Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида депутатларнинг фаол ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ижодкор ва спортчи ёшлар, талабалар иштирок этди.