Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1124
6894
7012

-118
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
163464
238474
98063

+140411

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 952 324
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Тадбиркорлик субъектлари экспортида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш

Мамлакатимиз иқтисодиётида кичик бизнес субъектларининг улушини янада ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жаҳон бозорларида рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уларни экспорт қилишда тадбиркорларимизни рағбатлантириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Қисқа муддат ичида мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, экспортчи корхоналарга қўшимча имтиёз ва преференциялар бериш, банк-молия соҳасида ислоҳотлар ўтказиш борасида 60 дан зиёд Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, ҳукумат қарорлари қабул қилинди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитни янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш орқали ушбу сектор мамлакатимиз иқтисодиёти тузилмасида янада муҳим ўрин эгаллашида ва тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини оширишда мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтамоқда[1].

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлда қабул қилинган “Маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан эндиликда маҳаллий экспорт қилувчи корхоналар ва фермер хўжаликлари томонидан маҳсулот экспорт қилишдан тушган валюта тушумларининг 25 фоизини мажбурий сотиш бўйича талаб бекор қилинди. Бу эса, ўз навбатида, хорижий хамкорлардан тушган валюта тушумларини корхоналарнинг ўз ихтиёрида қолишига ҳамда ушбу маблағларни хориждан замонавий технологик ускуналарни жалб қилиш, халқаро стандартлар ва сифат менежменти тизимларини жорий этиш, экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун зарур хом ашё харид қилишда кенг имкониятларни яратади[2].

Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг фаолияти учун қулай муҳит яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар натижасида 2017 йилнинг январь–декабрида 38,2 мингдан ортиқ кичик бизнес субъектлари ташкил этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 122 фоизга кўпдир. Энг кўп кичик бизнес субъектлари саноат тармоғида (жами ташкил этилган субъектларнинг 27 фоизи), савдо соҳасида (21 фоиз), қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида (13 фоиз) ва қурилишда (10 фоиз) ташкил этилган[3].

Янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмаларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича улушига қарайдиган бўлсак, анча ўсганлигини кузатишимиз мумкин (1-чизма).

image001

1-чизма. Янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмаларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича улуши

Мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятига эътибор берадиган бўлсак унинг ўсишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари алоҳида ўрин эгаллайди. Масалан, ўтган йилнинг мазкур даврига таққослаганда экспорт фаолиятини амалга оширган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг сони 504 тага ошди ёки улар томондан амалга оширилган экспорт ҳажми қарийб 120 миллион АҚШ долларига кўпайди.

Шу билан бирга, бугунги кунда мазкур соҳани янада ривожлантиришда ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини оширишда мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Ҳозирги вақтда экспортга йўналтирилган маҳсулотларнинг сифатини янада ошириш, уларни қайта ишлаш орқали юқори қўшимча қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларидан (АКТ) самарали фойдаланиш имкониятини амалга ошириш талаб этилмоқда. Замонавий фикрлайдиган тадбиркорлар синфини шакллантириш, ташқи бозорларда рақобатбардошлиги юқори бўлган янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, анъанавий бозорлардан четлашган ҳолда экспорт географиясини диверсификация қилиш, саноат корхоналарида АКТдан фойдаланиш жараёнини жадаллаштириш, маҳаллий брендларни илгари суриш каби бир қатор масалалар юртимиз экспорт салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектлари томонидан маҳсулотлар экспортида тегишли сертификатларни олиш, халқаро стандартларни жорий этиш, божхона расмийлаштируви, солиқ имтиёзларини қўллаш, экспортга мўлжалланган юкни ташиш билан боғлиқ бўлган муаммолар мавжуд ва уларнинг ечими юзасидан бир қатор амалий ишлар олиб борилиши лозим. Охирги йилларда кичик бизнес субъектларининг иқтисодий-молиявий натижадорлигига АКТнинг таъсири механизмлари жиддий ўзгаришларни кечириб, улар авваламбор технологияларнинг функционал имкониятлари кенгайиб бориши билан изоҳланади. Олдинлари кичик бизнес субъектларида фаолият кўрсатиши чегараланган локал амалий дастурлар қўлланилган бўлса, ҳозирги кунга келиб эса АКТ корхоналарнинг барча фаолият соҳаларига кенг кириб борди. Ахборот тизимлари кичик бизнес субъектлари ичида нафақат алоҳида бизнес жараёнлар ва ташкилий бирликлар ўртасида ўзаро боғловчи ролини ўйнамоқда, балки унинг ташқарисида ҳам муҳим вазифаларни тезкор бажаришмоқда. Бундай тенденциялар мураккаб ахборот тизимларни талаб қилиб, улар ўз ўрнида ERP (Enterprise resource planning – Корхоналар ресурсларини режалаштириш) тизимларда ўз аксини топмоқда. Шунинг учун ҳам ахборот тизимларининг кичик бизнес субъектлари молиявий-иқтисодий фаолиятига таъсир қилиш чегараларини аниқлаш қийин бўлмоқда[3].

