Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2618
5648
5319

+329
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105057
159783
185137

-25354

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 879 737
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Инновацион кластер доирасида фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини ташкил этишнинг методологик жиҳатлари

 

Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг ҳозирги босқичида илғор илм-фан ютуқлари ва инновацияларни жорий этиш – иқтисодиёт тармоқларининг рақобатдошлигини ошириш, уларнинг иқтисодий мустақиллиги ва бозордаги мавқеини мустаҳкамлашнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади.

Шу жиҳатдан, бугунги кунда истеъмолчилар талабларининг ўзгаришига мослашувчанлик қобилиятини мустаҳкамлаш учун хўжалик юритишнинг жаҳон амалиётида рақобат устунликларининг замонавий манбаи сифатида намоён бўладиган инновацион бошқарувни ташкил этишга эҳтиёж ортиб бормоқда.

Ҳозирги кунда фан ва ишлаб чиқариш интеграциясининг энг муҳим ташкилий-иқтисодий механизмларидан бири техник жиҳатдан татбиқ этиш тузилмалари ҳисобланади: технополислар, илмий парклар, технопарклар ва ҳ.к. Улар кўпинча илмий-тадқиқот муассасалари ва университетлар негизида ёки саноат ҳудудларини қайта ислоҳ қилиш йўли билан ташкил этилади. Давлат ва маҳаллий ҳокимият томонидан ушбу ҳудудларни ривожлантириш учун кўмак бериш ишланмаларга бўлган буюртмалар, ишлаб чиқариш ва офис хоналарини имтиёзли ва бепул ижарага бериш, лаборатория ускуналарини тақдим этиш, кредитларни олишга кўмаклашиш шаклида амалга оширилади. Технопарклар ҳудудида янги турдаги синов маҳсулотлари чиқарилаётган катта бўлмаган юқори технология соҳасидаги корхоналар ташкил этилмоқда.

Инновацион кластер (ИК) ривожланган инновацион жамланма – инновацион инфратузилма, шу жумладан, технопарк ёки инновацион-технологик парк, сертификатлаштириш, лицензиялаш, маркетинг марказлари ва бошқалар мавжудлиги билан фарқланиб, улар илмий тадқиқотлар, ишланмалар, таълим хизматлари ва уларнинг технологик трансферларининг натижаларини тижоратлаштиришни таъминлайди. ИКни шакллантириш илмий муассасалар ва олий ўқув юртларининг саноат ва ижтимоий соҳа интеграцияси учун шароитларни яратиш ҳамда минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида интеграциядан синергетик самара олишга имкон беради.

ИКнинг асосий мақсади “фан-таълим-ишлаб чиқариш” интеграцион тизимнинг субъектлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва иқтисодиётни ривожлантириш ва унинг рақобатбардошлигини оширишда минтақанинг инновацион салоҳиятидан фойдаланиш учун шарт-шароитларни яратиш ҳисобланади.

Минтақанинг инновацион ривожланишини бошқариш механизми хукумат органлари, фан, таълим ва хусусий компания вакиллари ва шахслардан таркиб топган мувофиқлаштирувчи кенгашни ташкил этишни кўзда тутади. Мазкур кенгаш инновацияларни қидириш ва инновациялар банкини яратиш билан шуғулланади. Мувофиқлаштирувчи кенгаш инновацион лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш, уларнинг рақобатли устунликларини баҳолаш ишларини олиб боради, салбий баҳоланган тақдирда – лойиҳа бекор қилинади, ижобий баҳолаган тақдирда – уларни қўллаб-қувватлаш ва улар учун турли манбалар (давлат томонидан молиялаштириш, тижорат банклари, лизинг компаниялар, венчур жамғармалар, хусусий корхоналар ва шахслар) ҳисобига молия маблағларни жалб этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Пул маблағларини жалб этиш дастакларидан бири концессион механизм бўлиши мумкин. Сўнг ушбу инновациялар инновацион кластерлар доирасида ривожланади. Кейинчалик янги инновацион корхоналар пайдо бўлади. Мазкур механизм инновацион корхоналар мониторингига асосланади.

Мониторинг деб қуйидаги мақсадлар учун инновацион корхонанинг кўмак бериш инфратузилмасини (инновацион кластерни) бошқариш органи (бўлинма, тузилма) томонидан олиб борадиган ташкилий чора-тадбирлар тушунилади:

– инновацион жамғармалари (ИЖ) томонидан қўмакка муҳтож сезаётган инновацион корхона ва лойиҳаларни аниқлаш ҳамда уларнинг маҳсулотларини сотиш;

– инновацион корхоналарнинг лойиҳаларини ривожлантиришдаги муаммоларни аниқлаш;

– инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун тақдим этилган бюджет маблағларини мақсадли сарф қилиш устидан назорат олиб бориш;

– кўмак берувчи инфратузилмаларнинг ИЖни жалб этишдаги ишларининг самарадорлигини баҳолаш ва маҳсулотини сотиш.

