Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
963
5319
5546

-227
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
97754
159783
185137

-25354

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 872 434
Главная Обратная связь

akademiya_160Маълумки, давлат хизматини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш ҳар қандай мамлакат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади. Зеро, кадрлар салоҳияти  давлат бошқаруви самарасини оширишда, барча соҳаларни эркинлаштириш  ҳамда  ислоҳотлар жараёнида жамият ва давлат олдидаги асосий вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда ҳал қилувчи омиллардан бири саналади.

Шу боис ҳам  етук раҳбар кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш,  бу борадаги ишларни янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида  белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда давлат ва жамият бошқарувини такомиллаштириш йўлида  кадрлар захирасини яратиш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Мамлакатимиз Президентининг жорий йил  8 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонини айни шу йўналишдаги муҳим ҳужжат дейиш мумкин. Унга кўра, академия фаолияти  республикамиз тараққиётининг  янги босқичи талаби асосида янада ислоҳ қилинмоқда. Мухбиримиз  академиянинг Ўқув-услубий бўлими бошлиғи Неъматжон  Ҳамрахуджаев  билан шу ҳақда суҳбатлашди.

—  Неъматжон Яхёханович,  дастлаб мазкур фармоннинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот бериб ўтсангиз.

— Аввало шуни таъкидлаш керакки,  ушбу фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси олдига ҳозирги давр талаби асосида янги вазифалар қўйилди.  Академияда биринчидан, олий касбий таълим, қайта тайёрлаш ва малака ошириш дастурлари бўйича давлат, хўжалик ва жамият бошқаруви соҳалари учун замонавий ижтимоий-иқтисодий шароитларда самарали фаолият юрита оладиган, касбий тайёрлаш талабларига жавоб берадиган бошқарув кадрларини тайёрлашга эътибор кучайтирилади. Иккинчидан, академия томонидан тингловчиларга давлат, хўжалик ва жамият бошқаруви, психология, ахборот-коммуникация технологиялари ва “электрон ҳукумат” тизими, бошқарувнинг замонавий методлари ва ҳуқуқий асослари соҳалари, ташаббускорлик ва лидерлик сифатларини эгаллаш бўйича  чуқур билим берилади. Шунингдек, ёшларда тизимли таҳлил, стратегик режалаштириш, фавқулодда вазиятларда қарорлар қабул қилиш кўникмаларини шакллантиришга долзарб масала сифатида қаралади. Бундан ташқари,  давлат ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда нодавлат  нотижорат ташкилотларида бошқарув кадрларига бўлган  жорий ва истиқболдаги талабларни тизимли ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш, шу асосда, академиядаги  мутахассисликлар бўйича тайёрланадиган кадрларга буюртмаларнинг йиллик мақсадли базаси шакллантирилади. Бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун лойиқ бўлган номзодларнинг  маълумотлар базасини шакллантириш, битирувчиларнинг хизмат поғоналарида ўсиши мониторинги тизимли асосда амалга оширилади. Давлат ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотларининг кадрлар билан таъминланиш ҳолати ва сифатига оид кадрлар захираси шакллантирилади. Кадрларни саралаш методларини ишлаб чиқиш, бошқарув кадрларини жой-жойига қўйиш ва тайинлаш, давлат ва жамият бошқаруви кадрлари потенциали мониторингини ташкил этишга оид ахборот-таҳлилий материаллар тайёрланади.  Шу билан бирга, қонунчиликка мувофиқ ҳолда юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, давлат ва жамият бошқарувининг долзарб муаммолари, кадрлар сиёсати самарадорлигини ошириш, давлат хизматини ислоҳ қилиш соҳасида хориж тажрибасини ўрганиш бўйича комплекс илмий тадқиқотлар олиб борилади. Шулар асосда келгусида республикада бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид таклифларни ишлаб чиқиш, ўқув ва илмий-методик ишларни амалга оширишда хорижлик юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш, контракт асосида консультациялар ўтказиш, хориждаги бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таълим, илмий-тадқиқот ташкилотлари билан шартномалар тузиш ва ҳамкорлик ўрнатиш ҳам  академиянинг асосий фаолият йўналишлари қаторига киради.

— Фармон  асосида юклатилган кенг қамровли вазифаларни амалга ошириш  учун  академия қандай ҳуқуқларга эга? — Мазкур ҳужжатга мувофиқ, академияда бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бир неча  шаклда амалга оширилади.

