Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1125
6894
7012

-118
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
163465
238474
98062

+140412

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 952 325
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Иқтисодиётни ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг ўрни

Бозор иқтисодиётининг асосий иқтисодий тушунчаларидан бири инвестициялар бугунги ҳаётимизга кенг ва тез кириб келиши унинг зарурлигини кўрсатди. Ўзбекистон ва жаҳон иқтисодиётининг келгуси тараққиёти, асосан, сармояларга боғлиқлигини бугунги кунда деярли ҳар бир мутахассис англаб етган. Айни пайтда республикамиз иқтисодиётига инвестиция, хусусан, чет эл сармояларини кенг жалб этиш мамлакатимизда ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг самарали ижросини таъминлашнинг муҳим асосига айланганлиги билан боғлиқлигини тушуниб олиш қийин эмас.

Иқтисодиётнинг глобаллашуви шароитида ва бозор муносабатлари талабларидан келиб чиқиб, жаҳонда инвестициялар учун қатъий рақобатли кураш давом этмоқда. Дунёда иқтисодиёти тез суръатларда ўсаётган давлатларнинг инвестицияга мойиллигини таҳлил қиладиган бўлсак, Осиё мамлакатлари ичида биринчилардан саналган Хитой ва АҚШни мисол тариқасида кўриб чиқайлик.

1-жадвал.

Россия, Хитой ва АҚШ давлатлари иқтисодиётининг ХХ асрдаги энг йирик иқтисодий кўрсаткичлари [1]

Кўрсаткичлар
Россия
Хитой
АҚШ
1990 (собиқ совет иттифоқ республикалари)
2016
1990
2016
1990
2016
Иқтисодиётнинг умумий кўрсаткичлари (IMF, WB, NBS, OECD, Росстат)
1.
ЯИМ, млрд. долл., жорий нархларда
1102
1283
390
11232
5980
18624
2.
ЯИМ, харид қобилияти паритети бўйича, млрд. долл.
1594
3862
1091
21286
5980
18624
3.
Асосий капиталга жами инвестициялар (Groos Fixed Capital Formation) млрд. долл., жорий нархларда
 
 
...
 
 
270,1
 
 
92,3
 
 
4848*
 
 
1269
 
 
3523*
4.
Хорижий инвестицияларнинг соф оқими, (net inflows), жами инвестициялардаги улуши, млрд. долл., жорий нархларда
 
 
...
 
 
 
22,6
 
 
3,5
 
 
217,2
 
 
48,5
 
 
311,6

2016 йили Хитойнинг асосий капиталдаги инвестициялар ҳажми (қишлоқ хўжалиги бундан мустасно) 8,1 фоизни ташкил қилди. Йил якунлари бўйича инвестицияларнинг умумий миқдори 59,65 триллион юан ёки 8,69 триллион доллардан иборат бўлди. Инвестицияларнинг давлат ташкилотларидаги улуши 18,7 фоиз, реал сектордаги улуши эса ўтган йилга нисбатан 3,2 фоизга ўсганини кўриш мумкин. 2015 йилда асосий капиталдаги инвестициялар ҳажми 55,16 триллион юан ёки 8,4 триллион долларни ташкил қилган эди [2].

Ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш, иқтисодиётга бевосита хорижий инвестицияларни жалб қилинишини таъминлайдиган ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа шарт-шароитларни такомиллаштириш, хорижий инвестицияларга нисбатан очиқ эшиклар сиёсатини ўтказиш, маблағларни мамлакатнинг иқтисодий мустақиллигини таъминловчи устувор соҳаларда ҳамда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ йўналишларда йўналтириш республикада ўтказилаётган инвестиция сиёсатининг асосий тамойилларидир[3].

Сир эмаски, инвестициялар иқтисодиётнинг кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш суръатлари ва кўламига таъсир этади, илмий-техника тараққиёти ва аҳолининг кўп қисми бандлигини таъминлайди. Иқтисодиётимиздаги институционал ўзгаришлар, ишлаб чиқариш кучларининг рационал жойлаштирилиши ва ривожланиши кўпинча инвестицион фаолликка боғлиқ. Янги ишлаб чиқариш қувватлари ва асосий фондларни яратиш ҳамда амалда фаолият юритувчиларини қўллаб-қувватлаш ҳам инвестиция асосида амалга оширилади.

