Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4423
9133
9164

-31
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
27700
84323
231749

-147426

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 132 632
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Шарқий Осиё мамлакатларининг рекреацион ресурслари

Рекрецион ресурслар меҳнат фаолияти давомида инсоннинг йўқотилган жисмоний, руҳий, ақлий қувватини ва саломатлигини тиклаш учун фойдаланиладиган ресурслардир. Шарқий Осиё мамлакатларига Япония, Корея Халқ Демократик Республикаси, Корея Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Тайвань, Мўғулистон киради. Бу минтақада жойлашган давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ҳар хил, сиёсий тузумлари ҳам турли-тумандир. Ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича Япония, Корея Республикаси, Хитой ривожланган давлатлар саналади. Бу улкан ҳудуд рекреацион ресурсларга жуда бой. Турли рекреацион ресурслар, тарихий-маданий объектлар, қулай табиий-иқлимий шароитлар, океан ва денгизга яқинлик, туристик инфратузилманинг ривожланганлиги, диққатга сазовор жойларнинг кўплиги каби омиллар мазкур мамлакатлар рекреацион фаолиятининг жадал ривожланишига сабаб бўлмоқда.

Агар Япониянинг рекреацион ресурслари ва фаолиятига эътибор қаратадиган бўлсак, унинг чиройли табиати (денгиз, тоғ, миллий парклар), Киото, Никко, Нари каби қадимий ёдгорликлари, йирик шаҳарларидаги замонавий архитектура, Токио ва Саппоронинг олимпия иншоотлари ҳамда маҳаллий ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, замонавий техника ва технологиялар асосида ишлаб чиқарилувчи саноат маҳсулотлари кўплаб хорижлик сайёҳларни мамлакатга жалб этади. Шунингдек, Нихонбаси кўприги, Кокё император саройи, Токио парки ёкиЯпон миллий музейи, синтоизм динининг Наминоуэ ибодатхонаси, император оиласи аъзолари, Согэндзи буддизм ибодатхонаси, Дзёдзанкэн курорти, Сикоцу кўлиушбу давлатнинг рекрация ресурсларга бойлигига мисолдир.

Хитой қадимий дунё цивилизациясининг 4 та йирик марказидан биридир. Туризмдан даромадлар олиш бўйича дунёда 3-ўринни эгаллайди. Хитойда ЮНЕСКО томонидан рўйхатга олинган 41 та табиий объект, 29 та маданий объект, 8 та табиий ва маданий-тарихий объект жойлашган. Хитойнинг туризмдан тушган даромади 2017 йилда 5,4 трлн. юанга етди, 2018 йилда 6 трлн. юанга етиши башорат қилинмоқда. Мамлакатнинг ЯИМда соҳа улуши 11 фоизни ташкил этди. Хитой бир қатор рекреацион минтақаларга бўлинади (1-жадвал).

1-жадвал.

Хитойнинг рекреацион минтақалари

Т/р
Минтақалар номи
Майдони минг км.кв
Саёҳат қилиш мумкин объектлар
Давлатга қарашли объектлар сони
Хусусий объектлар сони
1
Шимоли-шарқий минтақа
1347
11
64
2
Марказий-шарқий минтақа
1770
49
241
3
Жануби-шарқий минтақа
1458
48
220
4
Шимоли-ғарбий минтақа
2376
4
34
5
Жануби-ғарбий минтақа
1940
2
31
 

Саёҳат қилиш мумкин бўлган диққатга сазовор жойлар, асосан, жануби-шарқий минтақада жойлашган. Бу ерда 220 та хусусий, 48 та давлатга қарашли рекрацион объект мавжуд. Марказий-шарқий минтақада 241 та хусусий, 49 та давлатга қарашли рекрацион объект бор.

Тайваньороли 3 қисмга бўлинади: шимолий, жанубий, марказий. Марказий Тайвань релъефи паст-баланд. Оппоқ қорлар билан қопланган Юйшань тоғларибаландлиги 3952 метр.

Мўғулистон чексиз қум барханлари, денгиз сатҳидан 1500-3000 метр баланддаги яйдоқ майдонлардан иборат. Улар мамлакат ҳудудининг 40 фоизини эгаллаган бўлиб, денгиз сатҳидан 3000 метрдан баланд ҳудудлар 2,5 фоизини ташкил этади. Мўғулистон энг қуруқ кескин континентал иқлимли мамлакат саналади. Бу мамлакатда туризмнинг янги йўналишларидан бири – экотуризм анча ривожланган. Унинг турли минтақаларида туристик базалар ўтовлар кўринишида ташкил этилган.

