Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2570
5648
5319

+329
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105009
159783
185137

-25354

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 879 689
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида товарлар ассортиментини бошқариш стратегиясини танлаш

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ривожланишига кўмак бериш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар ҳам изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Бунинг натижасида, иқтисодиёт тармоқларида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг улуши ортиб бормоқда. Хусусан, кичик бизнес соҳасининг саноатдаги улуши 2005 йилдаги 10 фоиздан 45 фоизга, инвестициялардаги улуши – 24 фоиздан 40,3 фоизга, экспортдаги – 6 фоиздан қарийб 29 фоизгача ўсди.

Биргина мисол. Кичик бизнесни Ялпи ички маҳсулотдаги улуши республикамизда 56,9 фоизни ташкил этади. Бу кўрсаткич Россияда – 21 фоизни, Қозоғистонда – 26,2 фоизни, Канадада – 27 фоизни ва Малайзияда – 47 фоизни ташкил этади.

Соҳада амалга оширилаётган бундай ўзгаришлар дунё ҳамжамиятлари томонидан ҳам ижобий баҳоланмоқда. Масалан, Жаҳон банкининг ва Халқаро молия корпорациясининг “Doing Business” (“Бизнес юритиш”) ҳисоботидаги республикамиз рейтинги ҳам йил сайин яхшиланиб бормоқда.

Хусусан, бизнесни юритиш бўйича республикамизнинг рейтинги 2012 йилдаги 166 ўриндан – бугунги кунда 87 ўринга кўтарилди ёки икки баробарга яхшиланди.

Айтиш жоиз-ки, сўнгги йилларда хусусий мулк мавқеини ошириш ва уни ҳимоя қилиш, ишбилармонлик муҳити ва бизнес юритиш шароитларини янада яхшилашга қаратилган 25 та қонунлар қабул қилинди.

Шунингдек, бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил
5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4848-сон Фармони ҳам соҳанинг ривожига муҳим ҳисса бўлиб қўшилди.

Маълумки, бугунги кунда жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви истеъмолчиларнинг кўплаб тури пайдо бўлишига, уларнинг маҳсулот ва хизматлар, маркетинг ва менежмент усулларига бўлган талабларининг ортиб боришига сабаб бўлмоқда.

Аҳолининг талаб ва эҳтиёжлари кескин ўсиб бориши, шунингдек, жаҳон бозорида глобал рақобат кучайиб бораётган бир шароитда иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш бўйича биринчи навбатда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, кооперация алоқаларини кенгайтириш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг тури ва сифатини ошириш орқали уларнинг ички ва ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини таъминлаш масалалари муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ҳозирги кунда тадбиркорлик субъектлари интеграцияни унинг асосида дастурий таъминот ва ахборот технологиялари ётадиган бир ўйин сифатида қарайдилар. Бошқача қилиб айтганда, ҳозир тадбиркорлик субъектларининг барча савдо нуқталарига ички режалаштириш ўтказиш имконияти пайдо бўлди, бу бир корхонанинг барча савдо нуқталари учун такрорланувчи (бир-бирига ўхшаш, қўшимча бириктиришни талаб қилмайдиган) таъминот занжиридан фойдаланиш имконияти нуқтаи назаридан фойдали ҳисобланади.

Тадбиркорлик фаолиятида товарлар ассортиментини бошқариш нимани ифодалайди?

Ассортиментни бошқариш эътиборни тадбиркорнинг товар захиралари даражасини режалаштириш ва назорат қилишга қаратади. Унинг роли тадбиркорлик субъектининг молиявий эҳтиёжларини товарлар харид қилиш стратегияси билан мувофиқлаштиришдан иборат. Бизнингча, тадбиркорлик субъектлари товар ассортиментини бошқаришнинг комплексли ролини қуйидаги тарзда белгилаш мумкин:

Бу – харидни режалаштириш ва амалга ошириш, товар тоифаларини транспорт воситасида ташиш ва муайян тадбиркорлик субъекти манфаатларида мони­торингдир.

Товар режасини тайёрлаш босқичлари 1-жадвалда келтирилган. Маркетингга асосланадиган ёндашувлар доирасида айнан истеъмолчи якуний ҳисобда стратегиянинг барча муқобил вариантларини белгилаб беради.

