Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
962
5319
5546

-227
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
97753
159783
185137

-25354

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 872 433
Главная "BIZNES - ЭКСПЕРТ" Солиқ таҳлилининг концепцияси ва унинг элементлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси”нинг бешта йўналишидан бири бу “III. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари”дир. Бу йўналишнинг муҳим кисмларидан бири: “Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш” бўлиб, унда “солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш сиёсатини давом эттириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва тегишли рағбатлантирувчи чораларни кенгайтириш” йўналиши ўз аксини топган. Ушбу йўналишни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ечимини топишда солиқ таҳлилининг аҳамияти катта.

Шунинг учун ҳам солиқ таҳлилини илмий жиҳатдан ўрганишда унинг асосий элементларини, яъни концепциясини тадқиқ қилиш мақсадга мувофиқдир.

Бизнинг фикримизча, солиқ таҳлилининг концепцияси қуйидаги элементларни ўз ичига олиши мақсадга мувофиқдир:

– солиқ таҳлилининг мақсади;

– солиқ таҳлилининг тамойиллари;

– солиқ таҳлилининг предмети;

– солиқ таҳлилининг объекти;

– солиқ таҳлилининг методлари;

– солиқ таҳлилининг ахборот таъминоти.

Солиқ таҳлили концепциясининг элементлари тўғрисида иқтисодчиларнинг фикри ҳар хил. Жумладан, Е.С.Смирнов солиқ таҳлилининг асосий элементларига қуйидагиларни киритган.

Солиқ таҳлилини ташкил этиш ва ўтказиш учун унинг вазифаларини аниқлаб олишимиз зарур.

Бизнинг фикримизча, солиқ таҳлилининг вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

– макро, микродаражада солиқлар ва бошқа мажбурий ажратмаларга тўловларнинг динамикаси ҳамда  таркибини  таҳлил қилиш;

– солиқлар бўйича харажатларнинг суммасини ташкилотнинг молиявий фаолиятига таъсирини  ўрганиш;

– солиқ юкини ўзгаришини таҳлили учун кўрсаткичлар тизимини шакллантириш ва таҳлил қилиш;

– солиқ турлари бўйича таҳлил ўтказиш ва солиқлар тушумини прогноз қилиш;

– солиқ харажатларини пасайтиришнинг захираларини аниқлаш;

– солиқ имтиёзларидан самарали фойдаланишнинг таҳлили;

– солиқ таҳлили натижалари бўйича солиқ юкини пасайтиришнинг истиқболини ишлаб чиқиш ва бошқалар. 

Солиқ таҳлили концепциясининг асосий элементларидан бири бу – унинг предметидир. Бу борада ҳам олимларнинг фикри турлича. Рус иқтисодчиси Е.В.Чипуренко “Солиқ таҳлилининг предмети бўлиб солиққа тортиш таъсирида мамлакат молиявий тизимида рўй бераётган жараёнлар, давлат молияси ва иқтисодий муносабатлар агенти бўлган, хўжалик юритувчи субъектлар молиясини таркибий даражасининг ўзаро боғлиқлигини акс эттирувчи, шунингдек, солиққа тортишнинг иқтисодиётга таъсирини натижаси ва оқибатларида шаклланган комплекс таҳлилий молиявий-иқтисодий ахборотлар ҳисобланади” деган фикрни билдирган [10].

Ушбу иқтисодчи, умумий таърифдан келиб чиққан ҳолда корхоналарда солиқ таҳлилининг предметига ҳам таъриф берган: “Солиққа тортиш тизимининг таъсири остида бўлган ташкилотнинг хўжалик жараёнлари, молиявий натижалари фаолиятнинг самарадорлиги ва шаклланган таҳлилий молиявий-иқтисодий ва бошқа ахборотлар тизими солиқ таҳлилини предметидир” [10].

Б.И.Исроилов солиқ таҳлилининг предметини қуйидагича эътироф этган: “Солиқлар таҳлилининг предмети деганда бозор муносабатлари шароитида фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг (корхоналарнинг) хўжалик фаолиятида объектив (ташқи) ва субъектив (ички) омиллар таъсирида содир бўлган, бўлаётган ва бўладиган солиқлар ва уларнинг объекти билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ва ҳодисалар натижаларининг маълумотлар манбаида (меъёрий ҳужжатларда, режа, ҳисоб, ҳисобот ва бошқаларда) ифодаланган кўрсаткичлар тизими орқали унинг ҳолатига баҳо бериш, солиқларнинг тўғри ҳисобланганлигини, ўз вақтида тўлиқ тўланганлиги, уларнинг ҳисобланиши ва тўланишини яхшилаш йўлларини ишлаб чиқишни ўрганиш тушунилади” [8].