Ҳозирги кунда бирламчи ва иккиламчи мониторинг турлари маълум. Бирламчи мониторинг инновацион корхонанинг танлаб олиш жараёнининг бошланишидан олдин олиб борилади. Унда кўмак бериш инфратузилма органлари (тадбиркорликни ривожлантириш марказларнинг кенг тармоқлари, инновацион корхоналарга кўмак бериш инфратузилмаларнинг эътиборини жалб қилиш учун турли танлов ва анжуманлар)нинг ўз кучлари билан кўмакка эҳтиёж сезаётган инновацион корхоналарни аниқлашни назарда тутади. Бирламчи танловига жалб қилинган ташкилотлар ҳам лойиҳанинг ўзига, ҳам ҳужжатларни танлаб олишга қўйилган талаблари тўғрисида ҳабардор бўлиши, яъни инновацион корхоналар “аскар” вазифасини бажариши лозим.

Мазкур ёндошув кўмакка эҳтиёж сезаётган корхоналарнинг тўғридан-тўғри мурожаатларини истисно қилмайди, чунки инфратузилмага бўлган асосий талаблардан бири –барча инновацион корхоналар учун тенглиги ва очиқлигини таъминлаш ҳамда имкон қадар кўпроқ инновацион корхоналарни инфратузилмалар тўғрисида ҳабардор қилишдан иборат.

Иккиламчи мониторинг кўмак бериш учун танловдан ўтган корхона/лойиҳалар билан ишлашни назарда тутади ва инфратузилмалар билан ўзаро алоқа қилиш бўйича турли босқичларда турган корхоналарни қамраб олади.

Инновацион корхоналарга зарур бўлган ИЖ тавсифлари ва турларини баҳолаш, инновацион корхоналарга маҳсулотни сотишда муаммоларни аниқлаш корхона раҳбарлари ўртасида сўровнома орқали амалга оширилиши мумкин. Эҳтиёжларни аниқлаш бўйича тадқиқотларни даврий ҳолда, аммо бир йилда кўпи билан бир марта олиб бориш лозим, чунки ушбу вақт оралиғи инновацион корхоналарнинг муаммо ва эҳтиёжларида узоқ муддатли тенденцияларнинг ўзгаришини кузатишга имкон беради.

Инфратузилманинг ишлаш самарадорлигини баҳолаш диагностик интервью, сўровнома ва ҳам ИЖни жалб этиш, ҳам маҳсулотни сотишда кўмак олган корхоналарнинг инновацион қобилятларидаги ўзгаришларини тадқиқ этишни олиб бориш йўли билан амалга ошириш тавсия этилади.

ИЖни жалб этишга кўмаклашиш самарадорлигини баҳолашда корхонанинг инновацион қобилиятларини сўров қилиш ва тадқиқ этиш ИЖни олиш муддати тугагандан кейин уч йил давомида олиб бориш тавсия этилади.

Маҳсулотни сотиш чора-тадбирларини қўллаб-қувватлаш самарадорлигини баҳолашни ҳар ярим йилда амалга ошириш лозим. Маҳсулотни сотиш самарадорлигини бундай тез-тез баҳоланиши шу билан шартлангангки, унинг самараси муайян тавсифга эга, унинг натижаси эса қисқа муддат ичида сезилмас бўлади. Масалан, сертификатлаштиришдан ўтган ёки таълим олиш пайтида олинган билимлардан фойдаланмаган ҳолда; янги мижозлар пайдо бўлганда ёки кўргазма натижалари бўйича пайдо бўлмаган ҳолларда. Жалб этишни қўллаб-қувватлаш самарадорлигининг мезонлари бўлиб ўтган инновацион маҳсулотларни сертификатлаштириш, лицензия олиш, кўргазмалардан янги мижозлар келиши бўйича миқдор параметрлари ҳамда таълим олиш пайтида олинган билимлардан фойдаланиши ва маслаҳатчилар хулосалари бўйича сифат параметрлари бўлиши мумкин. Бундан ташқари, самарадорликни баҳолаш натижалари бўйича кўргазмаларни ўтказиш, маҳсулотни сотиш чора-тадбирларини олиб бориш бўйича ҳаражатларни қоплаш усули, шакли ва шартларига ўзгартиришлар киритиш мумкин.

