Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1125
6894
7012

-118
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
163465
238474
98062

+140412

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 952 325
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Миллий иқтисодиётда АКТнинг ўрни ва уни ривожлантириш

Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини ошириш борасида компьютер ва телекоммуникация технологиялари, дастурий таъминот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда улар асосида кенг турдаги интерфаол хизматлар кўрсатишни ўз ичига олган ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасининг роли ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Шу боис, иқтисодиёт тармоқларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, улардан фойдаланишда мамлакатимизда “Электрон ҳукумат” тизимининг жорий этилиши муҳим аҳамият касб этади.

Одамлар ўз истеъмоли ва ахборот алмашинуви учун товарлар яратиш мақсадида дастлаб оддий меҳнат қуролларидан фойдаланган бўлса, кейинчалик улар такомиллашиб, бугунги кунда автоматлаштирилган тизимлардан ҳам юқори – рақамлаштириш босқичига ўтилди. Шу ўринда Алан Гринспеннинг “Ахборот технологияларининг иқтисодиётнинг барча жабҳаларида чуқур кириб бориши замонавий иқтисодиётни аввалгилардан кескин фарқ қиладиган ҳолатга олиб чиқади ва иқтисодиёт фанида янги даврни бошлаб беради”, деган фикрини таъкидлаш ўринли. Бу ахборот-коммуникация хизматларидан фойдаланиш жамиятда иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши ва унга мос равишда илмий-техникавий тараққиётга ҳам олиб келиши бугун ўз тасдиғини топмоқда.

Айни пайтда АКТ тизими фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилаётганлиги қувонарлидир. Жумладан, Биринчи Президентимиз томонидан 2013 йил 27 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури” “Электрон ҳукумат” тизимини шакллантириш ва кенг қўллашга қаратилган муҳим меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан бири бўлди[1].

Дастур аҳолининг давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро муносабатини электрон шаклда амалга оширишни таъминлаш, тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили асосида Давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларини жорий этиш каби вазифаларни ҳал этишни ўз ичига олади. Шунингдек, ушбу ҳужжатда ахборот тизимлари комплекси ва “Электрон ҳукумат” тизимининг маълумотлар базасини яратишга доир тадбирлар белгиланган. Мазкур дастур замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш ва иқтисодиётнинг барча соҳаларига кенг татбиқ этиш, ахборот ресурслари, тизим ва тармоқларини жадал ривожлантириш, тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳолига кўрсатилаётган интерфаол давлат хизмати турларини кенгайтириш ва яхшилашни рағбатлантириш имкониятларини оширди.

Жамиятнинг ривожланиши АКТдан самарали фойдаланиш, ахборот оқимларини жамият манфаатлари сари ишлатиш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш ва шу орқали жамиятнинг ривожланишини чуқурлаштириш ҳамда ички ва ташқи бозорда кўп талаб қилинадиган, рақобатбардош юқори сифатли хизмат турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш, иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлади.

Интеграциялашган глобал иқтисодий маконнинг узвий бир қисми сифатида Ўзбекистонда жамиятнинг ривожланишида АКТнинг тобора кучайиб бораётган йўналишларини инобатга олган ҳолда фаолиятни ташкил этиш талаб этилади. Жамият ривожланишида ахборот технологияларининг таъсирини қуйидаги омиллар асосида баҳолаш мумкин:

-     корхоналарни модернизация қилишда АКТдан фойдаланиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, халқаро сифат стандартларига ўтиш бўйича қабул қилинган тармоқ дастурларини амалга ошириш тезлаштирилди;

-     интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда маълумотлар алмашинуви тезлашгани, ташқи ва ички бозор талабларини ўрганиш, рақобатдош бўлишини қўллаб-қувватлаш ва экспортни рағбатлантириш;

-     қатъий тежамкорлик тизимини жорий этиш, бунда автоматлаштирилган тизимлардан самарали фойдаланиш, ахборот воситаларининг имкониятларини кенгайтириш;

-     жамиятнинг АКТдан фойдаланиш кўникмаларини ошириш;

-     жаҳон бозорида АКТдан фойдаланишга талаб ортиб бораётган бир шароитда, ички бозорда талабни рағбатлантириш орқали иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлаб қолиш.

Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрдаги “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуни 15-моддасида Миллий ахборот тизимига давлат органларининг ахборот тизимлари, тармоқ ва ҳудудий ахборот тизимлари, шунингдек юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг ахборот тизимлари киради[2].

Миллий ахборот тизими унинг таркибига кирувчи ахборот тизимларининг халқаро ахборот тизимлари билан бир-бирига мослигини ҳисобга олган ҳолда яратилади. Ҳозирги даврда фан ва техникада кўп қўлланиладиган тушунчалардан бири – тизимдир. Ахборот тизимини ишлаб чиқаришдан мақсад – ташкилий лойиҳалаштириш, технологик ва ҳоказо жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда тизим фаолияти самарадорлигини ошириш.