Бугун Ўзбекистондаги ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида ўтказилаётган туб ўзгаришлар янги босқичга кўтарилди. Иқтисодий ислоҳотларнинг навбатдаги босқичи эришилган натижаларни мустаҳкамлаш ва уларни янада ривожлантиришга қаратилган. Мамлакатимиз иқтисодиётининг етакчи тармоқларидаги янгиланишлар туфайли молиявий тузилмалар ва аввало, юртимизнинг машина ва ускуналар миллий паркларини жаҳон андозалари даражасидаги янги техника билан таъминлаш учун инвестиция ажратаётган молия институтлари олдига катта вазифалар қўйилмоқда. Уларни молиялашнинг фақат анъанавий усули – банк кредити ва бошқа кредитларга таянган ҳолда муваффақиятли ҳамда жадал суръатларда ҳал этиб бўлмайди.

Инвестицияларни жалб этиш ва молиялаштиришда сармоялар турлари ҳамда инвестиция бозорининг активлик даражаси унинг элементлари ўртасидаги нисбатга боғлиқ бўлади (талаб, таклиф, рақобат, баҳо). Уларни бозор конъюнктурасини ўрганиш орқали аниқлаш мумкин[4]. Жаҳон тажрибасида мамлакатларнинг иқтисодий ҳолати ва баъзи давлатларнинг инвестицияларни ўзига жалб этиш даражасини аниқлаш жалб этиш даражасини аниқлаш индикаторлари ишлаб чиқилган. Хорижда инвестицияларни ўзига жалб этувчи давлатлар рейтинги экспертлар томонидан ўрганилаётган мамлакатни ярим йиллик даромади, ички ва ташқи қарзлари, кредит ресурслари, қисқа ва узоқ муддатли инвестициялаш учун рухсатномалар, инвестициялашнинг иқтисодий самарадорлиги, сиёсий жиҳатдан рисклар (таваккаллик) каби омилларга асосан аниқланади.

2-жадвал.

Ўзбекистон Республикасида чет эл инвестицияларини тартибга солиш ва жалб этиш билан шуғулланадиган расмий муассасалар[5]

Т/р
Расмий муассаса номи
Муассасанинг чет эл инвестицияларини тартибга солиш ва жалб этиш билан боғлиқ фаолият доираси
 
1
2
1.
Вазирлар Маҳкамасининг ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти
Қуйидаги жорий жараёнларни мувофиқлаштиради:
– инвестиция фаолиятини, биринчи навбатда чет эл инвестициялари билан амалга ошириладиган лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича зарур ҳукумат қарорларини ишлаб чиқиш;
– давлат бошқаруви идоралари, вазирликлар ва идоралар ишини ташкил этиш.
2.
Иқтисодиёт вазирлиги
Инвестиция сиёсати ва дастурларини ишлаб чиқиш
3.
Ташқи савдо вазирлиги
– мамлакат ва хориж инвесторларининг инвестиция таклифлари тўғрисида маълумотлар банкини шакллантириш;
– инвестиция муҳитини ўрганиш;
– хорижий инвесторларга ахборот ва бошқа хизматлар кўрсатиш;
– инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда мамлакат ва хориж инвесторларига ёрдам кўрсатиш;
– чет эл капитали иштирокида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг бажарилишини кузатиш (мониторинг);
– корхоналарни ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари тарзида рўйхатга олиш ва хорижий компаниялар ваколатхоналарини аккредитациялаш;
4.
Давлат рақобат қўмитаси
Давлатга тегишли мулкни хусусийлаштириш ва тасарруф этиш жараёнларида чет эл инвестицияларини тартибга солиш.
5.
Молия вазирлиги
Қарз сиёсати ва ҳукумат кафолатларини бериш.
6.
Адлия вазирлиги
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни рўйхатга олиш.
7.
Ташқи ишлар вазирлиги
Хорижий инвесторларга ва Ўзбекистонда ишлаётган хорижий фуқароларга визалар бериш.
8.
Ички ишлар вазирлиги
Хорижий инвесторлар ва Ўзбекистонда ишлаётган хорижий фуқароларни турар жойи бўйича рўйхатга олиш.
9.
Давлат солиқ қўмитаси
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни солиққа тортиш ва уларнинг божхона билан боғлиқ фаолиятини тартибга солиш.
10.
Марказий банк
Конвертация тартиб-қоидалари, шунингдек, унинг ўтказилишини, валюта маблағларидан фойдаланишни тартибга солиш, қарз сиёсати.
11.
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки
Ташқи иқтисодий фаолиятга банк хизмати кўрсатиш ва лойиҳани молиялашни амалга ошириш.
12.
“Ўзбекинвест” давлат суғурта компанияси ва “Ўзбекинвест-интернешнл” қўшма корхонаси
Чет эл инвестицияларини инвестиция таваккалчилиги ва хавф-хатарлардан суғурталаш.
13.
“Ўзбекинвестлойиҳа” миллий инжиниринг компанияси
Дастлабки техник-иқтисодий асоснома ва инвестиция лойиҳалари техник-иқтисодий асосномаларини тайёрлаш.
14.
Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази
Қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, назорат қилиш ва тартибга солиш соҳаларида давлат сиёсатини амалга ошириш. Мамлакат ва хорижий эмитентларнинг қимматли қоғозларини сотиб олиш орқали мажмуа инвестицияларини амалга ошириш.

