Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2790
9611
9649

-38
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
74092
84323
231749

-147426

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 179 024
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш: илғор хорижий тажриба ва ундан фойдаланиш масалалари

Давлатнинг маҳаллийлаштириш сиёсати доирасида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнида илғор хорижий тажрибаларга асосланиш муҳим аҳамият касб этади. Мазкур жараёнда мамлакат ҳудудида нафақат янги ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва иш ўрни яратиш, балки иқтисодиётнинг илғор соҳаларини рағбатлантириш, биринчи навбатда, стратегик аҳамиятга молик тармоқларнинг халқаро даражадаги рақобатбардошлигини ва унинг миллий назоратини кафолатлайди.

Мамлакатимизда мақсадли дастурлар асосида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнлари кенг миқёсда амалга оширилиши натижасида бир қатор ижобий натижалар қайд этилган. Хусусан, республика бўйича “...тайёр маҳсулотлар турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича қабул қилинган дастурларни амалга ошириш доирасида қиймати 5,5 миллиард доллардан ортиқ 2,8 мингдан кўпроқ маҳаллийлаштириш лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилгани, илгари хориждан олиб келинган 4,8 мингдан зиёд янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Натижадакейингибешйилда импорт ҳажми 752 миллион долларга, жумладан, 2016 йилда 286 миллион долларгакамайди”.

Маҳаллийлаштиришга турли даврларда турлича талаблар қўйилган. Масалан, охирги беш йилда маҳаллийлаштиришнинг асосий мақсади глобал бозорга чиқиш эмас, балки ички бозорда янги иш ўринлари яратишга қаратилган.

Тадқиқотларга кўра, нафақат ривожланаётган, балки ривожланган мамлакатлар ҳам иқтисодий муаммоларни ҳал қилишда ишлаб чиқаришни махаллийлаштириш лойиҳаларига мурожаат қилган. Маҳаллийлаштириш иқтисодий моҳиятига кўра эски ҳимоя механизми бўлиб, қуйидаги мақсадларга қаратилган:

– янги иш ўринларини яратиш;

– мамлакат миллий ишлаб чиқарувчиларининг ички ва ташқи бозордаги рақобатбардошлигини таъминлаш;

– стратегик соҳалар устидан давлат назоратини амалга ошириш.

Шу ўринда иқтисодий ривожланишда маҳаллийлаштириш жараёнларидан кенг фойдаланган ёки фойдаланиб келаётган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва Ўзбекистон учун мос жиҳатларини таҳлил қилишни мақсад қилдик (2-жадвал).

Жаҳон иқтисодиётида “Хитой феномени” иборасининг пайдо бўлиши ушбу давлат  тажрибасига қизиқишнинг ортишига олиб келди. Шу боис, биз илмий тадқиқот жараёнида Хитой автомобиль саноати тараққиётини ўрганишга ҳам эътибор қаратдик. Хитойда 30 йилдан ортиқ вақт давомида автомобиль саноатини ривожланишни рағбатлантирувчи сиёсатнинг бир қисми сифатида маҳаллийлаштиришдан кенг миқёсда фойдаланиб келинмоқда. 1980 йилнинг бошларида миллий автомобиль саноатига иқтисодий ўсишнинг муҳим омилларидан бири сифатида қаралиб, давлат томонидан ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва зарур технологияларни сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш ва хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда қўшма корхоналар ташкил этишга эътибор қаратган. Натижада 2009 йилдаёқ автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Хитой АҚШни ортда қолдириб, дунёда йирик ишлаб чиқарувчига айланди.

 

1-жадвал.

Хорижий мамлакатлар маҳаллийлаштириш дастурлари

Т/р
Давлат номи
Дастурнинг номи
Дастурнинг мақсади
Йўналтирилган соҳаси
 
Хитой
Хорижий инвесторларга қўйиладиган талабларда давлатнинг тавсиялари
Ишлаб чиқариш ҳажми ортиши натижасида атроф-муҳитга етказилган зарар, нефть импорти натижасида юзага келган камомад ва шу каби харажатларни қоплаш
Автомобиль саноати (мазкур соҳа мисолида барча ишлаб чиқариш соҳалари)
 
Бразилия
Хорижий инвесторларга таваккалчилик даражаси паст бўлган маҳсулотлар учун “Cadastro” ва юқори бўлган маҳсулотлар учун  “Registro” патент ва лицензия бериш тартиби
Тиббий асбоб-ускуна ва дори-дармонларни айнан ўз ҳудудида ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали миллий назоратни амалга ошириш.
Соғлиқни сақлаш соҳаси: тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармон ишлаб чиқариш
 