Мутахассисларнинг фикрича, кичик бизнес субъектлари фаолиятига АКТнинг таъсирини аниқлашда кўп ҳолларда бизнес жараёнлари унчалик ҳисобга олинмайди. Уларнинг фикрича, АКТнинг таъсири биринчи даражада тезкор кўрсаткичлардан бўлмиш юкни етказиш вақти, уларни юклаш тезлиги, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишларда ўз аксини топади. Иккинчи даражада эса ушбу кўрсаткичлар ўз ўрнида юқорида турган бозор улуши ёки фойдалилик каби кўрсаткичларга ўз таъсирини кўрсатади. Шулардан келиб чиққан ҳолда кичик бизнес субъектлари ютуқларига АКТнинг таъсир қилиш механизмларини акс этувчи умумий моделни кўриб ўтамиз (2-чизма).

image003

2-чизма. Кичик бизнес субъектлари ютуқларига АКТнинг таъсир қилиш механизмлари

Манба: Х.Н. Рўзметова. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил.

 

Келтирилган 2-чизмадан кўриниб турибдики, АКТлар ресурслари жараёнлар кесимида турлича операцияларнинг бажарилишини қўллаб-қувватлайди ёки янги тартибдаги операцияларни киритиш имкониятларини яратиб беради. Кичик бизнес субъектлари жараёнлари самарадорлигини ошириш уларда меҳнат унумдорлигини юксалтиришда ўз аксини топишга олиб келади. АКТ ҳисобига қўшимча қийматни яратишга кичик бизнес субъектларига нисбатан бир қатор ташқи омиллар жиддий таъсир кўрсатиб, улар бизнесдаги шериклар билан ҳамкорлик қилиш ёндашувлари, тармоқнинг ўзига хослигидан иборатдир.

Бундан хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, тадбиркорлик субъектларининг экспортда АКТдан фойдаланиш даражаси қанчалик юқори бўлса, экспорт салоҳиятининг ўсишига шунчалик сезиларли таъсир кўрсатади.

Дилшод МАМАСОАТОВ,  

ТДИУ таянч докторанти.

Аннотация

Мақолада тадбиркорлик субъектлари экспортида ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланиш ва улар ёрдамида экспорт салоҳиятини кенгайтириш, мамлакат экспорт салоҳиятида кичик бизнес субъектларининг улушини янада ошириш учун ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамидан самарали фойдаланиш масалалари ёритилган.

Калит сўзлар: кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, экспорт, интeрнeт, ахборот-коммуникация технологиялари.

В статье изложены вопросы эксплуатации информационно-коммуникационных технологий для экспорта субъектов предпринимательства и их эффективного использования для дальнейшего расширения экспортного потенциала, дальнейшего увеличения доли малых предприятий в экспортном потенциале страны.

The article outlines the exploitation of information and communication technologies for the export of business entities and their effective use of information and communication technologies to further expand the export potential, further increase the share of small enterprises in the export potential of the country.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони. www. lex.uz

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги “Маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори www. lex.uz

3. Ўзбекистон Республикаси статистика қўмитаси маълумотлари.

4. Х.Н. Рўзметова. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. 2014 йил, № 5.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"