Мамлакатимизнинг ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсати ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва ахборот тизимларини ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг замонавий жаҳон тамойилларини ҳисобга олган ҳолда миллий ахборот тизимини яратишга қаратилган. Таъкидлаш жоизки, миллий ахборот тизимига давлат органлари, шунингдек, юридик ҳамда жисмоний шахслар, тармоқ ва ҳудудий ахборот тизимлари киради. Ахборот тизими эса ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситаларидир. Ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси ахборот ресурсларини ташкил этади[3].

“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг 19-моддасида кўрсатилганидек, ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини муҳофаза қилиш авваламбор, шахс, жамият ва давлатнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилади. Мазкур қонуннинг 20-моддасида: “Ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари, агар улар билан ғайриқонуний муносабатда бўлиш натижасида ахборот ресурсларининг ёки ахборот тизимларининг мулкдорларига, эгаларига ёхуд бошқа юридик ҳамда жисмоний шахсларга зарар етказилиши мумкин бўлса, муҳофаза қилиниши керак. Давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар давлат сирлари ҳамда махфий сирлар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ахборот ресурслари ва ахборот тизимларининг муҳофаза қилинишини таъминлаши шарт”, деб алоҳида кўрсатилган[4].

Давлат органлари ахборот тизимлари таркибига қуйидагиларни киритиши мумкин:

-     муайян давлат органи томонидан мақсад ҳамда вазифаларини амалга оширишга хизмат қилувчи транзакцияли ва ҳисобдаги мавжуд қуйи тизимлар;

-     миллий ахборот тизими таркибидаги, давлат органлари ўртасида ахборот тизимлари орқали маълумот алмашинишга хизмат қилувчи қуйи тизимлар;

-     давлат органи фаолиятида бошқарув ва иш жараёнини осонлаштиришга хизмат қилувчи ресурсларни бошқаришнинг қуйи тизимлари;

-     давлат органлари фаолиятида маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш ва таҳлил қилишга хизмат қилувчи ахборот-таҳлилий қуйи тизимлар;

-     электрон ҳужжат алмашинувининг қуйи тизимлари;

-     ҳужжатларнинг электрон архивини бошқаришга доир қуйи тизимлар;

-     эксплуатацияни бошқариш (инфратузилма компонентларини бошқариш тизимлари)га оид қуйи тизимлар;

-     давлат органи тўғрисида интернет ёки бошқа каналлар орқали ахборот етказиш, жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги ўзаро алоқани таъминлайдиган қуйи тизимлар;

-     ахборот хавфсизлигини таъминлайдиган қуйи тизимлар;

-     ҳужжат тайёрлаш ва ахборот алмашиш мақсадида давлат органи ходимлари томонидан фойдаланиладиган идоравий қуйи тизимлар.

Бугунги кунда ахборот технологиялари соҳаси республикамизнинг ривожланишида муҳим ўрин тутиб келмоқда. Ўтган йиллар мобайнида ҳукуматимизнинг юртимизда ахборот технологияларини кенг жорий қилиш ва ривожлантириш борасида олиб борган сиёсати бугун ўз натижаларини бермоқда.

Хусусан (2018 йил 1 январь ҳолатига) [5]:

-     интернет тармоғининг миллий сегментини ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар натижасида “.UZ” доменидаги домен номлари сони 51 606 та (ўсиш 171 фоиз)ни ташкил этди (2-диаграмма). uMail.uz миллий электрон почта тизими фойдаланувчилари сони 561 520 дан ортди (ўсиш 141 фоиз);

-     дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчи 360 та корхона томонидан 1 728 дан зиёд дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Шундан 818 таси ижтимоий соҳа ва таълим йўналишида, 249 таси иқтисодиёт ва молия йўналишида, 244 таси ишлаб чиқариш ва бошқа йўналишларга бўлинади;

-     Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш Комплекс дастурини бажариш доирасида электрон ҳукумат ахборот тизимлари комплекслари ва марказий маълумотлар базаларини яратиш бўйича кўзда тутилган лойиҳаларнинг 14 таси (Ягона интерактив давлат хизматлари портали, “Харид”, “Солиқ”, “Божхона”, “Бюджет”, “Нафақа”, “Клиринг”, “Лицензия” ахборот тизимлари комплекслари, Идоралараро интеграцион платформа, Ягона идентификация тизими, жисмоний ва юридик шахслар, автотранспортлар маълумотлар базалари, маълумотномалар регистри) жорий қилинди;

-     Умумий ўрта таълим, ўрта махсус таълим, олий таълим йўналишидаги 11 325 та таълим муассасасидан 10 620 та (93,8 фоиз)си ZiyoNET тармоғига уланди, ZiyoNET тармоғи ресурслари сони 130 000 дан ортиқ (ўсиш 119 фоиз)ни ташкил этди [6].