Биринчидан, бошқарув кадрларини тайёрлаш магистратурасининг икки йиллик таълим дастури бўйича академия битирувчисига грант ва тўлов-контракти асосида давлат намунасидаги диплом топширилади.  Иккинчидан, давлат, хўжалик ва жамият бошқаруви соҳаларида фаолият олиб бораётган бошқарув кадрлари ишлаб чиқаришдан ажралмаган ва ажралмаган ҳолда грант ва тўлов-контракти асосида давомийлиги тўрт ой ва бир йилгача бўлган дастурлар бўйича қайта тайёрланади ва  уларга белгиланган намунадаги диплом берилади.  Учинчидан, давлат, хўжалик ва жамият бошқаруви соҳаларида фаолият олиб борувчи бошқарув кадрлари  ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда грант ва тўлов-контракти асосида 3 йилда бир марта давомийлиги бир ойгача бўлган қисқа муддатли дастурлар бўйича малака оширадилар, шунингдек, уларга белгиланган намунадаги сертификат тақдим этилади. Академия томонидан магистратура, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув дастурлари жойларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги муаммоларни, муайян ҳудуд ва иқтисодий тармоқнинг ўзига хос  томонларини ҳисобга олган ҳолда тизимли ўрганиш асосида шакллантирилиши белгилаб қўйилди. Алоҳида қайд этиш лозимки, академиянинг бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасидаги ҳуқуқлари янада кенгайтирилди. Унга кўра, академия  мазкур олий илм даргоҳида  ўқитиладиган фанлар бўйича ўқув дастурлари ва мутахассисликлар бўйича ўқув режалари ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш, профессор-ўқитувчиларнинг фаолият туридан келиб чиқиб, вақт нормаси, шунингдек, ўқув юкламаси ҳажмини белгилаш, академияда таълим бериш учун контракт асосида етакчи олий таълим ва илмий муассасалар, тадқиқот марказлари, шу жумладан, хорижий давлатлардан ҳам юқори малакали мутахассис ва экспертларни жалб қилиш каби  ҳуқуқларга эга.

— 2017 йил 12 июль куни  Президентимиз томонидан  Олий Мажлис Қонунчилик палатасида  бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳар бир вилоятдаги олий ўқув юртлари базасида жойлардаги партия ташкилотлари ходимларини ва маҳаллий кенгашлар депутатларини ўқитиш бўйича махсус курслар ташкил этилиши лозимлиги таъкидланган эди. Мазкур йўналиш бўйича қандай ишлар  амалга оширилиши кўзда тутилган?

—  Давлатимиз раҳбари томонидан халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар фаолиятида бир қатор муаммолар мавжудлиги қайд этилиб,  уларни бартараф этиш билан боғлиқ бир қатор таклифлар илгари сурилди. Муаммолардан бири малакали кадрлар етишмаслиги ёки мавжуд кадрлар малакасининг етарли эмаслигидир. Шундан келиб чиқиб, фармонда  академия фаолият йўналишининг бир қисми  сифатида халқ  депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, сиёсий партиялар аъзоларини ўқитиш, шунингдек,   Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатларини ўқитиш курсларини ташкил этишда кўмаклашиш ва раҳбарлик қилиш чоралари белгиланди. Эндиликда Давлат бошқаруви академияси томонидан ҳар бир вилоятдаги олий ўқув юртлари базасида жойлардаги партия ташкилотлари ходимларини ва маҳаллий кенгашлар депутатларини ўқитиш бўйича махсус курслар ташкил этилади. Бундай курсларнинг жойларда ўтказилса, биринчидан, депутатларнинг вақтини тежайди, иккинчидан, ушбу дарсларни жойлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол эътиборга олинган ҳолда уюштириш  мумкин бўлади. Шунингдек, мазкур курслар иқтисодий жиҳатдан ҳам мақбул ҳисобланади. Бугунги кунда бу йўналишда   тегишли  чора-тадбирлар белгилаб олинди. Тасдиқланган режага мувофиқ, жойлардаги вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкиллаштириш ишлари бошлаб юборилди.

— Давлатимиз раҳбарининг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг  тўртинчи қурултойида  сўзлаган маърузасида Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтини ташкил этиш зарурлиги кўрсатиб ўтилган эди. Ушбу вазифанинг амалиёти ҳақида ҳам тўхталсангиз.

— Президентимизнинг 2017 йил 14 августдаги  “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, академияда  Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти тузилди.

Институт – давлат муассасаси бўлиб, академия  Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан биргаликда унинг таъсисчиси ҳисобланади. Муассаса фаолияти ёшлар муаммоларини ўрганиш, бу йўналишда илмий-тадқиқот ва таҳлилий фаолиятни олиб бориш, шунингдек, истиқболли ёш кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга йўналтирилган.

Шу билан бирга, давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви ташкилотлари, жамоат ташкилотларининг истиқболли ёш кадрларини қайта тайёрлаш давомийлиги 4 ой бўлган дастур асосида, асосий иш жойидаги фаолиятининг тўхтатиб турилиши орқали олиб борилади ва кейинчалик белгиланган намунадаги диплом берилади. Истиқболли ёш кадрларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари эса  давомийлиги 1 ойгача бўлган қисқа муддатли дастур асосида асосий иш жойидаги фаолият тўхтатилган ва тўхтатилмаган ҳолда ўтказилади, кейинчалик уларга белгиланган намунадаги сертификат тақдим этилади.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи мазкур ўқув курсларидан ўтиш истагида бўлганларни танлаб олади. Улар давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқарувчи ташкилотлари, шунингдек, жамоат ташкилотлари томонидан тавсия этилади. Номзодлар 30 ёшгача бўлиши, таянч олий маълумот ва камида 2 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши лозим. Танлов суҳбатдан ўтказиш ва тест орқали амалга оширилади. Асосий фаолиятлари тўхтатилган ҳолда таълим олувчи  тингловчиларнинг бу даврда асосий иш жойидаги лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолинади. Ҳозир ушбу институтда ўқув жараёнини бошлаш юзасидан тайёргарлик ишлари фаол олиб борилмоқда.

 

Замира ТОЖИЕВА суҳбатлашди.

 
Ваш e-mail 
Тема 
Ваше имя 
Ваше сообщение 
Пожалуйста, введите код: eqbapinm Защита от спама
  Послать мне копию
    

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"