hisoblagich_1_160Қўнғирот туманида истиқомат қилувчи С.Нуруллаев туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. Унда қайд этилишича, “Қорақалпоқ электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти Қўнғирот тумани филиали томонидан истеъмолчининг хонадонига асоссиз қарздорлик тўғрисида маълумотнома юборилган.

Ушбу ҳолат жамият мутахассислари томонидан қонуний тартибда ўрганиб чиқилди. Тегишли барча тўлов ҳужжатларини ўрганиш натижасида истеъмолчи 68 кВт.электр энергия­си учун олдиндан тўловни амалга оширгани маълум бўлди. Қайта ҳисоб-китоблардан сўнг
13 892 сўм фуқаро фойдасига ҳал этилди.

Дилшода ДАУЛЕТБАЕВА,

Қорақалпоғистон Республикаси

ИҲҲҚЖФ сектор бошлиғи.