ошади. Бироқуларнинг солиқлар тушумидаги улуши 7фоиздан сал кўпроқдир”[7].

1-жадвал маълумотлари таҳлилининг кўрсатишича, собиқ “Ўзбекенгилсаноат” АЖ (ҳозирги “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси) бўйичабюджетга тўланган солиқлар суммаларининг динамикаси 2003-2017 йиллар оралиғида тўққизта турдаги солиқ турлари бўйича аксарият ҳолларда ўсиш тенденцияси кузатилган. Бунда энг катта салмоқни 2017 йилда импорт бож пошлиналари46,5 фоиз, қўшилган қиймат солиғи 25,3 фоиз, маҳаллий ва бошқа солиқлар эса 17,9 фоизни ташкил этган. Тармоқ бўйича жами солиқлар ҳажмининг ўсиши 2017 йилда 2003 йилга нисбатан 11,5фоиз бўлиб, ўн беш йиллик ўсиш тенденциясини бозор конъюнктурасини инобатга олганда мўътадил деб баҳолаш мумкин. Шу боис аксарият ривожланган давлатларда солиқ тизимини оптималлаштириш жараёнида солиқ имтиёзлари кўлами кенгайтирилишини эмас, балки уларни унификациялаш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланади.

Халқаро ҳисоб амалиётининг кўрсатишича, шундай самарали усуллардан бири зарарларни кўчириш ҳисобланади. Зарарларни кўчириш – бу корхонада капитал қўйилмалар харажатлари ҳажми салмоқли бўлган, ишлаб чиқаришни модернизация қилаётган, техник ва технологик янгиланиш босқичида қайта жиҳозлаш ишларини амалга ошираётган корхоналар учун солиқ юкини пасайтириш усулидир.

 

1-жадвал.

“Ўзбекенгилсаноат” АЖ бўйича бюджетга тўланган солиқлар суммалари динамикасининг таҳлили, (млрд. сўмда) 

Т/р
Солиқларнинг
Йиллар
2003
2004
2005
2006
2007
2008
2009
2010
2011
2012
2013
2014
2015
2016
2017
1
Мол-мулк солиғи
2695
1804
2830
2643
3805
1632
2030
3699
2275
1801
2295
2754
3580
4117
4734
2
Фойдадан олинадиган
солиқ
6764
7130
4706
4154
7130
7430
7750
1773
1476
1881
2397
3116
3989
4585
5456
3
Ер солиғи
715
772
803
1183
1079
1393
1977
1788
1535
1995
2592
3345
4381
4381
5175
4
Қўшилган қиймат солиғи
4975
5560
4934
4925
4787
2132
320
10148
16579
19172
22171
25496
29066
33426
39776
5
Акцизлар
1
1
0
0
0
1
76
215
0
78
0
0
0
0
0
6
Импорт бож пошлиналари
142
59
4
37
0
0
139
4904
5229
36070
39677
44438
53326
61321
72972
7
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ
134
915
123
92
97
58
68
133
112
222
247
296
384
441
525
8
Экология солиғи
2698
2261
2078
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
9
Ер қаъридан фойдаланганлик
учун солиқ
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
10
Маҳаллий ва бошқа
солиқлар
213
498
315
37
13217
19646
33683
59852
49112
39712
32126
25689
20551
23634
28124
135239
23020
20512
16793
13071
23698
25605
39146
82512
90141
118887
124836
115277
131905
156762
 
Манба: “Ўзбекенгилсаноат” АЖмолиявий ва солиқлар ҳисоботлари маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.

Проф. В.Ли томонидан олиб борилган тадқиқотларда таъкидланишича, МДҲ мамлакатларида, хусусан, Россияда солиқ тўловчи корхона аввалги солиқ тўлаш даврида зарар кўрган бўлса, кейинги солиқ тўлаш даврида бутун солиқ суммаси ёки кўрилган зарар суммасига мос солиқ суммасини келажакдаги даврларга ўтказиши мумкин. Бунда солиқ суммасини кўчириш даври 10 йилгача бўлиб, унинг ҳажми ҳисобланган солиқ базасининг 30 фоизидан ошмаслиги лозим [8]

Шу ўринда амалдаги Адлия вазирлигида 2005 йил 2 апрелда 1463-рақам билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси МВ, ДСҚ, ДБҚнинг 2005 йил 24 февралдаги 29-рақам, 2005-25-рақам, 01-02/8-3-рақамли қарорлари билан тасдиқланган “Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларнибюджетгатўлашбўйичаберилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида”ги Низом (Янги таҳрирда) хусусида фикр билдиришни зарур деб ўйлаймиз.

Бунинг боиси, биринчидан, мазкур Низомнинг кириш қисми “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги (ЎзР 30.08.1996 й. 279-I-Қонуни) қонуннинг 5-моддаси ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга биноан ишлаб чиқилган. Бироқ бу модда қонуннинг олдинги таҳрири мазмунига тўлиқ мос келмас эди, эндиликда бу қонун янгиланганлиги муносабати билан мазкур модда ўзгартирилган. Амалдаги Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида (янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (2016 йил 13 апрель№ ЎРҚ-404)нинг“Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш” номли 11-моддасига биноан бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари зиммасига солиқ ҳисоботи ва бошқа молиявий ҳужжатларнинг тайёрланиши юклатилган.