Биз эса иқтисодчи олимларнинг тадқиқотлари ва ўз тадқиқотимиз натижасида қуйидагича таъриф беришни лозим топдик. Солиқ таҳлилининг предмети, бу  – давлат бюджет даромад қисмини шакллантиришда солиқ тушумлари ва хўжалик юритувчи хўжалик субъектларида солиқлар ва бошқа мажбурий ажратмаларни ҳисобланиши, тўланиши, режалаштирилиши, прогноз қилиш билан боғлиқ таҳлилий жараёнлардир.

Солиқ таҳлилининг назарий масалаларидан бири, бу унинг методидир. Бу борада ҳам иқтисодчиларнинг фикри ва қарашлари турлича.

Бу фикрларга асосланган ҳолда солиқ таҳлили методига қуйидагича таъриф беришга ҳаракат қилдик: “Солиқ таҳлилининг методи бу – солиқлар ва бошқа мажбурий ажратмаларга тўловларни ҳисоблаш, тушумларни режалаштириш ва прогноз қилишда қўлланинадиган усуллар мажмуасидир”.

Солиқ таҳлили концепциясини ишлаб чиқишда асосий муаммолардан бири, бу – унинг ахборот таъминоти тизимини шакллантиришдир.

Л.В.Усатованинг фикрича, солиқ таҳлили натижасининг самарадорлиги сифатли ахборот таъминотига боғлиқ. Солиқ таҳлилининг ахборот базасига нафақат молиявий ҳисоб ва ҳисобот маълумотларини киритади, балким солиқ ҳисоб ва ҳисобот, бошқарув ҳисоб ва ҳисоботи маълумотларидан фойдаланишни ҳам асослайди [9].

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида мамлакатимизда амал қилаётган солиқлар ва бошқа мажбурий ажратмаларга тўловларнинг солиққа тортиш объекти, базасини аниқлаш тартиблари келтирилган ҳамда солиқ турлари бўйича имтиёзларни қўлланиши кўрсатилган. Булардан биз солиқ таҳлилини ўтказишда бевосита фойдаланамиз. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси ва Божхона кодексида ҳам солиқлар билан давлат бюджетининг даромад қисмини шакллантиришнинг нормалари ўз аксини топган.

Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги (янги таҳрирдаги Қонунда 2016 йил 13 апрель) бухгалтерия ҳисобининг объектлари, шу жумладан солиқлар бўйича мажбуриятлар акс эттирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида мамлакатимизда солиққа тортиш тизими билан боғлиқ ўзгаришлар, тартиблар, қоидалар, берилаётган имтиёзлар белгилаб берилади.

Қарор ва фармонларда келтирилган нормалар, маълумотлар макро ва микродаражада ўтказилаётган солиқ таҳлилини ўтказишда кенг фойдаланилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари, Давлат солиқ, Давлат божхона ва Давлат статистика қўмиталарининг маълумотлари солиқ юкини ҳисоблаш ва таҳлил қилишда, солиқлар ва бошқа мажбурий ажратмалар бўйича тушумлари таркибини, уларнинг динамикасини ўрганишда ва таҳлил қилишда, режалаштириш ва прогноз қилишда асос бўлиб ҳисобланади.

Молиявий ҳисоб ва ҳисобот маълумотларига келадиган бўлсак, ҳисоб регистрлари, бош китоб ва молиявий ҳисоботнинг барча шаклларидаги маълумотлар хўжалик юритувчи субъектларда солиқ таҳлилини ўтказишда ҳамда солиқ харажатларини камайтириш бўйича захираларни аниқлашда асосий маълумотлар манбаи сифатида ишлатилади.

Илмий адабиётлар таҳлили шуни кўрсатмоқдики, солиқ таҳлилини ўтказишда кўпинча молиявий ҳисоботнинг 1-шакли “Бухгалтерия баланси” ва 2-шакл “Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот”лар маълумотлар манбаи сифатида келтирилади.

Бизнинг фикримизча, молиявий ҳисоботнинг Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги янги таҳриридаги Қонуннинг “22-модда. Молиявий ҳисобот” Молиявий ҳисобот бухгалтерия ҳисоби субъектининг ҳисобот санасидаги молиявий ҳолати, ҳисобот давридаги фаолиятининг молиявий натижаси ва пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги тизимлаштирилган ахборотдан иборатдир. 