Нигерия
“Nigerian Oil and Gas Content Development” ёки “Нигеризация”
Мамлакатда нефть-газ соҳасида фаолият юритаётган хорижий компанияларда ишчиларнинг 95 фоизиНигерия фуқароси бўлиши ва бу асосда бандликни ошириш
Нефть-газ соҳаси
Таққослаш мақсадида:
 
Ўзбекистон
Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш
Миллий минерал ва хомашёни чуқур қайта ишлаш, ишлаб чиқариш соҳасига инновацияларни жалб этиш, саноат кооперацияси асосида юқори қўшилган қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш
Ишлаб чиқариш, фармацевтика, агросаноат ва саноатнинг бошқа соҳаларида, кооперация асосида

Ички бозорда ўсиб бораётган талабни қондиришга хизмат қиладиган Хитой автомобиль саноатида 2011 йилда ишлаб чиқариш ҳажми 18 млн. дона ёки дунёдаги барча ишлаб чиқарилган автомобиллар сонининг 24 фоизини ташкил этди. Кейин эса “Cherry” ва “FWA” Хитойнинг машҳур бренди сифатида умумий бозорнинг 42 фоизини,жумладан, Японияда – 19 фоиз, Европада – 18 фоиз, Америкада – 11 фоиз, Жанубий Кореяда – 8 фоизни эгаллади.  Хитой иқтисодиётининг бошқа соҳалари каби автомобиль бозорида ҳам давлат компаниялари етакчилик қилади.

Хитой иқтисодиёти жадал ривожланиши, ўз навбатида, кўплаб муаммоларни юзага келтирди.Нефть истеъмолига бўлган талабнинг кескин ортиши ва табиатга кўплаб зарар етказилиши мазкур муаммолардан сирасига киради. Нефтга талаб ортиши автомобиль ишлаб чиқариш саноатининг жадал ривожланиши билан узвий боғлиқ. Бу эса нефть импортига қарамликни келтириб чиқарди. Хусусан, 1995 йилда нефть импорти 8 фоизни, 2010 йилда эса 54 фоизни ташкил этди. Бир вақтнинг ўзида атроф-муҳитнинг ифлосланиши инсон саломатлигига жиддий хавф туғдираётгани эътироф этилмоқда.

Бу муаммоларни ҳал қилиш ва юқори технологияли ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида Хитой ҳукумати ХКПнинг 12-съездида хорижий инвестициялар каталогини қабул қилди. Ушбу каталог бўйича барча соҳалар тўрт гуруҳга ажратилган:

– рағбатлантирувчи;

– чекловчи;

– тақиқловчи;

– рухсат этувчи.

Рағбатлантирувчи саноат тармоқларида хорижий инвестициялар давлат аралашувини ва солиқ ставкаларини камайтириш орқали мулкчилик шаклидаги хорижий капиталнинг улушини ошириш орқали рағбатлантирилади. Мазкур каталог муқобил энергетика ва экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқариш, қайта ишлаш саноати, илмталаб соҳалар ва янги технологиялар яратиш соҳасига хорижий инвестициялар киритилишини рағбатлантиради. Шу билан бирга, ҳукумат табиий ресурсларни экспорт қилиш, кўп энергия талаб этадиган ва табиатнинг ифлосланишига сабаб бўладиган соҳаларга хорижий инвестиция киритишда чекловлар жорий этади.

Хитой автомобиль саноатида энергия тежовчи автомобиль ишлаб чиқаришга алоҳида урғу берилмоқда.Хусусан, ёқилғининг муқобил вариантида ишлайдиган, гибрид, электр кучланишда ҳаракат қиладиган машиналар ишлаб чиқариш кенгаши назарда тутилмоқда. 2012 йилда электр ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 500 мингтача ошди. 2015 йилда бу кўрсаткич 5 миллионга яқин бўлди ва 2020 йилда уни 30 миллионга етказиш режалаштирилган. Аксинча, анъанавий усулда автомобилларни йиғиш ва ишлаб чиқариш каталогнинг рухсат этувчи соҳасига ўтказилди. Энергия тежовчи автомобилларга батериялар ёки шунга ўхшаш бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш эса рағбатлантирувчи соҳада қолди.

