uzpsb_160_55412Нуфузли халқаро рейтинг компанияларидан бири – Fitch Ratings “O’zsanoatqurilishbank” кредит рейтингини “B+”дан “BB–“га ошириб, унинг истиқболини “Барқарор” дея баҳолади. Ушбу даража банкнинг асосий кўрсаткичлари барқарорлиги, хусусан, кредитлаш салоҳияти юқорилигини ифодалайди. Мижозлари, ҳамкорлари ва сармоядорлари олдида ишончлилигини намоён этади.

Fitch Ratings “O‘zsanoatqurilishbank” рейтингини аниқлашда унинг йиллик молиявий фаолияти, жумладан, кредитлаш соҳасида истиқболдаги салоҳиятини чуқур ўрганиб, таҳлил қилди.

Таъкидлаш жоиз, “O‘zsanoatqurilishbank”нинг кредитлаш фаолияти кенг қамровли бўлиб, банк сармоялари иқтисодиётнинг йирик тармоқларидан тортиб, кичик бизнес соҳасини молиялаштиришда муҳим роль ўйнайди. Нефть-газ, энергетика, кимё ва металлургия каби иқтисодиётнинг реал секторидаги бир неча ўнлаб лойиҳалар молиявий муассаса инвестициялари ҳисобига вақтида ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Ушбу халқаро даражадаги рейтинг “O‘zsanoatqurilishbank” фаолияти самарадорлиги ҳамда вазифаларини тўлақонли бажараётганлигини кўрсатади. Бу эса унинг мижозлари олдидаги обрўйини янада ошириш имконини беради.

Ҳ. КАРИМОВ.