Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6617
6248
5201

+1047
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
259252
240749
0

+240749

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 416 120
Главная Все новости Узбекистана Давлат иштирокидаги корхоналарда шаффофлик янада оширилади

bino_120Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати раҳбарининг хабар беришича, “Давлат иштирокидаги корхоналар тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокама учун қўйилмоқда.

Ушбу қарорга асосан, эндиликда вазирлик ва идоралар расмий  веб-сайтларида уларнинг таркибига кирувчи тижорат ташкилотлари тўғрисидаги асосий маълумотлар жойлаштирилади.

Бундан ташқари, 2021 йилдан бошлаб барча давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайти бўлиши, уларда иқтисодий, молиявий ва бошқа статистик маълумотлар, жумладан, давлат улуши, йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, иш ўринлари сони, корхоналар бошқарув ва назорат органлари таркиби тўғрисидаги маълумотларнинг жойлаштирилиши назарда тутилмоқда. Эътиборли жиҳати, қарор лойиҳасида корхоналар расмий веб-сайтларида маълумотларнинг мунтазам равишда ва тўлиқ жойлаштирилмаганлиги давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи орган раҳбари билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ташаббуси билан чиқишга олиб келишининг  белгиланишидир.

Яна бир янгилик, ривожланган мамлакатлар тажрибасида кенг қўлланиладиган амалиёт, яъни давлат иштирокидаги корхоналар тўғрисидаги йиғма ҳисоботни 2021 йилдан бошлаб  шакллантириш ва Давлат активларини бошқариш агентлиги сайтига жойлаштириш ҳам назарда тутилмоқда. Буни кейинчалик халқ вакиллари олдида ҳисобот беришга тайёргарлик жараёни дейиш мумкин. Мақсад давлат иштирокидаги корхоналар фаолияти шаффофлигини таъминлашдан иборат.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"