Иккинчидан, хўжалик юритувчи субъектларга солиқлар ва божхона имтиёзлари бўшаётган маблағларни мақсадли вазифаларни бажариш учун йўналтириш шарти билан ва бўшаётган маблағларни мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган ҳолда берилиши белгилаб қўйилган. Мазкур Низомнинг 4.б-бандида “солиқ имтиёзлари берилган, бюджетга ҳисобланган солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар, тўловчи рўйхатга олинган жойдаги солиқ органларига белгиланган шакллар ва муддатларга мувофиқ тақдим этилади. Маҳсулот (товар, ишлар, хизматлар) ва бошқа активлар реализация қилинаётганда солиқ солинадиган айланмага ҳисобланган ҚҚС (ҚҚС тўловчилар учун) ва акциз солиғи (акцизли товарлар (маҳсулотлар) сотилганда) суммаси ажратилган ҳолда ҳисобварақ-фактура ёзилади” дейилган. Бироқ, амалдаги счёт-фактура ҳужжатида бундай модда кўзда тутилмаганлигини инобатга олсак, ушбу банднинг ижросини амалга оширишнинг имконияти мавжуд эмас. Шу муносабат билан счёт-фактура ҳужжатига “Имтиёзлар суммаси” деган устун киритишни таклиф этамиз.

Умумбелгиланган тартибда солиқларни тўлайдиган корхо­на­ларда солиқларни ҳисоблаш ва тўлашда бухгалтерия ҳисоби счётлари режасидаги (21-сонли БҲМС) қуйидаги бухгалтерия ҳисоби счётларидан фойдаланилади:

4410 - Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлар (турлари бўйича);

5110 - Ҳисоб-китоб счёти;

6240- Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича муддати узайтирилган мажбуриятлар;

6410- Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (тўлов турлари бўйича);

7240- Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича муддати узайтирилган узоқ муддатли мажбуриятлар;

9810 - Даромад (фойда) солиғи бўйича харажатлар;

9820 - Фойдадан бошқа солиқлар ва йиғимлар бўйича хара­жатлар.

Соддалаштирилган солиқ тизимидаги ягона солиқ тўлайдиган корхоналарда солиқларни ҳисоблаш ва тўлашда бухгалтерия ҳисоби счётлари режасидаги қуйидаги бухгалтерия ҳисоби счётларидан фойдаланилади:

4410 - Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлар (турлари бўйича);

5110 - Ҳисоб-китоб счёти;

6410- Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (тўлов турлари бўйича);

9810 - Даромад (фойда) солиғи бўйича харажатлар.

Корхоналар томонидан солиқларни ўз вақтида ҳисоблаш ва тўламаслик биринчидандавлат бюджети даромадларини ўз вақтида шаклланмаслигига олиб келиб, бюджетдан молиялаш­тириладиган харажатларни молиялаштиришни кечиктириб, мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоийсоҳасига салбий таъсир қилади. Иккинчидан амалдаги қонунчилик асосидасолиқларни ҳисоблашдаги хатоликлар ва тўламаслик сабаблари асосида корхона раҳбари ва бош бухгалтерига тегишли маъмурий, молиявий, ҳатто жиноий жазолар қўлланилади.

Давлат солиқ қўмитаси молия ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси бош иқтисодчиси Р.З.Муҳаммадиевнинг қуйидаги фикрларини қўллаб-қувватлаймиз: “Солиқ тўловчиларнинг солиққа оид мажбуриятларидан яна бири бу, қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритиши, молиявий ва солиқ ҳисоботини тузишидир. Солиқ тўловчилар қоғоз ёки электрон шаклда синтетик ва аналитик счётларни ҳамда ҳисоб регистрларини юритиши шарт. Синтетик ва аналитик счётлар маълумотлари асосида белгиланган шаклларда молиявий ҳисобот ҳамда унинг шакллари тузилади. Молиявий ҳисоб маълумотлари солиқ ҳисоботларини тузиш учун етарли бўлмайди. Шунинг учун молиявий ҳисоб маълумотлари асосида корхона бухгалтерия хизмати томонидан солиқ ҳисоботларини тузиш учун зарур қўшимча солиқ ҳисоби регистрлари, маълумотномалар тузилиши керак” [9].

Шундай қилиб, солиқлар бухгалтерия ҳисобининг оқилона ташкил этилиши, бир томондан солиқларни ўз вақтида ҳисобланиши ва тўланишини таъминласа, иккинчи томондан солиқлар тўғрисида тегишли ахборотлар билан бошқарувчиларни ўз вақтида таъминлаш имконини беради. Бу ўз навбатида бошқарув қарорлари сифати ва самарадорлигига ижобий таъсир қилиш билан бирга, корхо­наларнинг солиқларини молиявий таҳлил қилишда асосли хулосалар олиш имконини яратади. Натижада солиқ муносабатлари тартибга солиниб, мамлакат миқёсида солиқларни ўз вақтида йиғилиши таъминланади.