Бразилия дунёнинг энг йирик тиббий маҳсулотлар бозорларидан биридир. Бу эса тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармон ишлаб чиқарувчи хорижий компанияларнинг мазкур бозорда ўз ўрнини эгаллашга бўлган ҳаракатлари кучайишига олиб келмоқда. Тиббий маҳсулотларни қаерда ишлаб чиқариш (ўз давлатида ёки хорижда), уларни Бразилия бозорида сотиш учун компаниялар (ишлаб чиқарувчилар) мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус агентлиги ҳисобланган “ANVISA” томонидан рўйхатдан ўтказилиши ва лицензия олиши талаб этилади.

Бразилияда рўйхатдан ўтказишнинг иккита жараёни мавжуд: таваккалчилик даражаси паст бўлган маҳсулотлар учун “Cadastro” ва таваккалчилик даражаси юқори бўлган маҳсулотлар учун  “Registro”.

Биринчи ва иккинчи жараённи танлаш “Good Manufacturing and Control Practice” (GMP) сертификатини қўлга киритиш учун зарур бўлиб, бу юқори таваккалчиликка эга маҳсулотлар учун оддий амалиёт ҳисобланади. Агар тиббий маҳсулот хорижда ишлаб чиқариладиган бўлса, ANVISA агентлиги ходимлари ишлаб чиқариш жойига бориш мажбуриятига эга. Бироқагентликда қисқа муддатда GMP сертификатини олиш учун хорижий давлатга бориб келиш учун етарли маблағ мавжуд эмас. Натижада сертификат олиш учун ўртача 18 ой ёки ундан кўп муддат керак бўлади. Бу эса (муддатларнинг сунъий чўзилиши) маҳаллийлаштиришнинг яшириш шакли ҳисобланади. Хорижий компаниялар ўз маҳсулотини ишлаб чиқаришга сертификат олиш жараёнини тезлаштириш мақсадида Бразилиядаги мавжуд ишлаб чиқариш корхоналарини сотиб олишга ёки ишлаб чиқариш объектларини янгидан ташкил этиш орқали маҳаллийлаштириш жараёнига қўшилишга ҳаракат қиладилар.

Нигериянинг маҳаллийлаштириш сиёсати, асосан, хорижлик инвесторлар томонидан назорат қилинадиган концентратланган нефть ва газ етказиб бериш ва бандликни оширишга йўналтирилган. Бундан асосий мақсад миллий нефть-газ соҳасини ташкил этиш ва мамлакат фуқароларини иш билан таъминлашдан иборат. Нефть-газ соҳаси Жаҳон савдо ташкилотитомонидан назорат қилинмаслиги сабабли Нигериянинг ушбу соҳада маҳаллийлаштириш сиёсатини амалга оширишида муаммоларни юзага келтирмайди.

Нефть-газ саноати Нигерия иқтисодиётида асосий ўрин тутади. Мавжуд нефть захиралари 36 миллиард баррелни ташкил этади. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича Африка қитъасида Ливиядан кейин иккинчи ўринда, кундалик қазиб олиш бўйича (2,45 млн. баррель) биринчи ўринда туради. Қазиб олинаётган нефтнинг тахминан 96 фоизи экспорт қилинади, қолган 4 фоизи эса мамлакат эҳтиёжлари учун қайта ишланади. Мамлакат экспортининг 86 фоизи нефть ва газга тўғри келади (шундан 70 фоизини (61 млрд. АҚШ доллари) нефть ташкил этади). Нигерия нефть экспортининг 38 фоизи АҚШ, 11 фоизи Ҳиндистон, 7 фоизи Бразилия ва 5 фоизи Нидерландия улушига тўғри келади.

2010 йилда мамлакатда “Nigerian Oil and Gas Content Development Act” (кейинги ўринларда “CDA”) қонуни қабул қилинди. Бу маҳаллийлаштириш ёки “нигериялаштириш”ни қатъий қўллаб-қувватлаш жараёни эди. Мазкур қонун нефть-газ саноатинимаҳаллийлаштириш режасини ўз ичига олади. Нигерия нефть-газ саноатида операторлар, пудратчилар, субпудратчилар, альянс ва бошқа субъектлар бўйича шериклар, тармоқ ишлаб чиқариши билан боғлиқ битим ва лойиҳаларга жалб қилинганлар ушбу қонун доирасида фаолият юритади. Умуман, ушбу қонунчилик тизими қуйидаги 3 та асосий йўналишда амал қилади:

– маҳаллийлаштириш жараёнини рағбатлантириш ва маҳаллий компания (ёки операторлар) талабларини белгилаш;

– махсус тартибга солиш;

– назорат қилиш органини тузиш.

