Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4049
8165
7374

+791
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
191546
286969
21487

+265482

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 430 603
Главная Все новости Узбекистана Электрон кооперация биржа портали жорий этилади

uzex_120Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги раҳбарияти, давлат бошқаруви органларининг мутасадди ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда галдаги вазифалар хусусида ахборот берилди.

Маҳаллий ва хорижий бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик учун қулай шарт-шароитлар яратиш мамлакатимиз иқтисодиёти жадал ривожланишида муҳим омил ҳисобланади.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида ўтган даврда иқтисодиётда талаб юқори бўлган ҳамда келгусида республикамизда ишлаб чиқарилиши тавсия этиладиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларнинг янги 99 та тури Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг веб-сайтига тадбиркорлик субъектларига етказиш учун жойлаштирилди.

Шунингдек, вазирлик веб-сайтида ички бозорда талаб юқори бўлган умумий ҳисобда 673 турдаги импорт ўрнини босувчи маҳсулотларнинг маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари томонидан ўзлаштирилиши бўйича рўйхат жойлаштирилган.

Ҳозир янги 99 турдаги маҳсулотларни 2019-2020 йилларда ўзлаштириш бўйича ҳудудларда 55 та ташаббускор томонидан лойиҳалар ишлаб чиқилиб, дастлабки тадбирлар бошланган.

Хусусан, Фарғона вилоятида "Реал кабель инвест" масъулияти чекланган жамияти корхонаси негизида лед ёритиш воситалари ишлаб чиқариш лойиҳаси 2019 йилнинг учинчи чорагида амалга оширилади. Сурхондарё вилоятида "Смарт голд инвест АС" МЧЖ томонидан кондитерлик (шоколад) ишлаб чиқариш лойиҳаси жорий йилнинг декабрь ойида ишга туширилади. Шу йилнинг сентябрь ойида Бухоро вилоятида "Артин" МЧЖ корхонаси негизида сантехника жиҳозлари ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, “Саноат ярмаркаси ва электрон кооперация биржа портали фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ушбу қарор лойиҳаси ҳозир тегишли давлат бошқаруви органлари билан келишиш жараёнида эканлиги ҳақида иштирокчиларга маълумот етказилди.

Ушбу қарорга асосан Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида электрон кооперация биржа портали платформаси жорий этилади ҳамда тегишли давлат органлари базаси билан интеграциялашган ҳолда республикамизда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари тўғрисидаги ягона база ва тайёр маҳсулот, хомашё, бутловчи буюмлар тўғрисидаги, шунингдек, ўзлаштиришга тавсия қилинадиган маҳсулот турларининг техник параметрлари ҳақида онлайн тарзда тадбиркорларга ахборот етказиш таъминланади.

Энг муҳими, талабгор билан ишлаб чиқарувчи ўртасида, шу жумладан, бюджет ва корпоратив ҳамда стратегик харидорлар буюртмаси доирасида эркин рақобат қилишни ва нарх шаффофлигини таъминлаб, корхоналар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш жараёни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида амалга оширилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси саноат маҳсулотлари бозорининг барча қатламларидаги хўжалик юритувчи субъектларни мақсадли жалб қилиш орқали мунтазам равишда саноат ярмаркалари ташкил этишни замонавий чет эл кўргазма мажмуалари тажрибасини ўрганган ҳолда амалга оширилиши режалаштирилганлиги маълум қилинди.

Нурилло НАСРИЕВ.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"