Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6845
8469
10776

-2307
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
207842
280665
11494

+269171

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 015 929
Главная Все новости Узбекистана Тошкентда доимий прописка қилиш тартибида ўзгаришлар бўлиши мумкин

passport_120_4Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруқ лойиҳаси муҳокамага қўйилди. 

Ушбу ҳужжат лойиҳаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган.

Мазкур ҳужжат билан ИИВнинг 2012 йил 1 майдаги 71-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган. 
Ҳужжат лойиҳасида доимий пропискага эга бўлиш учун фуқаролар давлат хизматлари кўрсатишнинг соддалаштирилган тартибини таъминлайдиган электрон тизим орқали мурожаат қилишлари мумкинлиги қайд этилган.

Лойиҳада фуқаролар қонун ҳужжатларига мувофиқ, доимий яшаш жойларида пропискадан ўтишлари ва ёки турган жойларида ҳисобда туришлари шартлиги кўрсатилган. 
Шунингдек, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, турган жойи бўйича ҳисобга олинмаганлиги ёки доимий пропискада турмаганлиги фуқарога хизмат кўрсатишни рад этиш учун асос деб ҳисобланиши мумкин эмас. 
Фуқаролар янги яшаш жойига келган кунларидан бошлаб беш кун ичида доимий пропискада туриш ёки ҳисобга қўйиш учун ҳужжатлар тақдим этишлари шарт. 
16 ёшга тўлмаган шахсларни доимий прописка қилиш ва ҳисобга олиш уларнинг ота-оналари ёки уларни ўрнини босувчи шахсларнинг хоҳишига кўра ихтиёрий асосда амалга оширилади. 
Буйруққа бир нечта янги бандларни қўшиш таклиф этилган. 
Масалан, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни рўйхатдан чиқариш маҳкумнинг ишончномаси асосида ёки уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганлик ҳақидаги суд қарорига мувофиқ амалга оширилади. 
«Турар жой мулкдори ўз оила аъзоларини ва бошқа шахсларни пропискадан ўтказиш ҳуқуқига эга. 
Бир нечта уйга ёки квартирага эга бўлган мулкдор улардан фақат биттасигагина доимий пропискадан ўтиши мумкин. 
Ҳарбий хизматга мажбур шахсларни прописка қилиш улар мудофаа ишлари бўйича бўлимларда ҳарбий ҳисобга қўйилганларидан кейин амалга оширилади. 16 ёшдан 45 ёшгача бўлган фуқаролар ҳарбий ҳисобга қўйилишлари керак. 
Чегара зонасида жойлашган аҳоли пунктларида доимий пропискага эга бўлиш ва турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун ушбу зонага киришга яшаш жойи бўйича ички ишлар органларидан чегара зонасига киришдан олдин белгиланган тартибда олинган рухсатнома ҳам тақдим этилади», — дейилади буйруқ лойиҳасида. 
Бундан ташқари, фуқарони прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва ҳисобга олиш белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида ҳам амалга оширилиши мумкинлиги келтириб ўтилган. 
Ҳужжат лойиҳаси шу йилнинг 13 февралигача муҳокамага қўйилган.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"