Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2334
6336
7078

-742
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
200812
199080
100109

+98971

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 266 258
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Ўзбекистон енгил саноатини барқарор ривожлантиришда тўқимачилик маҳсулотлари савдосини ташкил этишнинг илмий-назарий асослари

Жаҳон бозорларида глобаллашув ва диверсификация жараёнларининг кучайиб бораётган шароитида тайёр ва ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотлари экспортининг стратегик ва иқтисодий ресурс сифатидаги аҳамияти ортиб бормоқда.

Умуман олганда, тўқимачилик маҳсулотларини дунё мамлакатлари томонидан ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш, хусусан пахта толасидан тайёрланган ип калаванинг жаҳон бозоридаги экспорти динамикаси ижобий тенденцияга эга. Сўнгги йилларда ушбу мамлакатларнинг жаҳон бозоридаги экспорти улушида Хитой 24 фоизни, АҚШ 19 фоизни, Ҳиндистон 13 фоизни, Покистон 8 фоизни, Ўзбекистон 5 фоизни, Африка мамлакатлари 5 фоизни, Туркия 4 фоизни, Бразилия 4 фоизни, Австралия 3 фоизни, Греция 2 фоизни ташкил этмоқда”.

Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларида юз берган ўзгаришлар қаторида жаҳон иқтисодий тизимига кириб бориши йўлларини белгилаш каби тадбирлар мавжудлиги бир неча бор таъкидланиб, бу борадаги охирги йилларда қўлга киритган жиддий ютуқларимиз жаҳон жамоатчилиги эътиборини мунтазам жалб этмоқда.

Мамлакатимизда соҳа доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар кўлами тўқимачилик маҳсулотлари ҳажмини йилдан-йилга оширишнинг истиқболли режаларини татбиқ этмоқда. Жумладан, тўқимaчилик вa eнгил сaнoaтнинг 2014–2020 йиллaрдaги ривoжлaнишининг мaқсaдли прoгнoз кўрсaткичлaригa мувофиқ, мазкур сaнoaт мaҳсулoтлaрини ишлaб чиқaриш ҳaжми 2020 йилгa қадар 6,9 трлн. сўмни тaшкил этиши, бунда ип кaлaвa ишлaб чиқaриш ҳажми 2,5 баробарга, гaзлaмa ишлaб чиқaриш ҳaжми 2,8 баробарга, шoйи гaзлaмa ишлaб чиқaриш ҳажми 2,7 баробарга, нoтўқимa мaтoлaр ишлaб чиқaриш ҳажми 1,5 баробарга, трикoтaж мaтoлaр ишлaб чиқaриш ҳажми эсa 2,7 баробарга oртиши белгиланганлиги юқори аҳамиятга моликдир.

Ўзбекистоннинг миллий тўқимачилик маҳсулотлари билан халқаро бозорларда рақобатчилик қила оладиган мамлакат сифатида ўз позициясини эгаллаши, тўқимачилик маҳсулотларини сотишнинг мақбул тизимини шакллантириш, хусусан, халқаро маркетинг концепциясини ишлаб чиқишга алоҳида талабларни қўяди. Бу ҳолат эса, тўқимачилик махсулотларига бўлган талабни шакллантириш ва самарали савдосини рағбатлантириш механизмларини замонавий бозор талаблари асосида ривожлантириш борасидаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга бевосита боғлиқ. Ҳозирги кунда республикамизда ҳудудий ривожлантириш борасида ишлаб чиқилаётган бир қатор дастурларда ҳам тўқимачилик соҳасини тараққий эттириш асосида жойларда маҳаллий ишлаб чиқариш кўламини ошириш, шу асосда ишсизлик даражасини пасайтириш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрда тасдиқланган “2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури”га асосан, 2020 йилга қадар 132 та инвестицион лойиҳа амалга оширилиши, улардан 50 фоизи хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилган. Лойиҳаларнинг умумий қиймати эса 2,2 млрд. долларни ташкил этади. Шунингдек, ушбу дастурга мувофиқ, 112 та замонавий, юқори унумли ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилади. Бу эса, ўз навбатида, мамлакат экспорт салоҳиятини қарийб 2,5 млрд. долларгача кўпайтириш ҳамда 25 мингдан ортиқ иш ўрни яратиш имконини беради.