Шундай қилиб, мониторинг инфратузилма кўмагини инновацион корхоналарнинг ИЖни жалб этиш ва маҳсулотни сотишда муаммо ва эҳтиёжлар тенденцияларини аниқлаш, инфратузилмага тегишли тузатишларни ўз вақтида киритиш ва шу билан нафақат самарасиз қўллаб-қувватлаш усул ва чора-тадбирларга кетадиган ҳаражатларни камайтириш, балки инновацион корхоналарга сифатли хизмат кўрсатишга имкон берадиган кичик тизим билан тўлдиришга имкон беради.

Таълим, фан ва ишлаб чиқариш тизимларининг интеграцияси жараёнини мустаҳкамлаш мақсадида инновацион кластерда иқтисодий механизмни шакллантириш лозим.

Жаҳон амалиётида ҳамкорлик асосида ташкил этилган корхоналарга йирик инвестицион дастурларни амалга ошириш учун турли молия-кредит институтларининг маблағларини жалб этишга имкон берувчи механизм ишлаб чиқилган ва у муваффақиятли тарзда амалга оишрилмоқда. Хусусий-давлат ҳамкорликнинг концессион механизми молиялаштириш, кесишадиган кафолатлар ва хатарларни қайта тақсимлаш мураккаб чизмалар йўли билан улар ўртасида мустаҳкам алоқаларни яратиш орқали олий ўқув юртлари, илмий ташкилотлар хусусий ва давлат тузилмалари интеграцияси жараёнида қўлланилиши мумкин.

Юқори технологияли компанияларни ташкил этишда инновацион кластерни шакллантирувчи инновацион лойиҳаларни молиялаштириш энг муҳим ҳисобланиб, у кутилаётган фойда ҳисобига, яъни ташкил этилаётган юқори технологияли компания ўз фаолияти давомида келтириши мумкин бўлган даромад ҳисобига инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш концепцияси негизида турган узоқ муддатли давлат-хусусий лойиҳаларни молиялаштиришнинг эгилувчан, оқилона ва истиқболи тизимини ўзида намоён этиши лозим.

Концессия шароитида юқори технологияли компанияларни ташкил этишни молиялаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари шундан иборатки, инновацион лойиҳанинг қиймати унинг таъсисчилари балансидан алоҳидалашган, кредитларни ва қўйилган сармояларни қайтариб олиш кафолати сифатида фақат лойиҳанинг амалга оширилишидан иқтисодий самараси бўлиши мумкин. Бунда қарз олувчи ташилотнинг активлари, агар улар мавжуд бўлса, гаров эвазига иштирок этиши мумкин, давлат ҳамда турли молия институтлари турли хил кафолатларни тақдим этиши мумкин.

Юқори технологияли компанияларни молиялаштиришнинг бошқа молиялаштириш шаклларидан фарқи яна шундан иборатки, хамкор давлат-хусусий лойиҳаларнинг жалб қилинган актив ҳамда фоиз ставкалари миқдори, кредитлаш муддатларига бўлган боғлиқлигининг йўқлиги ҳисобланади.

Юқори технологияли корхоналарни молиялаштириш иқтисодиётнинг реал сектори, олий ўқув юртлари фани, давлат ва молия-банк соҳаларнинг фаол ўзаро муносабатлар шаклини ўзида намоён этди (1-чизма).

Оддий кредитдан (унда қарз олувчи, инвестор ёки лойиҳа ташкилотчиси барча хатарларни тўлиқ ўз зиммасига олади) фарқли улароқ юқори технологияли корхоналарни молиялаштиришда хатарлар лойиҳанинг барча иштирокчилари, яъни олий ўқув юртлари, илмий муассасалар хусусий инвесторлар ва давлат ўртасида тақсимланади.

Йирик инновацион лойиҳаларда иштирок этиш учун олий ўқув юрти фани ва тармоқдаги илмий институтлардан ташқари молиявий, лойиҳавий ва бошқа компанияларни бирлаштириш мақсадга мувофиқдир.

Имкон қадар нафақат йирик миллий фирмаларни, балки хорижий иштирокчиларни жалб этиш лозим. Концессия шартномасига кўра юқори технологияли корхоналар таркибига муайян акция пакети улушига эга бўлган ҳамда нафақат юқори технологияли корхона-концессиончига молиявий ёрдам кўрсата оладиган, балки унинг фаолияти устидан самарали ички назоратни амалга оширадиган давлат ва ҳудудий маъмурият кириши лозим бўлади. Бироқ, юқори технологияли корхоналарининг юқори эгилувчанлик даражасини ва ижод қилишга эркинлигини таъминлаш зарурлигини ҳисобга олиб, олий ўқув юртлари томонидан амалдаги қонунчилик ва концессион шартномалар доирасида назорат функцияларини бажариши билан чекланиши мумкин.