1-жадвалда келтирилган кетма-кетлик, истисно эмас. Мижозда танловнинг мавжудлиги (ассортимент кенглиги ва чуқурлиги), мос келувчи ҳажм, сифат, ва товарнинг эксклюзивлиги, унинг мавжудлиги ва харажатлари нуқтаи назаридан ўз хоҳиш-истакларига эга.

Товарнинг мавжудлиги у харид қилинаётган товар истеъмолчининг талаблари ҳажмига тўлиқ мос келади деган фикрга асосланади. Бу ерда шуни эсда тутиш керакки, захиралар даражаси ортиши харажатлар ўсиши билан боғлиқ. Товарнинг мавжудлигини баҳолаш механизми, одатда, товар буюртмачига белгиланган вақт оралиғидан кейин келиб тушгани учун муҳимдир. Бундан ташқари, одатда бутун буюртма эмас, унинг маълум қисми бажарилади, масалан, мижоз буюртма берилган товарнинг 90 %ини олади. Товарнинг мавжудлиги товар захираларини тўлдириш ва буюртмаларни янгилаш даврларини самарали бошқаришни амалга ошириш заруратига олиб келади.

1-жадвал.

Тадбиркорлик фаолиятида ассортимент товар режасини тузишнинг асосий жиҳатлари

1. Маркетинг жиҳатлари
Савдо нуқтаси ва унинг имижи, с
авдони ташкил қилиш
шакли, ташқи муҳит, чакана
таклиф, мода йўналишлари,
мижозлар маълумот тўплами,
доимий харидорлар
2.Товар стратегияси вариантлари
Танлов имкониятлари (кенглиги ва чуқурлиги)
ва ассортиментни ҳисобга олган ҳолда товар
мавжудлиги, сифат, эксклюзивлик,
товар мавсумийлиги, харажатларни
баҳолаш,
ҳаракатлантириш ҳақида битим
3. Мижозлар маълумот тўплами тури
Харид қилинган товар бирликлари, харид қилинган
товарлар спектри, мавсум давомийлиги,
турли ассортимент гуруҳлари
доирасида битимлар ўртача қиймати,
савдо нуқтасига ташриф
буюришлар, харидни амалга ошириш тезлиги
4. Молиявий
жиҳатлари
Сотув ҳажми прогнозлари ва фойдалилиги,
инвестицияланган
капитал, тузиладиган шартнома тури,
тўлов шартлари,
корпорация мақсадлари
ва нарх шаклланиши сиёсати
5. Керакли товар ассортиментини излаш
Товар қуйидаги талабларга жавоб
бериши зарур: ассортимент,
таққосланиш, йўл қўйиладиган
харажатлар даражаси,
таклиф этиладиган нарх доираси,
брэнд соҳасидаги сиёсат,
товарнинг мавжудлиги,
етказиб бериш, товарни
сақлаш билан боғлиқ
эҳтиёжлар, молиявий натижа

 

Табиийки, катта ҳажмли захираларнинг сақланишини қўллаб-қувватлаш айланма капиталининг маълум бир қисмини музлатиб қўяди. Бироқ товар захираларини сақлашнинг такомиллаштирилган тизими товар оқимлари ҳаракатининг тезлиги катталиги туфайли сотув ҳажмининг ўсишига хизмат қилиши мумкин. Бу икки омилнинг нисбатини батафсил ўлчаш ва баҳолаш керак. Замонавий бизнесда товар мавжудлигининг барча жиҳатларини баҳолашга ахборот тизимлари жиддий таъсир кўрсатади.

Товарнинг “очиқлик” тушунчаси товар захираларининг айланувчанлиги билан боғлиқ, уни яна товар айланмаси деб аташ ҳам мумкин. Товар захираларининг айланувчанлиги тушунчаси товар сотиб юборишдан олдин омборда қанчалик узоқ қолиб кетишини аниқлашга имкон беради. Айланувчанлиги юқори бўлган товарларни айланувчанлиги паст товарларга нисбатан бошқачароқ режалаштириш лозим. Тадбиркорлик фаолиятида товар захираларининг айланувчанлигини ҳисоб-китоб қилиш учун турли усуллар қўлланиши мумкин.