Мамлакат иқтисодиётига хориж сармояси, аввало, бевосита йўналтирилган сармояларни кенг жалб этиш учун қулай ҳуқуқий шарт-шароит, кафолат ва иқтисодий омилларни янада кучайтириш тақозо этилмоқда. Хорижий сармоянинг иқтисодиётимиздаги таркибий ўзгаришларда, ишлаб чиқаришни техникавий қайта жиҳозлаш ва модернизация жараёнини жадаллаштиришда фаол иштирок этишига эришиш зарур. Салоҳиятли хорижий шериклар билан яна ҳам фаол ва изчил иш олиб бориш, улар билан ҳамкорлиқда дунё бозорида рақобатга бардош бера оладиган маҳсулотлар тайёрлашга мўлжалланган янги-янги қўшма корхоналар тузиш лозим.

Хорижий инвестициялар – бу чет эл инвесторлари томонидан юқори даражада даромад олиш, самарага эришиш мақсадида мутлақ бошқа давлат иқтисодиёти, тадбиркорлик ва бошқа фаолиятларига сафарбар этадиган барча мулкий, молиявий, интеллектуал бойликлардир. Халқаро капитал ҳаракатнинг иқтисодий самарасини кўрсатиш учун капитал қўйилмалардан олинадиган фойда турли мамлакатларда турлича деган тасаввурдан келиб чиқиш зарур. Жаҳонда икки давлат мавжуд деб ҳисоблайлик. I мамлакат АК миқдорда, II мамлакат АК' миқдорда капиталга эга. Иккала давлатнинг умумий капитали КК' га тенг. S1 ва S2 тўғри чизиқлар I ва II мамлакатларда қўйилган капитал ҳажмига боғлиқ равишда ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишини акс эттиради. Агар халқаро капитал ҳаракати мавжуд эмас деб фараз қилинса, I ва II мамлакатлар ўз капитал маблағларни мамлакат ичкарисида сарфлаб даромад олади (I мамлакат КС ҳажмида, II мамлакат К'D ҳажмда). I мамлакатнинг ўз капитали ёрдамида ишлаб чиқариш ҳажми  сегментларининг йиғиндисига тенг бўлиб, улардан капитал эгаларининг фойдаси га тенг бўлади, қолгани эса ер ва меҳнат каби бошқа ишлаб чиқариш омиллари эгаларининг фойдасидир. II мамлакатнинг ишлаб чиқариш ҳажми  га тенг бўлиб, бундан капитал эгаларининг фойдаси , қолгани эса бошқа ишлаб чиқариш омиллари эгаларининг фойдасидир. KC эканлиги I мамлакатда капитал қўйишдан олинадиган фойда II мамлакатникидан кам эканлигини англатади (1-чизма).