Юқорида номлари тилга олинган мамлакатлар тажрибалари асосида Ўзбекистонда ҳам кўплаб йўналишларда рекреация ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали рекреацион фаолиятни ривожлантириш имкониятлари мавжуд. Ўзбекистон сайёҳлар оқими бўйича дунёда 150-ўринни эгаллайди ва мамлакат туризм соҳасининг ЯИМдаги улуши атиги 2 фоизни ташкил этади. Дунё мамлакатлари бўйича туризм индустриясининг ЯИМдаги улуши эса ўртача 10 фоизлиги эътиборга олинса, Ўзбекистонда бу кўрсаткич жуда камлиги англашилади.

Хулоса қилиб айтганда, келгуси йилларда Ўзбекистон иқтисодиётида туризмнинг ЯИМ таркибидаги улушини 5 фоизга етказиш режалаштирилган. Мамлакатда туризмни ривожлантириш учун, биринчи навбатда, виза тартибини соддалаштириш зарур. Айни вақтда 5 та давлат билан визасиз тартибни жорий этиш ва 40 дан ортиқ давлат билан виза тартибини соддалаштириш бўйича ишлар амалга оширилди. Бунинг натижасида Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони 24,3 фоиз ошди.

Ўзбекистон иқтисодиётида туризмни янада ривожлантириш учун:

– биринчидан, транзит орқали ўтувчи йўловчилар учун аэропорт чегара зонаси ташқарисидаги диққатга сазовор жойларга 2-3 кунлик сайёҳлик йўналишлари ишлаб чиқиш ва уларда сайёҳлар оқимини кўпайтириш ишларини олиб бориш;

– иккинчидан, хорижлик сайёҳларга ва дам олувчиларга кўпроқ қулайлик ва шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудларидаги аэропортлар ва вокзалларда сим-карталар, мобиль интернет-модемлар, шаҳар турлари, такси буюртма қилиш, маданий-кўнгилочар дастурларга чипталар олиш каби хизмат турларини кўпайтириш;

– учинчидан, туристик объектлар, маҳаллий туроператорлар, меҳмонхоналар, кафе ва ресторанлар дислокацияларига доир маълумотлар акс эттирилган махсус электрон дастурлар, веб-сайтларни кўплаб хорижий тилларда тайёрлаш мақсадга мувофиқдир.

Зухрали АБДУЛХАКИМОВ,

Наманган муҳандислик-технология

институти катта ўқитувчиси. 

Аннотация

Мақолада Шарқий Осиё мамлакатларининг мавжуд рекреацион ресурслари, улардан фойдаланиш тажрибалари ва уларни Ўзбекистон иқтисодиётида қўллаш бўйича таклифлар баён этилган.

Калит сўзлар: рекреация ресурслари, антропоген объектлар, тарихий қийматлик, эстетик жозибадорлик, соғломлилик аҳамияти.

 

В статье обсуждены вопросы и опыт использования рекреационных ресурсов в странах Восточной Азии и предложены рекомендации по внедрению в экономику Узбекистана.

 

The article discusses the issues and experience of using recreational resources in East Asian countries as well as suggests some recommendations for introducing these facilities into the economy of the Republic of Uzbekistan.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори.

2. КусковА.С. Рекреационная география: учебное пособие / Кусков А.С., Понукалина О.В., Одинцова Т.Н.. – Саратов, 2003.

3. Япония: путеводитель для туристов и бизнесменов. - Токио: Промтех, 1998. - 52 с.

4. http://www.librero.ru/book/Books_about_China

5.Кусков А.С., Голубева В.Л., Одинцова Т.Н. “Рекреационная география”. Учебно-методический комплекс. г. Саратов 2008 г.

6. З.Т.Абдулхакимов. Наманган вилоятининг рекреацион ресурслари. Монография. “Иқтисодиёт” нашриёти. 2017 й.

7. Цогбадрал Х. Туристско-рекреационные районыВосточного аймака Монголии // Молодой ученый.2011 г. №4. Т.1.  с. 187-192. URL https://moluch.ru/archive/27/2984 .

8. Tourizm.interfax.ru

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"