Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3073
8944
8267

+677
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105586
165551
205121

-39570

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 732 862
Главная Все новости Узбекистана Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш янада кучаяди

ayollar_120Президентмиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини катта қизиқиш ва ҳаяжон билан тингладик. Мурожаатнинг мазмун-моҳияти юртимиз тараққиёти, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар давомийлигини таъминлашга, жамият тараққиётини янада юқори даражага кўтаришга қаратилди, десам муболаға бўлмайди.

Айниқса, Мурожаатда хотин-қизларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, турмуш шароитини яхшилаш хусусидаги фикрлари нафақат мени, балки юртимиздаги барча опа-сингилларимизни беҳад қувонтиргани аниқ.

Президентимиз мамлакатимизда оғир турмуш шароитида яшаб, иш билан таъминланмаган 13 минг нафардан зиёд хотин-қизлар борлиги ачинарли эканлигини айтганда мазкур тизимда иш олиб бораётган инсон сифатида айнан ана шу тоифа кишиларига эътибор қаратилганлиги нечоғли тўғри ва адолатли эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим.

Тўғри, оғир турмуш шароитида яшаётган аёлларимиз Андижонда ҳам йўқ эмас. 2018 йилда вилоятда жисмоний имконияти чекланган ҳамда оғир турмуш шароитида яшаётган 369 нафар хотин-қизга янги уй-жойлар топширилди. Бундан ташқари, янги уй олган хонадон эгаларига умумий қиймати 235,6 миллион сўмлик маиший техника, 68,6 миллион сўмлик мебель тўпламлари, 6,5 миллион сўмлик тикув машиналари совға тариқасида берилди. Шунингдек, айнан ана шу хотин-қизлар учун туман ва шаҳарларда барпо этилган кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватларида тикув-трикотаж ва бошқа йўналишлардаги цехлар фаолияти йўлга қўйилиб, 275 та янги иш ўрни яратилди.

Ишонаманки, бошланган янги йилда ҳам Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган юқоридаги каби хайрли ишлар кўлами янада ортади. Бу албатта, миллатимиз давомчилари бўлган минглаб опа-сингилларимизнинг ҳаётда, жамиятда ўз ўринларини топишларига ёрдам беради.

Манзурахон Юнусова,

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари,

Хотин-қизлар қўмитаси раиси

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"