Фикримизча, бу борада амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатининг янада жадал ривожланиши, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ассортименти кенгайишини таъминлайди. Шу билан бирга бундай ёндашув соҳага хорижий инвестицияларни кўпроқ жалб қилиш имконини беради.

Енгил саноат тизими корхоналарининг моддий-техник жиҳатдан қўллаб-қувватланиши ва ишлаб чиқариш доирасини кенгайтирилиши борасида олиб борилаётган узвий чора-тадбирлар мазкур соҳа корхоналари томонидан тайёрланаётган маҳсулотлар ҳажмини республика ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаришининг ҳамда миллий экспорт умумий ҳажмида салмоқли ўрин эгаллашига замин яратмоқда (1.1.-жадвал).

1.1.-жадвал.

Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулоти ва экспорти ҳажмида енгил саноат корхоналари маҳсулотларининг улуши

Йиллар

Кўрсаткичлар

ЯИМ ҳажми, амалдаги баҳоларда,

млрд. сўм

Енгил саноат корхоналари маҳсулотлари ҳажми, млрд. сўм

Тўқимачилик маҳсулотлари ҳажми, млрд. сўм

Енгил саноат корхоналарининг ЯИМдаги салмоғи, фоиз

Тўқимачилик маҳсулотларининг ЯИМдаги салмоғи, фоиз

2007

28 190,0

2 532,8

2 335,1

9,0

8,3

2008

38 969,8

2 993,8

2 745,3

7,7

7,0

2009

49 375,6

3 436,0

3 101,4

7,0

6,3

2010

62 388,3

4 593,1

4 077,1

7,4

6,5

2011

78 764,2

5 640,7

4 963,9

7,2

6,3

2012

97 929,3

6 566,6

5 583,7

6,7

5,7

2013

120 861,5

8 469,3

6 626,9

7,0

5,5

2014

145 846,4

10 570,5

7 829,3

7,2

5,4

2015

171 369,2

15 782,0

8 851,4

9,2

5,2

2016

199 325,1

19 652,2

11 601,5

9,9

5,8

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган. 

Ушбу жадвал бўйича таҳлил қилинаётган даврда республикамиз енгил саноат корхоналарининг иқтисодиётдаги ривожи юзасидан бир неча хулосаларни чиқариш мумкин. Бизнингча, улар қуйидагилардан иборат:

1. 2007-2016 йиллар мобайнида енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмида ўсиш кузатилса-да (йиллик ўртача ўсиш 1,6 млрд. сўмни ташкил этган), мазкур маҳсулотларнинг мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажмидаги салмоғи 2013 йилга қадар пасайиб борган. Бу ҳолат республикада ялпи ички маҳсулот таркибини кенг миқёсда диверсификация қилиниши билан боғлиқ.

2. 2007-2016 йиллар мобайнида тўқимачилик маҳсулотлари ҳажми ўсиб борди, аммо уларнинг жами ялпи ички маҳсулот ҳажмидаги улуши сезиларсиз, яъни ўртача 5-5,5 фоиз оралиғида кузатилмоқда.

Фикримизча, республикамизда енгил саноат маҳсулотлари хомашё захирасининг кўплиги, ишлаб чиқариш имкониятлари (ишчи кучи арзонлиги, ишлаб чиқариш ускуналарининг янгиланиш даражасининг тезлиги ва ҳ.к.)нинг юқорилиги ҳамда соҳага эътибор қаратилаётганлиги сабабли, тайёр енгил саноат маҳсулотлари ҳажмини оширишга эришиш мақсадга мувофиқ. Бунинг учун қуйидаги йўналишларда самарали иш ташкил этиш зарур:

а) енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг ҳудудий тақсимланишидаги мутаносибликни таъминлаш;

б) енгил саноат маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш бўйича ўтказилаётган халқаро ярмаркалар сифатини яхшилаш;

в) енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда кенг имкониятларга эга бўлган кластер тизимини жорий этиш.

