Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7459
9931
10500

-569
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
287368
212633
0

+212633

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 858 268
Главная Все новости Узбекистана Йирик миқдордаги тиббий ниқоблар савдосининг олди олинди

maska_180Эълон қилинган карантин вазиятини нафси ҳакалак отган айрим фуқаролар моддий манфаатдорлик имконияти деб, сифати кафолатланмаган, ҳеч қандай ҳужжатсиз тиббий воситаларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланмоқда. Бу каби ноқонуний ҳатти-ҳаракатларга барҳам бериш мақсадида Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 17 март куни пойтахтимизда ўтказилган назорат тадбирлари давомида 62 минг 785 дона, умумий қиймати 123 миллион 800 минг сўмлик ҳеч қандай сифат сертификатига эга бўлмаган (аввал ишлатилган, ёки стирелленганлиги номаълум бщлган)  тиббий ниқоблар ноқонуний равишда савдога қўйилганлиги аниқланди.

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида фуқаро Азимжон Абдуллаев (исм фамилиялар ўзгартирилган) Қорасув-2 мавзеси, Дониёр берк кўчасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, сифати кафолатланмаган тиббий ниқобларни савдога қўйганлиги маълум бўлди. Тадбир давомида А.Абдуллаевдан жами 48 минг 960 дона, умумий қиймати 93 миллион 24 минг сўмлик бир марталик тиббий ниқоблар вақтинча олиб қўйилди.

Миробод туманида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида ҳудуддаги Миробод деҳқон бозорига туташ вақтинча автомашиналар тўхташ жойида пойтахтимизнинг Яккасарой тумани, Сарабўстон кўчасида яшовчи фуқаро Фарход Жавохиров (исм фамилиялар ўзгартирилган) томонидан ҳеч қандай сифат сертификатига эга бўлмаган жами 7000 дона, умумий қиймати 10 миллион 500 минг сўмлик тиббий ниқоблар ноқонуний савдога қўйилгани аниқланди. Ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Назорат тадбирлари пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида ҳам ўтказилди. Ҳудуддаги аҳоли гавжум жойларда ўтказилган тадбирлар давомида 3 нафар фуқаро томонидан жами 4 минг 850 дона, умумий қиймати 14 миллион 300 минг сўмлик тиббий ниқоблар ноқонуний равишда савдога қўйилгани маълум бўлди. Мазкур ҳолатлар юзасидан қонуний чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Айни кунларда Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан озиқ-овқат ва зарур тиббий воситалар нархларини сунъий оширилишини олдини олиш мақсадида мониторинг тадбирлари ҳам олиб борилмоқда. Жумладан, Сергели туман давлат солиқ инспекциясининг «Ишонч телефони»га ҳудуддаги «Сергели деҳқон бозори» ёнида жойлашган дорихонада нархлар асоссиз равишда оширилгани, жумладан, тиббиётда ишлатиладиган спирт одатдагидан қиммат сотилаётганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан туман давлат солиқ хизмати ходимлари жойига чиққан ҳолда сотувчилар билан профилактик суҳбатлар ўтказиб, бу каби ҳолатлар такроран содир этилган тақдирда қонуний чоралар кўрилиши ҳақида батафсил тушунтириш берди.

Тошкент шаҳар ДСБ Матбуот хизмати.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"