elektr_160Йилнинг куз-қиш мавсумида аҳолини электр энергияси билан таъминлаш борасида мураккаб вазиятлар кузатилади. Самарқанд шаҳрининг Сартепа массивида яшовчи Шаҳноза Ҳодиева трансформаторда кучланиш ортиб кетгани оқибатида хонадонидаги электр ускуналар куйгани ҳақида Бош Прокуратуранинг ишонч телефонига қўнғироқ қилди.

Мурожаат тегишлилиги бўйича ИҲҲҚЖФнинг Самарқанд вилояти ҳудудий бирлашмаси ходимлари томонидан Самарқанд шаҳри электр таъминоти корхонаси мутахассислари ҳамкорлигида ўрганилди. Ўрганиш жараёнида аниқланган баъзи камчиликлар ва истеъмолчига етказилган зарар бартараф этилди.

Г.БЕРДИЁРОВА,

Самарқанд вилояти ИҲҲҚЖ ҳудудий бирлашмаси сектор бошлиғи.