Мамлакатимизда енгил саноат тизими саноатнинг бошқа соҳаларига нисбатан мукаммаллашиш ва ривожланишнинг узоқ йўлини босиб ўтган йўналишларидан бири ҳисобланади. Мазкур соҳани бошқариш ва тараққий эттириш бўйича изчил амалга оширилган ислоҳотлар енгил саноат маҳсулотларини нафақат миллий иқтисодиётда, балки жаҳон бозорлари ҳам иштирокини кенгайтириш имконини берди.

Енгил саноатнинг стратегик вазифаси нафақат ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, балки экспортга мўлжалланган тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, инвестицион дастурларни амалга ошириш, янги қувватларни ишга туширишда ҳудудларнинг талабини ҳисобга олишдир.

Расмий маълумотларга кўра, 2017 йил 1 январь ҳолатига енгил саноат тармоғи корхоналари томонидан 19 652,2 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Бунда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 124,5 фоизни ташкил этди. Шунингдек, тармоқнинг жами саноат ҳажмидаги улуши 15,0 фоизни ташкил қилди. Бундан ташқари, 2017 йил 1 январь ҳолатига ўтган йилнинг шу даврига таққослаганда, тўқимачилик саноатида – 117,2 фоиз, ипакчилик саноатида – 106,2 фоиз, пахта тозалаш саноатида – 108,9 фоиз, ип-газлама саноатида – 123,2 фоиз, трикотаж саноатида – 114,0 фоиз миқдорида маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

Айни пайтда енгил саноат тармоғи олдига қўйилган устувор мақсадлардан бири хом ашё ҳисобланган пахта толасини чуқур қайта ишлаб, тайёр маҳсулот етказиб бериш саналади, чунки бу қийматни 1,5 баробардан 10 баробаргача ошириш имкониятини беради. Ҳисоб-китобларга кўра, яқин йиллар ичида Ўзбекистонда етиштирилаётган жами пахта толасининг 70 фоизгача бўлган қисми ўзимизда чуқур қайта ишланади.

Таҳлилларнинг кўрсатишича, ҳозирги кунда Ўзбекистонда 8911 та енгил саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда, улардан 2671 таси тўқимачилик, 2468 таси тикувчилик ҳамда 1206 таси трикотаж йўналишидаги корхоналар ҳисобланади (1.2.-жадвал).

1.2.-жадвал маълумотлари мамлакатимиз енгил саноати корхоналарини ҳудудлар бўйича диверсификацияланишини акс эттиради. Енгил саноат корхоналарининг ҳудудий жойлашувини таҳлил қилиш асосида қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:

1. Енгил саноат корхоналарининг энг зич жойлашуви – Тошкент шаҳри (14,2 фоиз), Фарғона вилояти (13,7 фоиз), Андижон вилояти (13 фоиз) ва Наманган вилояти (12,3 фоиз) ҳиссасига тўғри келмоқда. Худди шу ҳолат тўқимачилик тармоғи корхоналарининг ҳудудий жойлашувида кузатилади.

2. Бугунги кунда эркин иқтисодий ҳудудлар ташкил этилган Навоий вилояти (2,2 фоиз), Жиззах вилояти (3,6 фоиз), Тошкент вилояти (8 фоиз)да енгил саноат, жумладан тўқимачилик корхоналарининг жойлашуви жуда кам миқдорларни намоён қилмоқда. Фикримизча, мазкур ҳудудларнинг имкониятларидан юқори даражада фойдаланиш борасида тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш лозим.

3. Енгил саноат корхоналарининг жойлашуви республикамизнинг аҳоли сони кўп бўлган ҳудудлари Хоразм (5,3 фоиз), Қорақалпоғистон (3,6 фоиз), Сурхондарё (3,7 фоиз) вилоятларида ҳам паст миқдорларни ташкил этмоқда. Ушбу ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, пахта хомашёсини жойида қайта ишлашни йўлга қўйиш орқали экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида мазкур ҳудудларда енгил саноат, жумладан тўқимачилик мажмуасини ривожлантиришга эътибор қаратиш зарур.