Биринчи усул – бу товар захираларини базавий захира усули билан режалаштириш. Тадбиркор базавий захира усули билан аниқланадиган товар захираларининг асосий даражасини қўллаб-қувватлаш учун нима қилиш кераклигини ўзи учун билиб олиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда, у иш доимо маълум бир товар захираси бўлиши лозимлиги ҳақида қарор қабул қилади. Базавий захира усули билан ҳисоблаб чиқилган товар захиралари даражаси айрим хатоликлар билан кутилаётган сотув ҳажмига мос келади. Бундай ёндашув товар захираларининг тугаб қолмаслиги ва мижозларни қондириш кафолатларига асосланади.

Иккинчи усул – фоизли оғишлар усули. Товар захираларининг режалаштирилган даражасини ҳисоб-китоб қилишнинг муқобил усули бўлган фоизли оғишлар усули товар захираларининг айланувчанлиги бир йилда 6 мартадан юқори бўган ҳолларда қўлланади. Бу усулдан товар захираси нисбатан барқарор бўлган ҳолларда фойдаланиш тавсия этилади, чунки режалаштирилган товар захираси ойлик кўрсаткичи ўртача ойлик қийматга бошқа ҳисоб-китоб усуллари ёрдамида олинган кўрсаткичларга нисбатан яқинроқ бўлади.

Учинчи усул – хафталик таъминот усули. Товар захираларини режалаштириш учун хафталик таъминот усули ойлик эмас, кундалик асосда ўртача сотув ҳажмининг башорати билан боғлиқ. Тадбиркорлик фаолиятида бу усул бўйича ҳисоб-китоблар формуласи товар захиралари ҳажми сотув ҳажмига тўғри пропор­ционал эканлигига асосланади.

Маълумки, тадбиркорлик субъекти стратегик вазифаларини ҳал қилиш ва унинг кундалик амалий фаолияти ўртасида турган бизнеснинг ўрта бўғини фаолиятини таъминлашда мерчандайзерга асосий роль ажратилади. Мерчандайзер товарлар ассортиментини режалаштириш ва унинг ўз вақтида тўлдириб борилишини назорат қилиш учун жавобгар ҳисобланади. Тадбиркорлик фаолиятида бу функцияларни муваффақиятли бажариш учун мерчандайзер товар харидорлари билан узвий алоқада бўлиши ва уларни қўллаб-қувватлаши лозим.

Шунингдек, у бутун таъминот занжири ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиши ва бошқарув ҳисоби ва тақсимот каби марказий функцияларни мутахассислардан бошлаб алоҳида савдо нуқталари доирасида меҳнат қилувчи ходимларгача мунтазам алоқада бўлиши талаб этилади.

Самарали мерчандайзер шахслараро ўзаро самарали муносабатлар ва коммуникациялар маҳоратига эга бўлиши лозим. Мерчандайзер ишининг моҳияти, айниқса, электрон жадваллар ва маълумотлар тўпламидан фойдаланиш соҳасида компьютер саводхонлиги билан бирга математик қобилиятларни талаб қилади. Товарни бошқариш функциясининг мураккаблиги натижасида мерчандайзер маъмурий бошқарув соҳасидан ҳам етарли даражада хабардор бўлиши лозим. Унинг иши доирасида режаларнинг бизнес операцион вазифаларига мослигини доимий таъминлаш учун деталларга эътибор қаратиш зарурати билан боғлиқ қатор назорат соҳалари мавжуд.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан товар режасини ишлаб чиқишда қуйидагилар талаб қилинади:

– бозорнинг мақсадли гуруҳлари ҳақида фикрлаш ва тушуниш;

– минтақавий даражада сотув ҳажми башоратларини алоҳида корхоналар (филиаллар) бўлинмалари даражаси билан мувофиқлаштириш;

– рақобатчилар ҳақида ахборот тўплаш ва корхонанинг янги бўлинмалари режасини тузиш;

– корхонанинг брэнд сиёсати ва умумий корпоратив сиёсат хусусиятларини ҳисобга олиш;

– мерчандайзингга ажратилган бюджетни мувофиқлаштириш;

– харидорлар билан узвий алоқалар ўрнатиш ва олдиндан муҳокамалар ўтказиш.

