Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7653
1214
0

+1214
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
12633
84323
231749

-147426

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 117 565
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Пахта мойини сифатини оширишнинг самарали усули.

Рафинацияланган пахта мойларини сифат кўрсатгичларини жахон андозаларига мослаш, озуқавий қийматини оширишдаги асосий муаммо таркибидаги тўйинган ёғ кислоталари миқдори кўплиги, ранг кўрсатгичи, оксидланиш жараёнини, таъм ва ҳид берувчи моддалардан ажратишдир.

Рафинацияланган пахта мойи таркибидаги тўйинган ёғ кислоталар инсон организмида тўлиқ парчаланиб кетмайди. Пахта мойи сифат кўрсатгичларини ошириш мақсадида унинг ранг кўрсатгичини пасайтириш, оксидланиш жараёнини камайтириш, таъм ва ҳид берувчи моддалардан ажратиш, хамда рафинацияланган мой таркибидаги тўйинган ёғ кислоталари яъни пальмитин ва стериаин кислоталарини переэтрификациялаш йўли билан салат мойи олиш мавзуни долзарб масаласи хисобланади.

Хар бир мойлар таркибида тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталар сони турлича. Бу эса инсон организмида сўрилиш давр хам турли вақтларни ташкил этади. Тахлилий натижаларга кўра тажриба учун олинган рафинацияланган пахта мойи таркибида пальмитин яъни тўйинган ёғ кислотаси миқдори 20-22%, стериаин тўйинган ёғ кислотаси 1-2%ни, тўйинмаган ёғ кислоталардан олеин 30-35%, линол 40-52%, миристин 1-1.5%ни ташкил этади. Бундай мойлар суюқ мой яъни салат мойи ҳисобланмайди. Тўйинмаган ёғ кислоталари ўртача қўйиқ мойлилик хусусиятини беради. Шунга кўра пахта салат мойини олишда саноат корхоналарида кристализация жараёни 48 соат вақт мобайнида ҳарорати +7.5о -+8о С да ушлаб туриш натижасида суюқ ва қўйиқ қисмларга ажратиб салат мойи олинган. Салат мойи олиш жараёнида рафинацияланган 1015кг мойдан 800 кг салат мойи ва 200 кг пальмитин ёғ кислотаси ажратиб олинган.

Салат мойи олишда асосий сарф узлуксиз технологиянинг электр энергия сарфининг юқорилигида, кристализация жараёни узоқ вақт мобайнида 2 та фракцияга ажралишидадир.

Илмий изланишлар натижасидан келиб чиқиб, пахта мойини янада яхшилаш учун пахта мойини кунгабоқар ва махсар мойлари билан бойитиб, переэтификация йўли билан салат мойи олиш рецептурасини ишлаб чиқдик.

Пахта мойини сифат кўрсатгичларини янада яхшилаш ва озуқавий бойитиш мақсадида Ўзбекистон республикасида ишлаб чиқарилган:

-                рафинацияланган, дезодорацияланган пахта мойи ЎзДСт 816-2012;

-                рафинацияланган, дезодорацияланган кунгабоқар мойи ГОСТ 1129-96;

-                рафинацияланган, дезодорацияланган махсар мойи ТШ 8625-2009;

талаблари асосида қўлланилди.

 

1-жадвал

Тажриба асосида олинган мойларнинг сифат кўрсатгичлари. 

 

 
Тажриба асосида олинган мойларнинг сифат кўрсатгичлари
Турли нисбатдаги мойлар
100%
Пахта
70/30
Пахта/
кунгабоқар
70/30
Пахта/
махсар
40/30/30
Пахта/кунга
боқар/махсар
Ранги
10
8
8
5
Тиниқлиги
Чўкмали тиниқ
Кислота
сони мг КОН/г
0.15
0.17
0.16
0.18
Перекис сони,
½О моль/кг
3.5
4.5
3.7
3.2
Намлик ва учувчан моддаларнинг масса улуш,% кўп эмас
0.1
0.1
0.1
0.1

 

1-жадвалда келтирилган тажрибаларнинг ўртача қийматларини таҳлилидан маълум бўлишича пахта мойи сифат кўрсатгичларидан ранги 10 қизил бирликдан 5 қизил бирликгача камайди, кўк бирлигидаги ранг кўрсатгичи мавжуд эмас. Мойнинг кислота сони 1.8 кўрсатгичи, перекис сони эса 3.2 кўрсатгичи аниқланди.

