Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
0
0
0

+0

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 417 165
Главная Все новости Узбекистана Молиявий назорат натижалари

virus_180Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан короновирус билан касалланган ва карантинга олинган фуқаролари даволанаётган соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг тиббиёт ходимларига бериладиган рағбатлантириш пулларининг тўланиши Молия вазирлиги назоратида турибди.

Вазирликнинг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан жорий йилнинг 15-18 май кунлари короновирус билан касалланган беморлар даволанаётган соғлиқни сақлаш муассасалари ва бу жараёнда иштирок этаётган бошқа муассасаларда ўтказилган назорат тадбирларида 32 та тиббиёт муассасасида 932 нафар ходимга 19,6 млрд.сўм миқдорида махсус рағбатлантириш пуллари тўлови кечиктирилганлиги аниқланди. Масалан, Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохонаси томонидан вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик марказига талабнома ўз вақтида берилмагани  оқибатида, 21 нафар тиббиёт ходимига иккинчи 14 кун иш фаолияти учун 373,6 млн.сўм рағбатлантириш пуллари ўз вақтида амалга оширилмаганлиги аниқланиб, жойида бартараф этилди.

Худди шу каби, Самарқанд вилоят юқумли касалликлари клиник шифохонаси томонидан тиббиёт ходимларига рағбатлантириш пуллари учун талабнома юборилган бўлсада, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ўрнатилган тартибда тиббиёт ходимлар рўйхатини тасдиқлаб, маблағ ажратишга талабномани вилоят молия бош бошқармасига тақдим этмагани туфайли  61 нафар тиббиёт ходимига 1,2 млрд.сўм рағбатлантириш пулларининг тўланишида кечикиш ҳолати кузатилган ва  кўрилган чора-тадбирлар натижасида тўловлар тўлиқ амалга оширилиши таъминланган.

Бундай ҳолатлар Хоразм вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик марказига 9 та соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан 2020 йил 6 май куни ходимларга рағбатлантириш пули учун талабномалар берилган бўлсада, вилоят СЭОМ тиббиёт ходимлари рўйхати ва зарур маблағ 1,7 млрд.сўм учун талабномалар шакллантрилмаганлиги оқибатида рағбатлантириш пули учун маблағ ўз вақтида молиялаштирмаганлиги аниқланган.

Андижон вилоят Юқумли касалликлар шифохонаси масъуллари томонидан бошқа тиббиёт муассасаларидан жалб этилган тиббиёт ходимларига ишлаган кунлари учун табелларни тақдим этилмаганлиги оқибатида 80 нафар тиббиёт ходимига 1 711,7 млн.сўм рағбатлантириш пуллари ўз вақтида тўланмасдан қолган.

Шу каби Тошкент шаҳрининг 5 та тиббиёт муассасаси  тиббиёт ходимларига 4 767,5 млн.сўмлик рағбатлантириш пуллари ўз вақтида тўланмаганлиги маълум бўлган.

Назорат тадбирларида аниқланган ҳолатлар бартараф этилиб, 932  тиббиёт ходимига рағбатлантириш пуллари ўз вақтида тўлиқ тўланиши таъминланган.

Шунингдек, назорат тадбирларида короновирус билан касалланган ва карантинга олинган фуқаролари даволашда иштирок этмаган ходимларни рағбатлантириш пули рўйхатига асоссиз киритиш ва тўлаш ҳолатлари ҳам аниқланди. Асоссиз ва ортиқча киритилган маблағлар ўрнатилган тартибда молиялаштиришдан чегириб қолинди, асоссиз тўлаб юборилган пулларни ундириш чоралари кўрилмоқда.

2020 йилнинг 26 май ҳолатига кўра, тиббиёт ходимларига жами тўланган тўловлар миқдори 142 9 млрд. сўмни ташкил этди.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"