Товар ассортиментини харид қилиш бюджети тадбиркор уларни ўзи учун зарур товарни харид қилишга йўналтирадиган инвестициялар назорати ва молиявий режалаштиришнинг амалий воситасига айланади. Товар хариди умумий бюджети сотувдан ялпи тушум башорати, товар захиралари даражасига талаблар, чакана нархларни пасайтиришнинг баҳоси ва кутилаётган фойда ҳажмидан иборат бўлиши мумкин. Бундан келиб чиқадики, тадбиркорлик фаолиятида мерчандайзер функцияларининг катта қисми бу умумий кўрсаткичларни товар хариди режаси муайян кўрсаткичлари даражасигача деталлаштириш қобилияти билан боғлиқ.

Шундай қилиб, мерчандайзернинг ўз функцияларини бажариши учта йўналишдаги ишлар билан боғлиқ:

– товар ассортименти;

– гуруҳ таркибидаги савдо нуқталари ихтисослашуви;

– сотув ҳажмидаги вақтинчалик ўзгаришлар.

Мерчандайзер мижозлар ва сотилаётган маҳсулотларга талаб турлари ҳақида чуқур билимга эга бўлиши лозим. Товар режасини тузишда турли товар тоифалари ҳаётийлик даврининг тебраниши муҳим жиҳат ҳисобланади, бунда айрим товарларга талаб бошқа товарларга талабга нисбатан узоқ давом этади (2-жадвал). Масалан, оммавий қизиқиш мавжуд маҳсулот аҳолининг йирик сегментидан унга талаб катта бўлиши сабабли сотув ҳажмининг баланд бўлишини таъминлайди.

2-жадвал.

Тадбиркорлик фаолиятида товарнинг ҳаётийлик даври таҳлили
 
Товар –
оммавий товар
Урф бўлган товар
Оммавий талаб товари
Мавсумий товар
Бир нечта мавсум
давомидаги сотув ҳажми
йўқ
ҳа
ҳа
ҳа
Кўплаб мавсумлар
давомидаги муайян услуб
йўқ
йўқ
ҳа
ҳа
Кейинги мавсумга
башорат қилиш қийин бўлган сотув ҳажми
ҳа
ҳа
йўқ
баъзида

 

Тадбиркорлик фаолиятида товар тоифаларини бошқаришнинг муҳим хусусияти шундаки, савдо макони белгиланган чегараларга, муайян шакл ва ҳажмга эга эканлигини ҳисобга олиб, чакана савдонинг асосий ресурси ҳисобланади. Авиакомпаниялар ва меҳмонхоналарнинг эгалари уларда мавжуд йўловчи ўринлари ва меҳмонхона номерларига нисбатан даромадларни бошқариш услубиятини қўллайдиган сабаблар билан бир хил сабабларда тадбиркорлар савдо майдонларидан фойдаланишни оптималлаштиришга ҳаракат қилади, уларнинг мақсади – фойдалиликни максималлаштиришдир.

Маълумки, чакана савдонинг муҳим тавсифи шуки, у ҳам бошқа хизматлар каби сақланмайди. Кун охирида, магазин ёпилишида, сотилмаган то­варлар абадий қўлдан чиқарилган сотиш имкониятини ифодалайди. Эҳтимол, бошқа захиралар линияси сотилиб кетган бўлармиди? Биз буни ҳеч қачон била олмаймиз. Товар тоифаларини бошқаришнинг аҳамиятини ICO эълон қиладиган кўрсаткичларни таҳлил қилишда кўришимиз мумкин. IСО (2001) кўрсатишича, брэндларга нисбатан қарорларнинг 75%ини истеъмолчи ва/ёки харидорлар пештахта олдида туриб, кўпинча 3-5 секунд ичида қабул қилади. Шу сабабли, фойда ва сотув ҳажмини максималлаштириш мақсадида товар тоифалари таклифини бошқаришни амалга ошириш зарур. Бу товар захиралари ассортиментини шакллантириш, нарх шаклланиши, янги маҳсулотларни тақдим этиш ва ҳаракатлантиришни талаб қилади.

