uzbekinvest_160_1“Ўзбекинвест” миллий суғурта компанияси фаолиятининг муҳим йўналиши суғурта қопламаларини тўлаб бериш борасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини доимий ошириш, имзоланган шартномалар бўйича ўз мижозлари олдида қабул қилинган мажбуриятларни вақтида бажаришдир.

Агар компаниянинг ўтган йилдаги фаолия­ти таҳлил этилса, олдинги даврга нисбатан салмоқли ишлар бажарилганлиги маълум бўлади. Хусусан, 2018 йилда жами 9846 та суғурта даъвоси кўриб чиқилиб, қарийб 32,2 млрд. сўм суғурта қопламаси тўлаб берилган. Уларнинг 25,6 млрд. сўми юридик шахслар, 6,6 млрд. сўми эса жисмоний шахслар улушига тўғри келади.

Шундай қилиб, ўтган йилнинг ҳар ойида ўртача 820 та суғурта даъвоси кўриб чиқилган бўлиб, асосан, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш, ихтиёрий тиббий суғурта, транспорт воситалари эгаларининг мажбурий суғуртаси, ихтиёрий автосуғурта ва мол-мулк суғуртаси шулар жумласидандир.

Амалга оширилган қопламаларнинг 74 фои­зи ихтиёрий суғурта турларига, 26 фоизи эса мажбурий суғурта турларига тўғри келади. Таъкидлаш жоизки, 2017 йилда компания томонидан мижозларга жами 20,6 млрд. сўм суғурта қопламаси тўлаб берилган.

Умуман, “Ўзбекинвест” компанияси томонидан аҳоли билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш учун барча чора-тадбирлар кўриляпти. Ишонч телефонлари, куну тун ишловчи диспетчерлик хизмати жорий этилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳри ва пойтахт вилояти ҳудуди бўйича хизмат кўрсатувчи ассистанс хизмати фаолия­ти ҳам йўлга қўйилган бўлиб, суғурта ҳодисаси юз берганда компания ходимлари воқеа жойига етиб бориб, зарур ёрдамни кўрсатмоқда.

Ҳосил КАРИМОВ.