1-чизма.

nomozov_5544

Агар иккала давлат капиталнинг халқаро ҳаракатини тақиқловчи чекловларни олиб ташласа I мамлакатдаги капиталнинг бир қисми (АВ) II мамлакатга кўчади, чунки инвестициялардан келадиган фойда иккала давлатда турличадир. Шундан сўнг инвестициялардан келадиган фойда BR даражасида баланслашади. Натижада I мамлакатнинг ўз капитали ёрдамидаги ишлаб чиқариш ҳажми  сегментларининг йиғиндисига тенг бўлиб,  маҳсулотлар ички инвестициялар ҳисобига,  - II мамлакатга қилинган хорижий инвестициялар ҳисобга олингандир. Капиталнинг бир қисмини II мамлакатга инвестициялаш ҳисобига ялпи ишлаб чиқариш (ялпи капитал ҳажми ўзгармаган ҳолда) маълум бир ҳажмга (h сегмент ҳажмига) ўсади. Бунда капиталдан олинган даромад ҳам КС дан КЕ даражагача ошади. Капитал эгаларининг даромади  ҳажмгача ўсиб, бошқа ишлаб чиқариш омиллари эгаларининг даромади c сегмент ҳажмида бўлади.

Бошқа томондан, капитални I мамлакатдан II мамлакатга оқиб келиши унда капиталдан олинадиган фойдани К'D ҳажмидан К'F ҳажмгача қисқаришига олиб келади. Шу вақтнинг ўзида I мамлакатдан жалб қилинган ва ўзининг ички капиталини ишлатиш натижасида II мамлакатда ишлаб чиқариш ҳажми  дан  гача кенгаяди. Албатта,  сегментлар хорижий капитал ҳисобига ишлаб чиқарилган бўлиб, натижада I мамлакат инвесторларига фойда тариқасида берилиши зарур. Шундай қилиб, II мамлакатда ички ишлаб чиқаришнинг соф ўсиши g сегментга тенг бўлади. II мамлакатда капитал қўйилишидан олинадиган фойда пасайиши натижасида капитал эгаларининг даромади  ҳажмдан k ҳажмгача қисқаради, бошқа ишлаб чиқариш омиллари эгаларининг даромади эса i дан  ҳажмгача ўсади.

Жаҳон хўжалиги миқёсида қаралганда капиталнинг бир мамлакатдан иккинчисига оқиб ўтиши натижасида ялпи ишлаб чиқариш ҳажми  дан  ҳажмгача, яъни,  ҳажмгача ўсади. Бунда h, I мамлакатнинг капиталини II мамлакатга инвестициялаб самаралироқ фойдаланиш натижасида юзага келади, g эса II мамлакатга тегишли бўлиб, шу мамлакатда инвестицияланадиган капитал ҳажмини ўсганлиги натижасида вужудга келади.

Президентимиз Ш. Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да қуйидаги муҳим бўлган иқтисодий бўғинларга тўхталиб ўтди. “Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш” [6] керак деб алоҳида таъкидлади.

Хорижий инвестицияларни Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилишда бир қатор омиллар мавжуд бўлиб, улар жумласига республиканинг бой табиий ресурслари, ишлаб чиқариш тизими шаклланганлиги, нисбатан арзон иш кучи, геосиёсий жойлашуви кабиларни киритиш мумкин. Дарҳақиқат, юртимиз иқтисодиётига инвестицияларни кенгроқ жалб этиш борасида олиб борилаётган инвестиция сиёсати ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг самарали ижросини таъминлашнинг муҳим асосига айланганлиги билан боғлиқлигини тушуниб олиш қийин эмас.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда қулай инвестиция муҳити яратилганлиги натижасида унинг ўсиш суръатлари қайд этилди. Жумладан, 2016 йилда иқтисодиётимизга жалб қилинган инвестициялар ҳажми 9,6 фоизга ўсди ва 16 млрд. 700 млн. АҚШ долл.ни ташкил этди. 2015 йилда бу кўрсаткич 15 млрд. 700 млн. долл.дан иборат бўлди. 2014 йилда эса жалб қилинган инвестициялар ҳажми эса 10,9 фоизга ўсди ва 14 млрд. 600 млн. долл.ни ташкил этди. 2010 йилда бу кўрсаткич 9 млрд. 700 млн. долл., 2002 йилда эса 1 млрд. 400 млн. АҚШ долл.га тўғри келган, яъни 2014 йилда жалб қилинган инвестициялар ҳажми 2010 йилга нисбатан 1,5 марта, 2002 йилга нисбатан эса 10,4 мартага ортган. Агар республикамизга 2016-2010 йиллар давомида жалб қилинган инвестицияларни таққослайдиган бўлсак, 6 йил ичида киритилган сармоялар 2010 йилга қараганда 7 млрд. долл.га кўпайганини кўриш мумкин (1-расм).