Қуйидаги 2-жадвалда шуни қайд қилиш жоизки пахта мойини сифатини янада яхшилаш, юқори озуқавий бойитиш билан бир қаторда, мойимизнинг таркибидаги тўйинган ёғ кислоталар камайиб тўйинмаган ёғ кислоталар миқдори яъни олеин ва линол ёғ кислоталари миқдори кўпайганлигини кўришимиз мумкин.

2-жадвал

Тажриба асосида олинган мой таркибидаги тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталар миқдори.

Тажриба асосида олинган мой таркибидаги тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталар миқдори
Турли нисбатдаги мойлар
100%
Пахта
70/30
Пахта/
кунгабоқар
70/30
Пахта/
махсар
40/30/30
Пахта/кунга
боқар/махсар
Пальмитин
Кислотаси
20-22%
15,05%
15,8%
8,1%
Стеарин кислотаси
1-2%
1,15%
1,15%
1,3%
Миристин кислотаси
1-1.5%
0,73%
1%
0,73%
Олеин кислотаси
30-35%
28,5%
25,2%
26,9%
Линол кислотаси
40-52%
41,8%
49,9%
51,7%

Бу эса салат мойи олишда яратилган самарали технологиямизни қисқа вақт ичида олиб борилиш жараёнини тезлаштиради.

Бойитилган мойимиз таркибидаги тўйинган ёғ кислоталар инсон организмида тўлиқ парчаланмайди. Шунинг учун бойитилган мойимизни жахон андозаларига мослаштириш мақсадида салат мойи олиш технологиясини такомиллаштирилди.

Салат мойи олишдаги яратилган самарали технологиямизнинг самарадорлиги бу асосий ускуна кристализаторни қулайлигидадир. Крисстализаторга келаётган мойни криссталаниш жараёнининг крисстализатор ускунаси баланд ва энсиз сиғимли, марказидаги аралаштиргич ва крисстализатор деворларгага ўрнатилган тарелкаларнинг кўплигидадир. Бу эса крисстализаторга келиб тушаётган мойнинг ускуна бўйлаб сачиратиб крисстализация жараёнида ядроларни хосил бўлишини тезлаштиради. Шундай қилиб, олиб борилган илмий-тадқиқот натижасида такомиллаштирилган технологиямизда олинган салат мойи инсон саломатлигига хавфсиз, сифатли, юқори иқтисодий самарадорлигига эгадир.  

ФАРПИ – Раъно Карабаева Ботировна

Аннотация

Ушбу мақолада пахта мойини жахон андозаларига мослаш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махаллий хом ашё бўлган кунгабоқар ва махсар мойлари билан бойитиб, салат мойи олишни самарали технологиясини такомиллаштириш ишлари ёритилган.

Таянч сўзлар: рафинация, сифат, переэтрификация, пальмитин, стериаин , дезодорация, крисстализатор.

В этой статье описывается, как обогатить эффективную технологию производства салатного масла, обогащенного маслами подсолнечника и сафлора, которые являются местным сырьем, в соответствии с мировыми стандартами хлопкового масла и обеспечивают его безопасность.

Ключевые слова: рафинирование, качество, перекрещивание, пальмитин, стерицин, дезодорация.

This article describes how to enrich the effective technology of production of salad oil enriched with sunflower and safflower oils, which are local raw materials, in accordance with world standards of cottonseed oil and ensure its safety.

Key words: refining, quality, crossing, palmitin, stericin, deodorization.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. 2002й.

2. “Озиқ –овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги ”тўғрисидаги қонун. 1997йил.

3. Қодиров Й, Қаландарова М “Ёғларни қайта ишлаш технологияси” фанидан маърузалар матнлари. 2007 – 180 b.

 

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"