Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
566
8165
7374

+791
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
188061
286969
24971

+261998

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 427 120
Главная Все новости Узбекистана Тиббий хизмат сифатини ошириш масаласи муҳокама этилди

tibbiy_khizmat_sifatini_oshТошкент вилоятида ҳам соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини ривожлантириш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, вилоятда 2018 йилда Инвестиция дастури доирасида 37 тиббиёт муассасасида 128,2 миллиард сўмлик, ”Обод қишлоқ” дастури бўйича 5 та тиббиёт муассасасида 6 миллиард сўмлик, шунингдек, 48 объектда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 1,2 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 88 та хусусий тиббиёт муассасаси фаолияти йўлга қўйилди ва айни пайтда уларнинг сони 417 тага етди.

Тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, малакали кадрлар билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар натижасида ўтган йили вилоятда бир қатор мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Жумладан, вилоят силга қарши курашиш диспансерида умуртқа поғонаси, чаноқ-сон ва тизза бўғимлари, ўпка, урологик ва абдоминал сил касаллиги каби 20 турдаги 70 дан ортиқ жарроҳлик амалиёти бажарилди. Вилоят онкология диспансерида 6 турдаги жарроҳлик амалиётини ўтказиш йўлга қўйилиб, 300 дан зиёд бемор операция қилинди.

Ўтган йили фаолияти йўлга қўйилган вилоят скрининг марказида 2018 йил мобайнида 6 минг 400 дан зиёд ҳомиладор аёл текширувдан ўтказилди. Уларнинг 1 минг 300 нафардан ортиғида акушерлик патологияси, 230 дан зиёдида туғма нуқсонлар аниқланиб, тегишли чоралар кўрилиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган ногиронлик ва бошқа кўнгилсиз ҳолатларнинг олди олинди.

Бу ҳақда халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида маълум қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходимлари, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари врачларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан 11-13 март кунлари вилоят соғлиқни сақлаш тизими фаолияти ўрганилди.

Сессияда ушбу ўрганиш натижалари, хусусан, вилоятда аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифати ва самарадорлигини ошириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, кадрлар таъминотини яхшилаш, санитария эпидемиологик барқарорликни таъминлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи ва овқатланиш маданиятини тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.

Видеоселектор шаклида ўтказилган мулоқотда соғлиқни сақлаш тизими, айниқса, қишлоқ жойларда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини юксалтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

– Тизимда ютуқлар билан бирга, муаммо ва камчиликлар ҳам мавжуд, – деди Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Боситхонова. – Умумий касалланиш кўрсаткичлари бўйича нафас олиш, қон ва қон яратувчи аъзолар ҳамда ҳазм қилиш билан боғлиқ хасталиклар улуши юқорилигича қолмоқда. Тиббиёт муассасаларини таъмирлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида ҳам қилиниши лозим бўлган ишлар талайгина.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов мазкур масала муҳокамаси якунлари бўйича ўз фикрини баён этиб, вилоятда тиббий-санитария ёрдами сифати ва самарадорлигини ошириш зарурлигини, бу борада, аввало, тиббиётнинг вилоят, туман ва қишлоқ бўғинлари ўртасида узвий боғлиқликни йўлга қўйиш лозимлигини таъкидлади.

Сессияда соғлиқни сақлаш соҳаси масъулларининг ҳисоботи тингланиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Сессияда Тошкент вилояти ҳокими Ғ.Ибрагимов иштирок этди.

Авазбек Худойқулов, ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"