Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4236
7675
9602

-1927
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
224698
269151
6152

+262999

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 8 350 638
Главная Все новости Узбекистана Кластер усулида ҳосилдорлик 10 центнергача ошади

paxta_120Президентимизнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Жумладан, жорий йилда кластер усулида пахта етиштиришни кўпайтириш мўлжалланаяпти. Шу билан бирга, ғалла ва мева-сабзавот кластерлари фаолиятини ҳар томонлама ривожлантириш лозимлиги таъкидланди. Кластер тизимини кенг жорий этиш учун, аввало, кредит тизимини соддалаштириш, ер ажратиш билан боғлиқ тартибларни қайта кўриб чиқиш талаб этилади.

Кластер амалиёти қишлоқ хўжалигида ҳосилни парваришлашдан тортиб, маҳсулотни қайта ишлайдиган замонавий завод ва фабрикалар қуриш, пахта хом ашёсини тўла қайта ишлашни қамрайди. Шунингдек, жойларда қишлоқ хўжалиги ҳамда енгил саноат тармоғини янада ривожлантириш, маҳсулот сифатини яхшилаш ҳисобига қўшимча қиймат яратиш, экспортбоп тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, янги иш ўринлари очиш имконини беради.

– “Кластер” назариясини ўрганиш жаҳон ҳамжамиятида тез суръатларда ўсиб бормоқда, – дейди "Buxoro cotton textile" Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси консультанти, академик Бакриддин Зарипов. – Уни амалиётда қўллаш эса миллий ва минтақавий иқтисодий ривожланишнинг асосий йўналишига айланмоқда. Бугунги кунда инвесторлар томонидан лойиҳаси таклиф қилинаётган замонавий ишлаб чиқариш кластери – бу бир технологик тизимга жамланган корхоналар, яъни фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциялашган мажмуадир. Пахта тўқимачилик кластери эса нафақат енгил саноатни, балки ўз йўлида қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, фармацевтика, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби ўнлаб тармоқларни ҳам қамраб олади. Масалан, пахта хом ашёсидан 25 турдан зиёд маҳсулот тайёрланади. Бир тонна пахтадан ўртача 360 килограмм момиқ пахта, 110 килограмм пахта ёғи, 16 килограмм совун олинади. Шунча толадан 7 минг 200 метр мато, ундан 54 минг метр ғалтак ип юзага келади ва ўнлаб турдаги ҳаёт учун зарур бошқа маҳсулотлар тайёрланади. Қолаверса, фармацевтика саноатида қўлланиладиган моддалар, чигитидан чорва учун озуқа, ҳаттоки, ғўзапоясидан биогаз, ёғоч материаллари тайёрлаш имкониятини ҳисобга олсак, унинг аҳамияти янада ойдинлашади.

Пахта-тўқимачилик кластерида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Бунда сон эмас сифат алоҳида аҳамият касб этади. Агротехникада интенсив технологиялар қўлланилиб, ғўза навларини янада яхшилашга алоҳида эътибор берилади. Хусусан, ҳудудларнинг тупроғи ва иқлимига мос навлар экилиши ўз навбатида ҳосилдорлик ошишига хизмат қилади.

– Президентимизнинг ташаббуси билан жорий этилган кластер усули пахтачилик ва тўқимачилик саноатини ривожлантиришда муҳим ўрин эгаллади, – дейди “KHANTEX group” кластер-корхонаси ижрочи директори Ўткир Рўзиев. – Бу тизим пахта етиштиришдан бошлаб тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи қамраб олади. Тажриба 2018 йилда мамлакатимиз бўйича 164 минг гектар майдонда ташкил этилди. Ҳосилдорлик жойлардаги фермер хўжаликлари билан таққослаганда 5-10 центнерга юқори бўлди. Шунингдек, ташкил этилган 41 корхонада 23 мингга яқин янги иш ўрни яратилди.

Жорий йилда кластерда тўқимачилик соҳасини ташкил этиш учун 123,1 миллион долларлик инвестиция йўналтирилмоқда. Ушбу маблағ эвазига мавжуд қувватлар модернизация қилиниб, қўшимча равишда йигирув, тўқув ҳамда тикув-трикотаж линиялари ўрнатилади.

Амалга оширилаётган бу ислоҳотлар жаҳон стандартлари даражасидаги инновация билан бойитилаётгани аҳамиятлидир. Бир сўз билан айтганда, кластер тизимининг ҳар бир босқичида дунёнинг энг илғор инновацион технологиялари жорий этилади.

Муҳайё Тошқораева.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"