 


1.2.-жадвал.

Республика енгил саноат тизимида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг

тармоқлар ва ҳудудлар бўйича тақсимланиши 

01.01.2017 йил ҳолатига

Т/р

Ҳудудлар

Тўқимачилик тармоғи

Тикувчилик тармоғи жами

Енгил саноатнинг бошқа соҳалари жами

Енгил

саноат бўйича

жами

Ип газлама тармоғи,

дона 

Ипакчилик тармоғи, дона

Пахта тозалаш тармоғи, дона

Пиллакашлик тармоғи, дона

Жун маҳсулотлари тармоғи, дона

Трико-таж тармоғи жами 

Тўқимачиликнинг бошқа тармоқлари, дона

Тўқимачилик тармоғи бўйича жами

дона

фоизда*

дона

фоизда*

дона

фоизда*

дона

фоизда

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

1.

Қорақалпоғистон

20

1

8

4

5

63

104

205

3,6

110

4,5 

7

0,9

322

3,6

2.

Андижон вилояти

142

15

50

9

7

205

351

779

13,8

198

8,0

184

23,4

1161

13,0

3.

Бухоро вилояти

143

7

13

2

16

37

208

426

7,5

167

6,8

23

2,9

616

6,9

4.

Жиззах вилояти

48

2

8

1

8

16

96

179

3,2

124

5,0

15

1,9

318

3,6

5.

Қашқадарё вилояти

39

1

15

4

6

26

108

199

3,5

176

7,1

10

1,3

385

4,3

6.

Навоий вилояти

11

0

3

0

8

17

53

92

1,6

91

3,7

16

2,0

199

2,2

7.

Наманган вилояти

189

15

22

13

55

119

330

743

13,1

262

10,6

90

11,4

1095

12,3

8.

Самарқанд вилояти

60

17

10

3

32

35

178

335

5,9

178

7,2

45

5,7

558

6,3

9.

Сурхондарё вилояти

40

2

15

0

8

15

95

175

3,1

142

5,8

9

1,1

326

3,7

10.

Сирдарё вилояти

37

4

10

0

7

18

79

155

2,7

89

3,6

9

1,1

253

2,8

11.

Тошкент шаҳри

124

17

5

6

15

255

381

803

14,2

281

11,4

182

23,1

1266

14,2

12.

Тoшкент вилoяти

69

3

17

3

14

122

232

460

8,1

216

8,8

41

5,2

717

8,0

13.

Фарғона вилояти

166

70

40

6

18

216

318

834

14,7

251

10,2

139

17,7

1224

13,7

14.

Хоразм вилояти

28

2

11

5

25

62

138

271

4,8

183

7,4

17

2,2

471

5,3

Жами

1116

156

227

56

224

1206

2671

5656

100

2468

100

787

100

8911

100

 

*-Устунлардаги фоиз нисбатлари мазкур устундаги тармоқларга нисбатан олинган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.


Наргиза МУМИНОВА,

ТТЕСИ “Корпоратив бошқарув”

кафедраси доценти, PhD.

Аннотация

Мақолада Ўзбекистонда енгил саноатни барқарор ривожлантиришда тўқимачилик корхоналарининг тутган ўрни ва мазкур маҳсулотлар савдосини ташкил этишнинг илмий-назарий асослари ҳақида фикр юритилган.

Калит сўзлар: глобаллашув, диверсификация, ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотлари, стратегик ресурс, иқтисодий ресурс.

В статье автор размышляет о роли текстильных предприятий в устойчивом развитии легкой промышленности в Узбекистане и о научно-теоретических основах по организацию торговли данными товарами.

The present article focuses on the role of textile companies to develop the light industry as well as on the scientific-theoretical basis of light industry productions trade

Қуйидаги интернет сайтларидан фойдаланилди:

1. http://www.trustedclothes.com

2. www.engilsanoat.uz расмий сайти маълумотлари.

3. АЖ “Ўзбекенгилсаноат”нинг www.legprom.uz расмий сайти маълумотлари.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"