Тадбиркорлик фаолиятида товар тоифаларини бошқаришнинг биз таклиф этган тавсифи қуйидагича ифодаланади: товар тоифаларини бошқариш бир марталик эҳтиёжларни қондириш ёки истеъмол моделларига жавобан танланадиган ва тақдим этиладиган маҳсулотлар гуруҳига киради. У фойда ва сотувни максималлаштиришга йўналтирилган ва савдо ҳамкорларида ҳам амал қилиши мумкин бўлган бизнеснинг стратегик тамойилларига асосланади.

Бундан келиб чиқадики, якуний ассортимент ва товарни савдога қўйишга тааллуқли қарорлар бевосита чакана бизнеснинг муваффақиятларига таъсир этади. Мисол учун, тадбиркор юқори технология маҳсулот сотув ҳажмини оширишга уриниб кўради. Бунинг учун ўзининг 20 та савдо нуқтасида “электроника ҳудуди”ни очди. Мазкур савдо нуқталарида битта майдончада уяли алоқа телефонлари, маиший электроника асбоблари, уйда дам олиш ва кўнгилочар анжомлар тақдим этилади. Бу ҳудудлар иккита секцияга ажратилиб, уларда уйда фойдаланиладиган ва уйдан ташқарида фойдаланиладиган товарлар тақдим этилади. Шу тариқа тадбиркорлик субъекти илгари савдо нуқтасининг турли савдо секцияларида жойлаштирилган уяли алоқа телефонлари, маиший электроника асбоблари ва ҳоказоларнинг сотув ҳажмини оширишга эришилади.

Бошланғич даражада фойдалилик фойдага маржа ҳам, товар захиралари алоҳида ассортимент линияси бўйича товар захиралари айланувчанлик меъёри ёки сотув сурати функцияси ҳам ҳисобланади. Бир линия учун бу иккита кўрсаткич ўртасида муроса бўлади. Тадбиркорлик субъекти белгилайдиган чакана нарх ўз навбатида, фойдага маржани белгилаб беради. Мижознинг фойдага маржа киритилган шу нарх бўйича товарни сотиб олиши ялпи фойда ва айланувчанлик меъёрини белгилаб беради. Арзонлаштирилган нархда савдо қилувчи тадбиркорлик субъектлари сотув ҳажми катта бўлишидан умид қилган ҳолда бундай маржани кичикроқ киритадилар. Мукофотли чакана савдо ялпи фойдага маржа киритилган қимматроқ нархни талаб қилади, бироқ, одатда, бунинг ҳисобига сотув ҳажми пасаяди. Ҳар бир стратегия самарали бўлиши ва фойдалиликнинг ортишини таъминлаши мумкин.

Ялпи фойда операцион фойдани тўлиқ тавсифловчи кўрсаткич ҳисобланмаслигини тан олиб, чакана савдо мутахассислари турли товар линиялари таннарх таркибидаги фарқларни ҳисобга оладиган услубиятни ишлаб чиқдилар. Хусусан, харажатларни тўлиқ тақсимлаган ҳолда таннархни ҳисоб-китоб қилиш асосида савдо майдонларини тақсимлаш бўйича қарор қабул қилиш жараёнини таъминлаш учун маҳсулотнинг тўғридан-тўғри фойдалилик кўрсаткичини ишлаб чиқиш лозим. Бу кўрсаткич ҳар бир ассортимент линияси таннархини ҳисоблашда юклама харажатларини ҳисобга олган ҳолда фойдалиликка қўшилган ҳиссани аниқлашга имкон бериши ҳам унинг фойдасига хизмат қилади.

Ассортиментни шакллантиришда мерчандайзер фаолият кўрсатиши лозим бўлган савдо майдонининг ҳажми билан боғлиқ чекловларни ҳисобга олиш зарур. Агар ассортимент кенглиги ва чуқурлиги муҳим бўладиган бўлса, захираларни сақлаш учун ҳам, товарни эркин жойлаштириш ва ҳар томондан яхши кўриниб туриши учун қулай тақдим этиш учун ҳам майдонлар талаб қилинади. Шунингдек, ассортимент чуқурлигини ошириш товар захиралари айланувчанлиги кўрсаткичига таъсир кўрсатмаслигига ишонч ҳосил қилиш керак. Ассортимент чуқурлигининг катта бўлишини таъминлаш учун бозорнинг тор сегментлари учун битта маҳсулотнинг кўплаб вариантларини сақлаш талаб қилинади, бу айланувчанлик даражасига салбий таъсир этиши ва қўшимча қийинчиликларга олиб келиши мумкин.

