Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4816
8165
7374

+791
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
192311
286969
20721

+266248

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 431 370
Главная Все новости Узбекистана Зоминда 136 миллион евролик цемент заводи қурилади

sement_120Зомин туманида 136 миллион 700 минг евролик цемент заводи, 12 миллион долларлик темир-бетон маҳсулотлари тайёрланадиган завод қурилмоқда.

Жиззах вилоятнинг Зомин туманида йирик қувватли завод ва корхоналар ташкил этиш бўйича амалий ишга киришилган. Даштобод шаҳарчасида узоқ йиллар бўш ётган 40 гектар ерда барпо этилаётган «Зомин-цемент» шаҳарчадаги илк саноат корхонаси бўлади. 136 миллион 700 минг евро қийматидаги мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши 400-чидан 700-чи маркагача бўлган юқори сифатли цемент ишлаб чиқариш имконини беради.

«Лайлакуя» қишлоғида яна бир йирик корхона — «Зомин махсус плита» заводи қурилиши давом этмоқда. Испания билан ҳамкорликда ташкил этилаётган мазкур саноат объектида уй-жой қурилиши учун темир-бетон маҳсулотлари тайёрланади. 12 миллион АҚШ доллари қийматидаги лойиҳа доирасида Испания ва Италиядан келтирилган энг замонавий технологик линиялар ишга туширилади.

Даштободда янги қувватларни ташкил этиш билан ҳудуд қиёфасини ўзгартиришга қаратилган ишларга ҳам фаол киришилган. «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида дастлаб Зиё деб номланувчи марказий кўча бўйидаги эски, пастқам уйлардан воз кечилиб, уларнинг ўрнида барча шароитларга эга янги уйлар қад ростлади. Қурилган 134 та уйлар калити тез кунларда ўз эгаларига топширилади.

79 та уй кўча бўйини тўлдириб турган Қорасоч Отақулова кўчасида ҳам қурилиш ишлари бошланган. Ихчам, замонавий 92 та уй шу йилнинг ўзида қуриб битказилади, бундан ташқари замонавий бозор, 50 ўринли меҳмонхона, минимаркет, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳамда тикувчилик мажмуаси ишга туширилади.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"