Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
153
9631
9750

-119
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
162710
286969
50322

+236647

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 401 769
Главная Все новости Узбекистана Суғоришнинг энг самарали усули

sugorish_120Андижон вилояти Асака туманида сувдан оқилона фойдаланиш, суғоришга илғор технологияларни жорий этиш, томчилатиб суғориш технологиясини амалиётда қўллаш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2018 йил 27 декабрдаги “Пахта хомашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган семинарда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавзаси ҳамда қишлоқ хўжалиги бошқармалари мутахассислари, туман ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосарлари, Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали профессор-ўқитувчилари, вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва унинг ҳудудий кенгашлари раислари, фермер хўжаликлари ва кластерлар раҳбарлари, шунингдек, сув тежайдиган технологиялар ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари иштирок этди. Вилоятдаги экин майдонлари, боғларда томчилатиб суғоришни йўлга қўйиш борасида олиб борилаётган ишлар, ютуқ ва муаммолар хусусида фикр алмашилди.

– Семинарни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада оширишдир, – дейди Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавзаси бошқармаси бошлиғи Х.Ҳамидов. – Энг асосийси, суғоришда илғор технологияларни қўллаш орқали сувни тежаш, қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олишга эришиш.

Иштирокчиларга сув тежайдиган замонавий суғориш усуллари, хусусан, томчилатиб суғориш, тупроқ ичидан (остидан) суғориш, эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш усулларини қўллаш, уларнинг ўрнатилиш тартиби, афзалликлари, аҳамияти, иқтисодий самарадорлиги тушунтирилди. Шунингдек, нам сақловчи “гидрогел”ларни қўллаш таснифи ва талаблари ҳақида маълумот берилди.

Тадбир иштирокчилари Асака туманидаги “Камалак рангли боғлар” МЧЖ экин майдонларида тупроқ ичидан (остидан) суғориш технологиясини қўллаш бўйича олиб борилаётган ишлар, илғор тажрибалар билан танишди. Мутахассислар томонидан ушбу усулни жорий этиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди. Шунингдек, илғор суғориш технологиялари, жиҳоз ва асбоб-ускуналари кўргазмаси намойиш этилди. Улардан фойдаланишга оид услубий қўлланмалар тарқатилди.

Интерфаол усуллар асосида ўтказилган машғулотларда суғоришнинг илғор технологияларини жорий этиш бўйича маълумот берилди. Сув тежайдиган технологиялар ишлаб чиқарувчи “Eco Drip Lux”, “Andburservis” ва “INTER POLIMER” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан намойиш этилган кўргазмалар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Ф.Убайдуллаев, З.Умурзоқов.

ЎзА​​.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"