Тадбиркорлик фаолиятида ассортимент режасини назорат қилиш механизмларини ишлаб чиқиш қуйидагиларни талаб қилади:

– пештахталарни томоша қилиш мақсадида ҳам, харид қилиш мақсадида ҳам бозорнинг мақсадли гуруҳлари вакиллари савдо нуқтасига ташриф буюриш тезлиги ҳақида ахборот;

– таклиф этилаётган танлов ва фойдалилик доирасида товарлар сотув ҳажмини прогноз қилиш;

– товар захиралари даражаси ва янги захиралар очиқлиги, шунингдек, товар захираларини тўлдириш даражаси мониторинги;

– табиий камайиш (киришиб кетиш, қуриб қолиш, тўкилиб камайиш) ҳисобига йўқотилган, арзонлаштирилган нархларда сотилган, шунингдек, хизматчининг айби билан йўқотилган товарлар қийматини баҳолаш;

– харидорлар билан фаолият самарадорлиги кўрсаткичларини муҳокама қилган ҳолда улар билан узвий алоқаларни қўллаб-қувватлаш;

– сотув ҳажми кўрсаткичлари асосида тоифалар сонини кенгайтириш ёки қисқартириш ҳақида қарорлар қабул қилиш.

Амалга оширган тадқиқотларимиз натижалари шуни кўрсатмоқдаки, тадбиркорлик фаолиятида икки матрицани солиштириш ва товарлар ассортиментини бошқариш стратегиясини танлаш матрицасига мувофиқ товарлар ассортиментини оптималлаштириш стратегиясини танлаш муҳим аҳамиятга эга.

Бунда икки матрицани солиштириш орқали бозордаги талаб нуқтаи назардан ҳамда корхона учун иқтисодий самарадорлик нуқтаи назардан ҳар бир товарга берилган объектив баҳони оламиз.

Ҳар бир товар позицияси ўз рейтингига қараб “Сотувлар таҳлили” матрицасидаги “А”, “В”, “С”, “D” квадрантлардан бирига ва “Рентабеллик таҳлили” матрицасидаги “1”, “2”, “3”, “4” квадрантлардан бирига киради.

Товар позицияларининг баҳолаш комбинациялари ва ҳар бир комбинацияга қўлланиладиган стратегиялар 3-жадвалда келтирилган.

3-жадвал.

Товарлар ассортиментини бошқариш стратегиясини танлаш матрицаси

 

А

В

С

D

1.

Маркетинг

ва/ёки

озиқ-овқат

инновацияси.

Маркетинг

ва/ёки

озиқ-овқат инновацияси.

 

1. Маркетинг ва/ёки

озиқ-овқат инновацияси.

2. Модификация.

Қўшимча таҳлил:

-тарқатиш каналлари;

-силжитиш.

1. Модификация.

2. Элиминация.

Қўшимча таҳлил:

-тарқатиш каналлари;

-силжитиш.

2.

Маркетинг

ва/ёки

озиқ-овқат

инновацияси.

Маркетинг

ва/ёки

озиқ-овқат инновацияси.

Модификация.

Қўшимча таҳлил:

-тарқатиш каналлари;

-силжитиш.

 

1. Модификация.
2. Элиминация.

Қўшимча таҳлил:

-тарқатиш каналлари;

-силжитиш.

3.

1. Маркетинг

ва/ёки

озиқ-овқат

инновацияси.

2. Ташкилий

ва/ёки жараён

инновацияси.

Қўшимча таҳлил:

-нарх сиёсати.

Ташкилий

ва/ёки

жараён инновацияси

Қўшимча таҳлил:

-нарх сиёсати.

1. Модификация.

2. Ташкилий ва/ёки

жараён инновацияси.

Қўшимча таҳлил:

-тарқатиш каналлари;

-силжитиш;

-нарх сиёсати.

Элиминация.

Қўшимча таҳлил:

-тарқатиш каналлари;

-силжитиш;

-нарх сиёсати.

4.

1. Ташкилий

ва/ёки жараён

инновацияси.

2. Элиминация.

Қўшимча таҳлил:

-нарх сиёсати.