-     Барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий веб-сайтлари яратилди;

-     295 та давлат ахборот ресурслари, 499 та давлат ахборот тизимлари жорий этилди;

-     Амалдаги электрон рақамли имзо калитлари 1 720 минг донага етди.

Қуйидаги диаграмма ва расмлар орқали республикамизда АКТ соҳасининг ривожланиш тенденцияларини кўриб чиқамиз.

mamirov_b_545 

1-диаграмма. Компьютер ва дастурлаш хизматлари ҳажми
(млрд. сўм)

 image003

2-диаграмма. “.UZ” доменларининг умумий сони

“ZiyoNET” жамоат ахборот таълим тармоғи Биринчи Президентимиз И. Каримовнинг 2005 йил 28 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил топган.

“ZiyoNET” тармоғининг асосий мақсади республика ёшлари ҳамда таълим олувчилари учун таълим олиш тизимида кенг кўламли ахборот-коммуникация хизматларини жорий этишдан иборат. “ZiyoNET” ахборот таълим тармоғи портали – ёшлар, мураббийлар, шунингдек барча портал фойдаланувчилари учун керакли ахборотларни жамлаш билан бир қаторда, уларга ахборот технологиялари соҳасидаги керакли маълумотларни бериш, ўзаро мулоқот қилиш ва тажриба алмашинишлари учун зарур имкониятларни яратиб бериш вазифасини ҳам ўз  зиммасига олади.

 mamirov_b_545_3

3-диаграмма. “ZiyoNET” жамоат ахборот таълим тармоғидаги ресурслар сони (01.01.2018 йил ҳолатига)

Умуман мамлакатимизда АКТни жорий қилишда ахборот технологияларини ривожлантириш мазкур йўналишда лойиҳаларни амалга оширишнинг замонавий, инновацион усулларини излаб топиш, ахборотлаштириш жараёнини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улардан фойдаланишни оммалаштириш давлат фаолиятининг муҳим йўналишларидан бирига айланиб бормоқда.

Республикамизда ахборот-коммуникация хизматларини ривожлантириш борасида бир қанча ижобий ўзгаришлар амалга оширилаётган бўлсада, баъзи ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжуд[7]:

– давлат идораларида АКТнинг татбиқ этилишига масъул таркибий бўлинманинг ташкил этилмагани;

– ташкилотларда АКТнинг самарали жорий қилиниши ва ривожланиши билан боғлиқ камчиликларнинг юзага келиши;

– алоқа ва ахборотлаштириш, шунингдек, компюьтерда дастурлаш хизматларининг жами хизматлар таркибидаги улуши камайиб бориши ва ҳоказо.

Хулоса қилиб айтганда, юқорида қайд этилган вазифаларнинг амалга оширилиши юртимизда ахборот-коммуникация хизматларини янада ривожлантиришга ёрдам беради, ахборот соҳасидаги давлат сиёсати республикамизнинг иқтисодий-сиёсий самарадорлигини оширишга, изчил тараққиётга, яратиладиган ташкилий-техник имкониятлар аҳолининг турмуш фаровонлиги ошишига хизмат қилади.

Аннотация

Ушбу мақолада мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологияларининг бугунги ҳолати, ривожланиш тенденциялари атрофлича ўрганилган ва илмий-назарий ҳамда меъёрий-ҳуқуқий асослари ёритилган. Миллий иқтисодиётда АКТнинг ўрни ва унинг самарадорлигини яхшилаш бўйича хулоса ҳамда тавсиялар келтирилган.

Калит сўзлар: миллий иқтисодиёт, ахборот-коммуникация технологиялари, электрон ҳукумат, модернизация, интернет, автоматлаштирилган тизимлар, иқтисодий ўсиш, миллий ахборот тизими.

В этой статье рассматриваются текущее состояние и тенденции развития информационных и коммуникационных технологий в странах, а также их научные, теоретические и правовые основы. Представлены выводы и рекомендации о роли и эффективности ИКТ в национальной экономике.

This article examines the current state and development trends of information and communication technologies in some countries, as well as their scientific, theoretical and legal bases. Conclusions and recommendations on the role and effectiveness of ICT in the national economy are presented.

Бахтиёр МАЪМУРОВ,

ТАТУ катта ўқитувчиси,

Жасурбек БАХОДИРОВ,

ТАТУ талабаси.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2013 йил 27 июнь.

2. Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуни, 2003 йил 11 декабрь.

3.Ғуломов С.С., Бегалов Б.А. Информатика ва ахборот технологиялари. Дарслик. – Тошкент, “Фан” нашриёти, 2010 йил.

4. Алимов Р.Х. ва бошқалар. Ахборот тизимлари. Ўқув қўлланма. -Т.: ТДИУ. 2013.

5. http://mitc.uz–Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги расмий веб-сайти.

6. http://ziyonet.uz – “

7. Даниел Б. Грядущее постиндустриальное общество. - М.: Академия. 2004.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"