Хулоса ва таклифлар

Амалга оширилган таҳлиллар натижасида қуйидаги илмий хулоса ва амалий таклифларни илгари суриш мумкин:

– тўқимачилик саноатида солиқлар ҳисоби ва таҳлилинизамон талаблари асосида такомиллаштириш пайти келди. Ҳозирги пайтда Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан берилаётган ҳалол солиқ тўловчиларга солиқ таътиллари бериш, солиқ маслаҳатчилигини жорий этиш, солиқ мониторингининг амалиётга киритилиши, солиқларни кўчириш усулининг қўлланилиши, барча имтиёз ва преференциялар бухгалтерия ҳисобида ўзининг қонуний аксини топмоғи лозим.

Мамлакатимизда солиқ юкини пасайтириш ва солиқларнинг рағбатлантирувчанлик ролини ошириш солиқ базасининг кенгайтирилаётганлиги ҳисобидан умумбелгиланган ва соддалаштирилган режимлардаги тадбиркорлик субъектларининг даромадларини солиққа тортиш турли хил ставкалар асосида амалга оширилаётганлиги баробарида жуда табақалашиб бораётганлигини таъкидлаш ўринлидир. Халқаро тажрибани инобатга олиб уларни ягоналаштириш (унификация қилиш)ва ихчамлаштириш солиқ тўловчиларга ва солиқ идораларига ҳам қулайлик туғдиради.

Дилдора ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Тошкент Давлат иқтисодиёт университети

мустақил изланувчиси.

Аннотация

Мақола тўқимачилик корхоналарида солиқлар ҳисобини соддалаштириш, унинг ставкаларини камайтириш, солиқ солиш базасини кенгайтириш, солиқларни унификациялаш, солиқларни кўчириш усули ва солиқ юкини камайтириш масалаларига бағишланган. Тадқиқотлар натижасида тизимни замонавий бошқаришда халқаро стандартлар асосида бухгалтерия ҳисобиниролини оширишнингайримжиҳатларикўрсатиб берилган.

Калит сўзлар: солиқ ставкалари, солиқ солиш базаси, солиқ юки, солиқларни кўчириш усули, бухгалтерия счетлари, солиқлар ҳисоби.

Данная статьяпосвящена вопросам упрощения учета налогов, снижения налоговых ставок, расширения налоговой базы, унификации налогов, методу переноса налогов и снижению налогового бремени на текстильных предприятиях. В результате исследования были показаны некоторые аспекты повышения роли бухгалтерского учета в современном управлении отраслью на основе международных стандартов.

This article is devoted to the issues of simplifying the accounting of taxes, reducing tax rates, expanding the tax base, unifying taxes, the method of tax transfer and reducing the tax burden at textile enterprises. As a result of the research, some aspects of enhancing the role of accounting in the modern management of the industry were shown on the basis of international standards.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Современная иллюстрированная энциклопедия.-М.:РОСМЭН.2016. https:// dic.academic. ru/dic.-nsf/enc_geo-/7220/ [дата обращения10.01.2018].

2. http://www.ifac.org

3. А.Розиқов. Енгил саноат: маркетинг тадқиқотларининг ўзига хос жиҳатлари. 27.11.2017/ №11(119)-2017.-http://www.biznes-daily.uz/ru/birjaexpert/53028-yengil-sanoat-marketing-tadqiqotlar-ining-uziga-xos-jihatlari.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони. //Халқ сўзи, 08.02.2017 й. №28 (6722).http://www.lex.uz/(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й.,6-сон, 70-модда).

5. Б.Мусаев. “Ҳозир тадбиркор бир ходимга 1 миллион сўм тўлаш учун 500 минг сўм солиқ тўлашга мажбур бўлмоқда”. /https://kun.uz/ news/ 2018/ 03/30/ tadbirkor-bir-xodimga-1-million-sum-tulas-ucun-500-ming-sum-soliq-tulasga-mazbur.

6. М.Джумагалдиев. Солиқ ва бож тўловларида қандай ўзгаришлар бўлди?-http://xs.uz/uzkr/post/-soliq-va-bozh-tolovlarida-qandaj-ozgarishlar-boldi. /24 aprel 2018 yil.

7. Б.Мусаев. Ўзбекистонда 19 та солиқ тури мавжуд, биз уларни кескин соддалаштирамиз. https://soliq.uz/uz/press_center/news/bekzod-musayev-o-zbekiston-da -19-soliq-turi-mavjud-biz-ularni-keskin-soddalashtiramiz.

8. В.Ли. Проблемы обеспечения устойчивости бюджетных поступлений // Экономическое обозрение, 2003. –Т, №7. – с.12.

9. Р.З.Муҳаммадиев. “Солиқ қонунчилигида бухгалтерия ҳисобининг ўрни ва аҳамияти”/www.soliq.uz 2016.

 

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"