Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5683
10313
9625

+688
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
188681
269151
42169

+226982

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 8 314 621
Главная Все новости Узбекистана Имтиёзли кредитлар эндиликда Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари хулосаси асосида ажратилади

kredit_120Имтиёзли кредитлар аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига йиллик 8 фоиз ставкада 3-6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.

Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори қабул қилинди (ПҚ-4231, 07.03.2019 й.). Бу ҳақида “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.

Қарорга мувофиқ “Ҳар бир – оила тадбиркор” дастури доирасида:

• назарда тутилган лойиҳалар ва тадбирларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда халқаро молия институтлари кредит линиялари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

• имтиёзли кредитлар аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига йиллик 8 фоиз ставкада 3-6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.

“Ҳар бир – оила тадбиркор”, “Ёшлар келажагимиз” ва бошқа шу каби мақсадли дастурлар асосида аҳолига имтиёзли кредитлар эндиликда Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари хулосаси асосида ажратилади.

Белгиланишча, бунда дастлаб шартнома асосида лойиҳа эгаси (кредит олувчи)га маҳсулотлар (масалан, қорамол) етказиб берилади, лойиҳа эгаси (кредит олувчи) етказиб берилган маҳсулотдан қаноатланиш ҳосил қилгандан сўнг тегишли маблағлар банк томонидан маҳсулот етказиб берувчининг ҳисобрақамига ўтказиб берилади.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"