Йиллик молиявий ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олади:

– бухгалтерия баланси;

– молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;

– пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот;

– хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот;

– “изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар”лардаги барча маълумотлардан солиқ таҳлилини ўтказишда фойдаланиш мақсадга мувофиқдир (“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги янги таҳриридаги Қонуннинг 22-моддаси).

Бошқарув ҳисобининг маълумотларидан таннархни хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижасига, шунингдек, фойда солиғининг солиққа тортиш базасига таъсирини аниқлашда фойдаланилади.

Солиқ ҳисоби ва ҳисоботи маълумотлари солиқ таҳлилининг ўтказишда асосий манбадир. Республикамизда амал қилаётган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 14.03.2017 йилда рўйхатдан ўтган) қарорга асосан солиқ ҳисоботининг қуйидаги шакллари тасдиқланди:

– юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;

– жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

– қўшилган қиймат солиғи;

– акциз солиғи;

– ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва тижоратбоп топилма бонуси;

– сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

– юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;

– юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

– транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ;

– ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;

– бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармасига ва  Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармасига мажбурий ажратмалар;

– давлат божи;

– ягона солиқ тўлови;

– ягона ер солиғи;

– қатъий белгиланган солиқ;

– бозорлар томонидан олинган даромадлар;

– товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар.

Юқоридаги манбаларда акс эттирилган маълумотларга асосан солиқ таҳлилининг ахборот таъминоти шаклланади ва шуларга асосан таҳлил жараёнлари амалга оширилади. Бизнинг фикримизча, юқоридаги ахборат таминотидаги маълумотлар асосида ўтказилган солиқ таҳлили самарадорликка эришади.

Фахриддин ИСАЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси

Таянч доктарантура изланувчиси.

Аннотация

Мақолада солиқ таҳлилининг концепцияси илмий жиҳатдан тадқиқ этилган. Солиқ таҳлилининг предмети ва таҳлилда қўлланадиган методлар, солиқ таҳлилининг ҳуқуқий-меъёрий асослари ва ахборот таъминоти  ўрганилган. 

Калит сўзлар: концепция, солиқ таҳлили, солиқ таҳлилининг предмети, объекти, солиқ таҳлилининг методлари, ахборот таъминоти, солиқ юки, макро ва микродаражада солиқлар, мажбурий ажратмалар, тўловларнинг динамикаси.

 

В данной статье рассмотрены  с научной точки зрения основные элементы налогового анализа. Изучено нормативно-правовое и информационное обеспечение, применяемые при изучении предмета и методов налогового анализа.

 

The concept of tax analysis is scientificly elemented in the article. The subject of tax analysis and methods of used analysis, the legal - regulatory frameworks of tax analysis and informative provision is studied.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

 

1. Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” Қонун 13.04.2016 й.

2. Ўзбекистон Республикаси “Бюджет кодекси” ЎРҚ-360, 26.12.2013 й.

3. Ўзбекистон Республикаси “Божхона кодекси” ЎРҚ-400-сон, 20.01.2016 й.

4. “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида” ПҚ-2699, 27.12.2016 й.

5. “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848, 5.10.2016 й.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг  “Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори, 4.03.2013 й, 23, 2013-8-сонли.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси” ПФ-4947, 07.02.2017 йил.

8. Б.И.Исроилов. “Солиқларнинг молиявий ҳисоби ва таҳлилининг методологик асослари”. Диссертация. и.ф.д., Самарқанд–2006.

9. Л.В. Усатова. Формирование управленческой и налоговой составляющей учетно-аналитической системы  расходов в условиях неопределенности в период трансформации международных стандартов финансовой отчетности. Автореферат д.э.н., Орел – 2008.

10. Е.В. Чипуренко. Методология налогового анализа и оценки влияния системы налогообложения на деятельность коммерческих организаций. Автореферат д.э.н. Москва–2011.

11. А.М. Васильев. Налоговый анализ в системе прогнозирования и планирования налогообложения на микроуровне. Автореферат к.э.н. Орел–2012.

12. Е.С. Смирнов. Налоговый анализ финансовых результатов коммерческой организацой. Автореферат к.э.н. Орел.2013 г

13. под ред. А.Н. Азрилияна. Большой экономический словарь. М.: «Институт новой экономики». 2002 г. 1280 ст., 400 ст.

14. Б.Исроилов, К.Хотамов, Ф.Умаров. Солиқ маъмурчилигини таъминлашда таҳлилнинг ролини ошириш. AGRO ILM. 2-сон, 2017.105-106-бет.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"