Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6566
6248
5201

+1047
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
259202
240800
0

+240800

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 416 069
Главная Все новости Узбекистана Қонунчиликда блокчейн ва криптовалюта тушунчалари билан боғлиқ ўзгартишлар

raqamli_iqtisodiyot_180Бугунги кунда мамлакатимизда крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолият давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 3 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2018 йил 2 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида крипто-биржалар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари билан ҳуқуқий тартибга солиб келинмоқда .

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида айнан криптавалютага дахлдор қўшимчаларни назарда тутган “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Маълумки,  “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар учун ички назорат қоидалари тегишли назорат қилувчи, лицензияловчи ва рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда, бундай органлар бўлмаган ҳолда эса, махсус ваколатли давлат органи томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Ўз навбатида, крипто-активлар айланмаси соҳасида фаолиятни олиб бораётган шахслар ушбу қонун билан белгиланган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар рўйхатига киритилмаган. Шу боис қонун лойиҳаси асосида “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунга пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар қаторига крипто-актив айланмаси соҳасида фаолиятни амалга оширувчи шахсларни ҳам киритишга оид нормани  киритиш  назарда тутилмоқда.

Савол-жавоблар ҳамда  сиёсий партиялар фракцияларининг  нуқтаи-назарлари баён этилган сўнг  лойиҳа  қабул қилинди.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"