tuner_160Бугунги кунда ҳаётимизни оммавий ахборот воситаларисиз тасаввур эта олмаймиз. Рақамли телевидение ва турли форматдаги телеканаллар ҳар қандай истеъмолчини ўзига маҳлиё қилмай қўймайди. Шундай имкониятлардан фойдаланиш ниятида бўлган Г. Сметова ҳам тюнер сотиб олиш мақсадида Хўжайли деҳқон бозорига боради. Тюнерни 184-маиший техника дўконидан харид қилади. Лекин уйига олиб боргач, унинг сифатсизлиги маълум бўлади. Истеъмолчи дўконга қайтиб, товарни бошқасига алмаштириб беришни ёки пулини қайтаришни сўрайди. Бироқ сотувчи бунга рози бўлмайди. Унинг муомаласидан фиғони фалакка чиққан Г.Сметова Хўжайли тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилади.

Мазкур мурожаат 3 кун мобайнида жамият мутахассислари томонидан батафсил ўрганиб чиқилди ҳамда истеъмолчига сотилган яроқсиз тюнер янгисига алмаштириб берилди.

Дилшода ДАУЛЕТБАЕВА,

Қорақалпоғистон Республикаси

ИҲҲҚЖФ сектор бошлиғи.