 image032

1-чизма. 2008-2016 йиллар давомида Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қиланган инвестициялар ҳажми (млрд. АҚШ долл.).

Манба: Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида шакллантирилди.

 

2016 йили асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми миллий валютада 49 476,8 млрд. сўм (16,7 миллиард доллар)ни ёки 2015 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 109,6 фоиздан иборат бўлди. Асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажмининг ЯИМга нисбатан 24,8 фоизини ташкил қилди (2-расм).

image034 

2-чизма. Инвестицияларнинг 2016 йилда ЯИМдаги улуши 24,8 фоизни ташкил этди.

Манба: Ўзбекистон иқтисодиёти ахборот-таҳлилий бюллетени маълумотлари асосида тайёрланди.

 

Миллий иқтисодиётнинг янги сифат ҳолатига эришиши учун иқтисодий сиёсат соҳасида янги мезон ва мақсадлар жорий этилиши талаб қилинади. Фақат эришилган ютуқларни шунчаки мустаҳкамлаш эмас, балки иқтисодий ўсишнинг янги сифатини таъминлайдиган чора- тадбирларни амалга ошириш лозим.

Олим НАМОЗОВ,

Тошкент молия институти ўқитувчиси.

Аннотация

Иқтисодиётда юқори технологияларга асосланган янги корхона ва ишлаб чиқариш тармоқларини шакллантириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ҳамда техник янгилашда инвестицияларни жалб қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Самарали инвестиция сиёсати, аввало, сармоя жараёнларини давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлашнинг оқилона тизимини шакллантириш орқали барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш мумкин.

Калит сўзлар: инвестиция, инвестицион фаолият, инвестициялар ҳажми, асосий капитал, хорижий инвестициялар, инвестиция эгаси, капитал муҳити.

Важное значение в экономике имеет привлечение инвестиций и их мудрое использование в модернизации производства, формировании отраслей производства и новых предприятий, основанных на высоких технологиях.

Эффективная инвестиционная политика во-первых должна служить регулированию государством инвестиционных процессов и обеспечению устойчивого экономического роста.

It is important to attract investments and their effective use in modernizing production, forming industries and new enterprises based on high technologies in the economy.

An effective investment policy should serve the state regulation of investment processes and ensure sustainable economic growth.

 

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Россия, Китай и США в цифрах, http://chius.ru/.

2. https://ria.ru/economy.

3. Н.М.Маҳмудов, Ш.А.Маджидов. Инвестицияларни ташкил этиш ва молиялаштириш. Ўқув қўлланма. – Т.: ТДИУ, 2010. – 86 б.

4. Г.Г.Назарова, Н.Х.Хайдаров. Халқаро иқтисодий муносабатлар. Ўқув қўлланма. ТДИУ, 2005.

5. А.Ш.Бекмуродов, Я.К.Карриева, И.У.Нематов, Д.Ҳ.Набиев, Н.Т.Каттаев. Хорижий инвестициялар. Ўқув қўлланма. – Т.: Иқтисодиёт, 2010. – 166 б.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947- Фармони.

7. Боди, Зви, Кейн, Алекс, Маркус, Алан. Принцыпи инвестиций, 4-е издание. Учебное пособие. – М.: Вильямс, 2008.

8. IMF - International Monetary Fund; WB - World Bank; NBS - National Bureau of Statistics of China; OECD - Organization for Economic Co-operation and Development.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"