Бундан ташқари, CDA томонидан компанияларнинг мажбуриятлари белгилаб берилади. Бу қонун ходимларни ишга олиш, маҳсулот сотиб олиш ва етказиб бериш, шартнома таклифлари ва танлов жараёнларини тартибга солади. Барча позициялар бўйича, яъни кичик ва ўрта бошқарув лавозимларига ходимларни ишга олишда фақатгина Нигерия фуқаролари бўлишига қўшимча имтиёз беради. Компаниялар мавжуд позициялар бўйича 5 фоизгача хорижлик ишчи-ходимлар меҳнатидан фойдаланиши мумкин. Қолаверса, ҳар қандай позицияда хорижлик ходим тўрт йилдан кўп бўлмаган муддатда ишлаши мумкин, муддат тугагандан кейин уларнинг ўрнини маҳаллий аҳолига мансуб ходимлар эгаллайди. Бу шартнинг мавжудлиги чет эл компаниялари учун тўрт йил давомида маҳаллий аҳолининг мавжуд касб малакасини шакллантириш заруриятини келтириб чиқаради.

Хулоса ўрнида қайд этиш мумкинки, дунёнинг ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларида маҳаллийлаштириш жараёнларини изчиллик билан амалга оширилмоқда. Айниқса, 2008-2009 йилларда рўй берган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози таъсирларини камайтириш мазкур жараёнга эътиборни янада кучайтиради. Биз тадқиқотимиз давомида Хитойнинг автомобиль саноати, Бразилиянинг тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва Нигериянинг нефть-газ саноатига кенгроқ тўхталишни жоиз топдик. Чунки Ўзбекистонда амалга оширилаётган маҳаллийлаштириш жараёнларида айнан автомобилсозлик, фармацевтика ва нефть-газ маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларига алоҳида урғу берилганини кўришимиз мумкин.

Мамлакатимиздаги амалдаги маҳаллийлаштириш дастури фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга мўлжалланган бўлиб, хорижий инвесторлар ёки ишлаб чиқарувчилар билан бўладиган муносабатларга эътибор қаратилмаган. Шу сабабли маҳаллийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишда қуйидаги муҳим жиҳатларга эътибор қаратишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

Биринчидан,маҳаллийлаштириш дастурларини инвестицион жозибадорлигини ошириш зарур. Бунда Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини ҳисобга олган ҳолда Хитой, АҚШ ва Нигерия тажрибасидан фойдаланиб, маҳаллийлаштиришни ўзида акс эттирадиган, аммо миллий манфаатларни мос дастур ёки қонун ҳужжатларини қабул қилишишарт.

Иккинчидан, маҳаллийлаштириш дастури лойиҳаларида иштирок этиш истагини билдирган хорижий ва маҳаллий инвестор ёки ишлаб чиқарувчилар ташкил этган объектларда камида 90 фоиз маҳаллий аҳоли ишлашини кўзда тутувчи шартларни белгилаб қўйиш лозим.

Учинчидан, Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш дастурига кираётган лойиҳаларда ишлаб чиқилиши ёки яратилиши таклиф этилаётган товар ва хизматлар биринчи йилда 36 фоиз маҳаллийлаштириши лозимлиги белгиланган. 36 фоиз таркибидаги маҳсулотни қадоқлашга сарфланадиган харажатларни чиқариб ташлаш зарур. Шунда маҳаллийлаштиришнинг соф даражаси намоён бўлади.

Шуҳрат ЭГАМБЕРДИЕВ,

ТДИУ таянч докторанти.

Аннотация

Ушбу мақолада маҳаллийлаштиришнинг хорижий давлатлар тажрибаси ва улардан Ўзбекистон шароитида фойдаланиш мумкин бўлган жиҳатлари тадқиқ этилган.

Калит сўзлар: локализация, локализация дастурлари ва лойиҳалари, иш ўринларини яратиш, инвестицион жозибадорликни ошириш.

В данной статье исследованызарубежный опыт локализации и аспекты использования их в условиях Узбекистана.

At this paper investigated foreign experiences of localization and aspects of uses from them at the condition in Uzbekistan.

 

Фойдаланилаётган адабиётлар рўйхати:

1.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш ва саноат кооперациясини кенгайтириш масалаларига бағишлаб 2017 йил 19 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузаси. 2017 йил 19 апрель. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги маълумоти. http://uza.uz.

2. Local Content Requirements: A Global Problem, 2013, 212 p.

3.Medical Device Market in Brazil and its regulation. JETRO. 2012.

4. Nigerian content development & monitoring board. – Mode of acсess: ncdmb.gov.ng/date of access: 27.04.2016.

5. Владимир Кондратьев. Локализация производства как инструмент модернизации. ttp://www.perspektivy.info

 

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"