Минтақанинг илмий-инновацион салоҳиятига асосланган инновацион кластер ишлашининг концессион механизми 2-чизмада келтирилган.

Инновацион лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштириш жараёнида асосий инвесторлар давлат, хусусий корхоналар, жисмоний ва бошқа манфаатдор шахслар ҳисобланади. Улар мавжуд инновацияларнинг ахборот банкидан молиялаштиришга тайёр бўлган истиқболли инновацияларни аниқлашга бевосита таъсир кўрсатади. Ўз навбатида, инновацияларнинг ахборот банки академик, олий ўқув юртлари ва тармоқ илмий корхоналари томонидан тақдим этилган ҳамда нафақат битта минтақада, балки бутун давлат миқёсида шаклланаётган турли хил ишланмалардан таркиб топади.

Хусусуий компания-инвестор, давлат (минтақа ҳукумати) ҳамда концессиончи ўзи (яъни юқори технологияли корхона) ҳамда лойиҳада бевосита банд ва манфаатдор шахслар амалга оширишда энг истиқболли ва устувор инновацияларни аниқлаш жараёнида тақдим этилаётган лойиҳаларнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини ўрганиш, уларни ривожлантириш стратегияларини, кафолат ва мажбуриятлар пакетини ишлаб чиқиш бўйича мақсадга қаратилган махсус вақтинчалик тузилмани ташкил этади.

Салоҳиятли инвесторларнинг энг кўп ижобий тақризлар олган лойиҳалари инновацияларни тижоратлаштириш билан ва якуний инновацион маҳсулотни (уни сотишдан кейин олинган даромадининг бир қисми концессион тўловлар кўринишида инвестор ва инновацияларнинг новаторларига (фан ва таълимга) қайтиб келади) олиш билан шуғулланадиган мавжуд ёки ташкил этиладиган юқори технологияли корхоналарнинг фаолиятида қўлланилади.

Мазкур лойиҳа бўйича барча хатарлар лойиҳанинг барча иштирокчилари ўртасида мутаносиб равишда тақсимланади ва концессион келишуви билан тартибга солинади.

Инновацион лойиҳаларни молиялаштиришни ташкил этиш ҳақиқий инвесторлар ва шерикларни топиш, салоҳиятли сотиш бозорларини тадқиқ этиш, ишлаб чиқариш циклларининг хусусиятларини ўрганиш, ривожланиш ва корпоратив сиёсатнинг истиқболларини баҳолаш кабиларни ўз ичига олувчи муфассал дастлабки ишларни талаб этади. Бизнинг фикримизча, минтақалар учун стратегик муҳим бўлган инновацион лойиҳаларни амалга оширишда турли хил қарз ва улушли, ташқи ва ички молиялаштириш, кафолат бериш, суғурталаш усулларидан фойдаланиш лозим.

Инновацион лойиҳаларни молиялаштириш тизимида турли хил молиявий-кредит институтлари иштирокидан синергетик самара шундай иборатки, инвесторлар, концедентлар ва концессиончилар нафақат ўз иштирокини, балки бутун лойиҳа хатарини идентификация қилади, баҳолайди ва таҳлил қилади. Улар, шунингдек, лойиҳа киритилган маблағларнинг қайтиб келиш истиқболини аниқлаш ва лойиҳани амалга ошириш оқибатларини мажмуавий ҳолда ҳисобга олиш учун молиявий оқимлар динамикаси (ҳаражатлар сальдоси ва кутилаётган киримлар)ни режалаштиради ва прогноз қилади.