1. Ташкилий

ва/ёки

жараён инновацияси

2. Элиминация

Қўшимча таҳлил:

-нарх сиёсати.

Элиминация.

Қўшимча таҳлил:

-тарқатиш каналлари;

-силжитиш;

-нарх сиёсати.

 

Элиминация.

Қўшимча таҳлил:

-тарқатиш каналлари;

-силжитиш;

-нарх сиёсати.

 

Шуни қайд этиш муҳимки, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида танланган стратегияни амалга оширишдан олдин маркетинг комплексининг муқобил элементларини таҳлил қилиш зарур, чунки, муаммо товарда эмас, балки нархда, силжитишда ёки тарқатиш масалаларида бўлиши мумкин.

Товарлар ассортиментини бошқариш стратегиясини танлаш матрицаси усули товарлар ассортиментини таҳлил қилишнинг мавжуд моделларининг камчиликларини инобатга олади ва у қуйидаги устун жиҳатларга эга:

1. Стратегия матрицасидаги товар позицияси жойлашув жойига қараб товарлар ассортиментини бошқариш стратегиясини тезкорлик билан танлаш имкониятини беради;

2. Тадбиркорлик субъектининг ички маълумотларидан фойдаланади (нисбатан ишончли ва таҳлил қилиш учун керак бўлганда олиш осон);

3. Товарлар ассортиментига бозор самарадорлиги нуқтаи назардан ҳам, корхона иқтисодий самарадорлиги нуқтаи назаридан ҳам келиб чиқиб ёндошади;

4. “Динамикадаги” товар позицияси билан боғлиқ ўзгаришларни таҳлил қилиб кўриш имконини беради;

5. Товар позициясини баҳолашнинг корхона учун энг муҳим бўлган икки мезонидан фойдаланади: рентабеллик, сотувлар ҳажми;

6. Товарлар позицияси ҳолатини бир-бирига нисбатан солиштирган ҳолда баҳолайди;

7. Фойдаланиш учун қулайлик ва оддийликни кафолатлайди;

8. Натижаларни визуал қабул қилишни таъминлайди.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида товарлар ассортименти бўйича маркетинг бошқарувининг таклиф этилган тизимнинг озиқ-овқат маҳсулотлари бозорида фаолият юритувчи корхона фаолиятига мужассамлашиб кетиши жуда осон. Товарлар ассортиментини таҳлил қилишнинг ишлаб чиқилган мазкур усул товарлар ассортиментини тезкорлик билан диагностика қилиш имконини беради ва товарлар ассортиментини бошқаришда амал қилинмаган тамойилларни ва қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлган бошқарув тизгинларининг натижадорлигини ошириш имконини беради.

Бахтиёр БОБОХЎЖАЕВ,

ТДИУ тадқиқотчиси.

Аннотация

Мақолада тадбиркорлик субъектлари фаолиятида товарлар ассортиментини бошқариш ва ассортимент режасини ишлаб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари ёритиб берилган ҳамда товарлар ассортиментини бошқариш стратегиясини танлаш усули таклиф этилган.

Калит сўзлар: кичик бизнес, тадбиркорлик, ассортимент, маркетинг, товар захиралари, ассортиментни бошқариш стратегияси.

В данной статье изложены особенности управления товарным ассортиментом и разработки плана ассортимента в деятельности субъектов предпринимательства. При этом предложены методы выбора стратегии управления товарным ассортиментом.

In this article are stated features of management of a commodity assortment and development of an assortment plan in business activity. It has researched the methods for choosing assortment management strategy.

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Основные показатели социально-экономического развития Республики Узбекистан. – Т.: Госкомстат, 2000-2016 гг.

3. Б.Ю.Ходиев, М.С.Қосимова, А.Н.Самадов. “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик”. Ўқув қўлланма. – Т.: ТДИУ, 2010. -267 б.

4. Б.К.Ғойибназаров, Ҳ.О.Раҳмонов, Ш.И.Отажонов, Д.С.Алматова. “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик – мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётини юксалтириш омили”. –Т.: Фан, 2011. -184 б.

5. Зотов В.В. Ассортиментная политика фирмы. Учебно-практическое пособие. – М.: ЭКСМО, 2006. – С. 236.

 

 

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"