Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2792
9611
9649

-38
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
74094
84323
231749

-147426

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 179 026
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Ислоҳотлар натижасида ўзбекистон республикаси аҳолисининг турмуш даражасининг ўзгариши

Мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, аввало, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишдан иборат бўлиб, бу борада ҳозирги кунда қатор ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда. Одамлар даромадларини кўпайтириш, таълим ва соғлиқни сақлаш хизматлари сифатини янада яхшилаш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш тадбирлари шулар жумласидандир.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”[1]ги фармони дастуриламал бўлмоқда. Фармонда:

– социал-иқтисодий жадал ривожланиш, халқнинг турмуш даражаси ва даромадларини ошириш учун ҳар бир ҳудуднинг табиий, минерал ва хом ашё, саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм ва меҳнат салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш;

– ҳудудлар иқтисодиётини модернизация ва диверсификация қилиш масштабларини кенгайтириш ҳисобига ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасидаги фарқни камайтириш, энг аввало, саноат ва экспорт салоҳиятини ўстириш йўли билан қиёсланган туман ва шаҳарларни жадал ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Ушбу вазифалар нафақат шаҳар ҳудудларида, балки вилоятларга ҳам тегишли эканлиги, мамлакат имкониятларидан самарали фойдаланиш учун аҳоли турмуш даражасини ошириш билан боғлиқ масалаларни назарий ва услубий жиҳатдан чуқур ўрганиш ҳамда бу бўйича илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқишни нақадар долзарб муаммоларидан бири эканлигини кўрсатиб бермоқда.

Мамлакатда аҳоли сонининг кўпайиб бориши билан бирга улар турмуш фаровонлигининг ошириш имкониятлари ҳам кенгаяётганлиги ислоҳотлар натижаси йилдан-йилга самара бераётганлигидан далолатдир.

Жадвал. 

2000-2016 йилларда республика аҳолиси даромадлари, иш ҳақи ва пенсиялар тўғрисида маълумот

Т/р
Кўрсаткичлар номи
2000 й.
2005 й.
2010 й.
2016 й.
2016 йилнинг 2000 йилга нисбатан ўзгариши, баробар
1.
Аҳоли жон бошига умумий даромадлар, минг сўмда
96,4
371,8
1668,1
4565,2
47,4
2.
Йиллик ўртача номинал ҳисобланган иш ҳақи, минг сўмда
13,5
81,5
504,8
1293,8
95,8
3.
Белгиланган ўртача пенсия миқдори (йил охирида), минг сўмда
7,4
31,7
171,9
494,2
66,8

Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

 

Жадвал маълумотларига кўра, 2000 йилда аҳоли жон бошига умумий даромадлар 96,4 минг сўмда тенг бўлган бўлса, 2016 йилда бу кўрсаткич 47,4 баробар ўсиб, 4565, 2 минг сўмга етди. Бу вақтга келиб йиллик ўртача номинал ҳисобланган иш ҳақи базис йилга нисбатан 95,8 марта ошиб, 1293,8 минг сўмга, белгиланган ўртача пенсия миқдори мос равишда 66,8 минг сўмга ошиб, 494,2 минг сўмга етган.

Бу борада мамлакатимизда аҳоли даромадларининг таркибида айниқса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятидан келаётган даромадларнинг ошиб бораётганлигини кўриш мумкин. Меҳнатни рағбатлантириш, иш ҳақини кўпайтириш ва аҳоли даромадлари ўсишига қаратилган ҳамда ижтимоий йўналтирилган сиёсат муҳим аҳамият касб этади.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган мақсадли чора-тадбирларни амалга оширилиши натижасида аҳолининг кичик тадбиркорликдан оладиган даромадлари улуши йил сайин ошиб бормоқда (Чизма).

Чизма. Ўзбекистон Республикасида аҳоли умумий даромадлари таркибида кичик  тадбиркорликдан олинган даромадлар улуши

 image001

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.

Чизмадаги маълумотларга асосан, 2016 йилда даромадлар улуши 55,2 фоизни ташкил этиб, 2010 йилга нисбатан 8,1 фоизга ўсган. Бу эса, ўз навбатида аҳоли бандлиги ва турмуш фаровонлигини юксалтиришда муҳим ўрин тутаётган хусусий сектор ривожини кафолатлаш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашувларнинг олдини олиш, эркин ва самарали бизнес юритиш учун ҳар томонлама қулайлик яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганлигидан далолатдир.

Айниқса, “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси сифатида келтирилганлиги”[2]ни бу борада амалга оширилаётган ишлар сифатида таъкидлаш ўринли. Умуман олганда, мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳар қандай ўзгариш, ислоҳотлар, қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг барчаси, авваламбор, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга, яшаш шароитини яхшилашга қаратилганлиги билан муҳим аҳамият касб этади.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, аҳоли турмуш даражасини баҳолашда уларнинг яшаш шароити стандартлари, аҳолининг обод ва замонавий уй-жойлар билан таъминланганлиги, одамлар истиқомат қиладиган муҳитни ривожлантириш, ободонлаштириш, зарур инфратузилманинг мавжудлиги ҳамда унинг самараси, аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминланганлиги билан ҳам белгиланади. Шунингдек, мамлакатда ишлаб чиқарилган товарлар билан таъминланиши, замонавий талаблар асосида таълим олиш ва соғлиқни сақлаш тизимидан баҳраманд бўлиши каби муҳим кўрсаткичларни ҳам инобатга олиш, аҳоли турмуш даражасини янада ошириш имкониятини беради.

Наргиза БАБАЕВА,

Қўқон Давлат педагогика институти доценти,

и.ф.н.

Аннотация 

Мақолада мамлакатда олиб борилган ислоҳотлар натижасида аҳолининг турмуш даражаси ҳолати ўрганилган ва  таҳлил этилган.

Калит сўзлар: турмуш фаровонлиги, аҳоли жон бошига даромад, иш ҳақи, пенсия.

 

В статье описывается состояние уровня жизни населения Республики Узбекистан в результате проводимых реформ. 

 

The article describes the state of the living standards of the population as a result of reforms carried out in the Republic of Uzbekistan.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони. www. lex. uz

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони. www. lex. uz

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2016 йилги маълумотлари. www. stat. uz

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"