Агар инновациялар салоҳиятли лойиҳалар шаклига айланган бўлса, улар инновацияларнинг ахборот банкида қайд этилиши лозим. Юқорида таъкидланганидек, инвесторлар ўз манфаатларига амал қилиб, энг устувор ва муайян талабларга кўпроқ жавоб берадиган инновацияларни танлаб олиб ишга киришади. Сўнг инновацияларни яратувчилар ва инвесторлар у ёки бу инновацияларни ривожлантириш ёки тубдан янги тузилмани ташкил этиш мақсадида концессиончиларни қидириб топиш тўғрисидаги масалани қўйиши мумкин. Ҳолбуки, минтақада инновацион кластерни шакллантирувчи лойиҳалар катта ҳажм ва кўп сарф ҳаражат талаб этаётган бўлса, салоҳиятли концессиончини танлаб олиш танловини ўтказишда даъвогар мос келиши лозим бўлган аниқ ва қатъий мезонларин ўрнатиш лозим. Бунда нафақат техник ва иқтисодий тафсилотлар, балки эколоик хавфсизликни таъминлаш бўйича талаблар эътиборга олиниши лозим. Танловни ўтказиш натижаси концессиончини танлаб олиш бўлиб, у билан инновацияларни тижоратлаштириш учун концессион келишув имзоланади.

Хорижий давлатлар тажрибасига кўра, ушбу давлаталар инновацион фаолиятни рағбатлантириш мақсадида оддий ягона солиқ имтиёзлари шаклида эмас, балки кенг миқёсдаги сиёсатни олиб боришга тайёр. Бунда солиқ имтиёзлари илмий-тадқиқот ташкилотлари учун эмас, балки ҳеч қандай қулайликларга эга бўлмай янги маҳсулотни ўзлаштиришдан наф бўлмаган юқори технологияли корхоналар учун жуда зарур. Алоҳида солиқ имтиёзлари технопарклар доирасида инновацион лойиҳаларни амалга оширган ҳолда Фанлар академия ҳузуридаги институтлар ва олий ўқув юртлари билан шартнома асосида ишлайдиган инновацион корхоналарга тақдим этилиши лозим.

Концедент ва инвесторларга маблағлар қайтариб берилиши олдиндан келишилган миқдорда концессион тўловлар кўринишида амалга оширилади. Концессион келишувнинг амал қилиш муддати дастлабки ҳаражатлар қоплангандан кейин зудлик билан тугатилиши мумкин. Юқори технологияли корхоналар концессион келишуви тугагандан кейин мустақил агентлар бўлиши ва бозорда алоҳида фаолият кўрсатиши мумкин. Инновацион кластерни амалга оширишда концессион механизмидан фойдаланиш минтақада инновацион фаолиятни фаолаштириш, кўплаб корхона ва жисмоний шахсларга замонавий талаблар ва эҳтиёжларни қондирадиган юқори технологияли маҳсулотни ишлаб чиқаришга имкон беради.

Шуҳрат ОТАЖОНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат бошқаруви академияси

“Менежмент назарияси ва амалиёти”

кафедраси доценти, и.ф.н.

 

Аннотация

Мазкур мақолада инновация фаолияти инфратузилмасини шакллантириш, шу асосда инновацион кластерларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ҳамда тегишли тармоқ ва соҳаларда инновацияларни доимий равишда яратиш ва жорий қилиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Фан, таълим ва ишлаб чиқаришни инновацион кластерга интеграциясини ташкил этишнинг методологик масалалари ёритиб берилган.

Калит сўзлар: инновация, инновацион кластер, инфраструктура, интеграция.

 

В данной статье разработаны предложения и рекомендации по формированию инфраструктуры инновационной деятельности, обеспечению эффективной деятельности инновационных кластеров, разработку и внедрению инновационных технологий и разработок в соответствующих отраслях и сферах экономики. Изложены методологические вопросы организация интеграции науки, образования и производства к инновационному кластеру.

 

In the article are given recommendations for the formation infrastructure of innovative activity, complex development of the innovative clusters through the introduction of innovative technologies. It has researched the methodological issues of the organization the integration of science, education and production to innovative cluster.

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг йиллик статистик тўпламлари. –Тошкент, 2016 й.

2. Н.М.Маҳмудов, Б.К.Ғойибназаров, Ш.И.Отажонов. “Минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденциялари”. Монография. –Тошкент: Фан ва технология, 2012. –152 б.

3. Ш.И.Отажонов. Влияние мирового финансового кризиса на экономику Узбекистана: выбор управленческой логики антикризисных действий. // Экономики и финансы. –Москва. 2009. –№13. –С. 61–62.

4. Ш.И.Отажонов. Управленческие инновации на малых предприятиях. // Иқтисодиёт ва таълим. –Тошкент, 2010. –№ 5. –Б. 32–36.

5. Ш.И.Отажонов, Ҳ.О.Раҳмонов. Новый путь привлечения иностранных инвестиций. // Федерация. –Москва. 2010. –№ 6. –С. 51–54.

6. П.Друкер. Эффективное управление: экономические задачи и оптимальные решения/ Пер. англ. М.Котельниковой. -М.: 2008 г. –С.288.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"