Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6919
8469
10776

-2307
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
207916
280665
11420

+269245

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 016 003
Главная Все новости Узбекистана “Бизнес-Daily Медиа” ноширлик уйи масъулияти чекланган жамияти ижро органи раҳбари – Бош директори лавозимига танлов ўтказиш тўғрисида эълон

Birja_120“Бизнес-Daily Медиа” ноширлик уйи масъулияти чекланган жамияти жамият ижро органи раҳбари – Бош директори лавозимига танлов эълон қилади.

25 ёшдан 55 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва хорижий давлатлар фуқаролари номзод сифатида даъвогарлик қилишлари мумкин.

Бош директорга қуйидаги иш (меҳнат) ва яшаш шароитлари тақдим этилади:

“Бизнес-Daily Медиа” ноширлик уйи масъулияти чекланган жамияти жамият ижро органи раҳбари – Бош директори лавозимига танлов эълон қилади.

25 ёшдан 55 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва хорижий давлатлар фуқаролари номзод сифатида даъвогарлик қилишлари мумкин.

Бош директорга қуйидаги иш (меҳнат) ва яшаш шароитлари тақдим этилади:

–  беш кунлик иш ҳафтаси, кундалик иш вақти режими соат 9.00 дан 18.00 га қадар, дам олиш кунлари – шанба, якшанба ва байрам кунлари (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 131-моддаси);

–  барча зарур жиҳозлар, жумладан, интернет ва локал тармоқларга уланган компьютер, шаҳар ва ички телефон алоқа тизими билан таъминланган алоҳида хона;

–  хизмат автомашинаси;

–  хорижий давлат фуқаролари учун – Ўзбекистонга келиши билан боғлиқ бир марталик йўл пули;

–  меҳнат қонунчилиги ва Жамиятнинг жамоа шартномасида белгиланган бошқа кафолатлар.

Танлов икки босқичдан иборат бўлади.

Биринчи босқичда номзодларга оид маълумотлар Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши аъзолари ва манфаатдор вазирлик ҳамда идораларнинг вакилларидан иборат таркибда тузилган танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

Номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

– молия, иқтисод ёки журналистика соҳасида олий маълумотга эга бўлиши;

– молия, иқтисод ёки журналистика соҳасида керакли билим ва тажрибага эга бўлиши ҳамда ушбу соҳаларда камида 3 йил ишлаган бўлиши;

– давлат тили ва рус тилларини билиши ва эркин сўзлаша олиши, инглиз ва бошқа чет тилларини билиш устунлик беради;

– компьютер техникаси воситаларидан фойдаланишни билиши, янги инновацион техника воситаларидан фойдалана олиши;

– Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларидан хабардор бўлиши, бошқарувда замонавий инновация усулларидан фойдаланиш қобилиятига эга бўлиши.

Номзодлар улар учун қўйилган талабларга мос келишини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари шарт. Шунингдек, тақдим этилаётган ҳужжатларга қуйидагилар илова қилиниши лозим:

– талабгорнинг Жамият Умумий йиғилиши номига танловнинг барча шартлари билан танишганлиги ҳамда танловдан ўтган тақдирда шартнома тузишга розилиги ҳақидаги аризаси;

– паспорт нусхаси, белгиланган тартибда тўлдирилган шахсий ва иш фаолиятига оид маълумотномаси (объективка);

– Жамиятни ривожлантириш бўйича қисқа режалари;

Иккинчи босқичда биринчи босқичдан ўтган номзодлар билан танлов комиссияси аъзолари томонидан суҳбат ўтказилади. Суҳбат чоғида номзоднинг саволларга берган жавобларидан ташқари унинг масъулиятлилиги, муомаласи, аналитик қобилиятлари, стресс ҳолатларига бардошлилиги, хотираси (эслаб қолиш қобилияти) жамоа билан ишлаш бўйича сифатлари, ташаббускорлик ва ташкилотчилиги, соғлом турмуш тарзига риоя этиши каби фазилатларига баҳо берилади. Бундан ташқари, номзоднинг жамият иштирокчилари билан аффилланмаганлиги аниқланади.

Ушбу босқич якунларига кўра, тегишли қарор қабул қилиш Жамият Умумий йиғилишига таклиф киритилади.

Танловга ҳужжатларни топшириш муддати эълон берилган кундан бошлаб 15  кун.

Номзод қуйидагиларни ҳам билиши лозим: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 апрелдаги “Давлат активларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, устав капитали (фонди)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ижроия органи раҳбари ва раҳбар ўринбосари лавозимларига номзодларни кўрсатиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишган ҳолда амалга оширилади;

Тақдим этилган ҳужжатлар номзодга қайтарилмайди. Танлов якуни фақатгина кейинги босқичга ўтган номзодларгагина маълум қилинади.

Ҳужжатлар Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 6-уйда душанбадан жумага қадар соат 9.00 дан 18.00 га қадар ёки Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript электрон почта манзили орқали исталган вақтда қабул қилинади. Талаб қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда уларни қабул қилиш рад этилиши мумкин.

Қўшимча маълумот олиш учун (71) 259-21-96, (71) 259-21-98, (93) 001-62-12 телефон рақамига орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"