Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5677
10313
9625

+688
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
188675
269151
42175

+226976

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 8 314 615
Главная Все новости Узбекистана Пахтани томчилатиб суғориш тежамкорлик ва ҳосилдорликни кафолатлайди

tomchilatib_su_orish_120Минтақамизнинг кейинги икки-уч йилида қиш қуруқ ва кам ёғин бўлди. Чўл зонасига кирувчи Сирдарё вилоятида ҳам йиллик ёғингарчилик миқдори кўнгилдагидек бўлмади.

Бу каби ҳолатларнинг кузатилиши вилоятдаги фермер ва мутасадди раҳбарлардан сувни тежаб-тергаб, исроф қилмасдан фойдаланиши талабини қўймоқда. 
Президентимизнинг 2018 йил 27 декабрдаги “Пахта хомашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги масалаларни ҳал этишда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади. Ушбу ҳужжат ижроси доирасида Сирдарё вилоятида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўтган 2018 йили Сирдарё туманидаги “Пенг-Шенг” Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонаси негизида ташкил этилган тажриба-синов майдонида томчилатиб суғориш тизими жорий этилган эди. Лойиҳа доирасида томчилатиб суғориш технологиясини қўллаш борасида олиб борилаётган ишлар, илғор тажрибалар ўз самарасини берди. Бу тизимдан фойдаланилгач сув икки баробар тежалиши билан бирга, ҳар гектар ердан 45 центнердан пахта ҳосили олинди. Мутахассислар агар бу тизим мамлакат бўйча жорий этилса, ўртача ҳосилдорлик 1,5-1,7 марта юқори кўрсаткичга эришиш имконини беришини айтишмоқда. 
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ташаббусига кўра тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда “Пенг-Шенг” Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонасига қарашли дала ҳудудида ташкил этилган семинарда ҳам бу алоҳида таъкидланди. 
Бу каби тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ҳам мазкур тизимни вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам кенг жорий этиш, ишлар самарадорлиги ва ҳосилдорликни янада оширишдан иборатдир. 
Семинар доирасида томчилатиб суғориш тизими ўрнатилган майдонда сувни тежайдиган замонавий суғориш усуллари, хусусан, томчилатиб суғориш технологиясининг ўрнатилиш тартиби, афзалликлари, аҳамияти, иқтисодий самарадорлиги атрофлича тушунтирилди. 
– Томчилатиб суғориш технологияси сирдарёлик фермерлар учун ҳар томонлама катта фойда келтириши шубҳасиз, – дейди туман адлия бўлими бошлиғи Т.Худойбердиев. – Унга мувофиқ, нафақат ҳар гектарига 8 миллион сўмлик субсидия, балки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан пахта хомашёси ишлаб чиқарувчиларига томчилатиб суғориш тизимларини қуриш, реконструкция қилиш ва уларнинг бутловчи қисмларини сотиб олиш учун кредит маблағлари ажратилади. Пахта хомашёсининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари, шунингдек, томчилатиб суғориш тизими ишлаб чиқарувчилари томонидан олиб кирилаётган, ушбу суғориш технологиясини жорий этиш учун зарур бўлган бутловчи қисмлар ва хомашё 2021 йилнинг 1 январига қадар рўйхатга мувофиқ божхона божини тўлашдан озод этилади. 
Мутахассислар томонидан ушбу усулни жорий этиш бўйича амалий машғулотлар ҳам ўтказилиб, илғор суғориш технологиялари, жиҳоз ва асбоб-ускуналар кўргазмаси ҳам намойиш этилишига эътибор қаратилмоқда. 
– Сув – бебаҳо бойлик, лекин у беҳудага сарф қилинса увол бўлади, – дейди Сирдарё тумандаги “Тонг нури” фермер хўжалиги иш юритувчиси Баҳодир Маматмуродов. – Уни авайлаб ишлатиш ва томчилатиб суғориш орқали юқори ҳосил олишимиз мумкин экан, уни амалиётда кенг қўллашимиз лозим. Биз ҳам жамоамиз билан келишган ҳолда, жорий мавсумда замонавий технологиялар ўрнатишга қарор қилдик. Энди, туман адлия бўлими билан маслаҳатлашган ҳолда, кредит расмийлаштириб, сув тежайдиган технологиялар ишлаб чиқарувчи ва ўрнатиб берувчи мутасадди корхона билан шартнома имзолашни режалаштирдик.

Абдужалол Қаюмов.

ЎзА​​.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"