Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4225
4961
5935

-974
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
86149
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 547 874
Главная Все новости Узбекистана Бу йилги ярмарка ўзига хослиги билан пойтахтликлар эътиборида

asal_120Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 16 октябрдаги “Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида икки йилдан буён асал байрами ўтказиб келинмоқда. “Ўзкўргазмасавдо” марказида ташкил этилган бу йилги кўргазма-ярмаркаси ўзига хослиги билан пойтахтликлар эътиборини тортмоқда.

Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси ва акциядорлик тижорат “Алоқабанк” ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур тадбирда 270 дан ортиқ асаларичилик субъекти иштирок этмоқда. Улар томонидан кўргазма расталарида нафақат асал, балки гул чанги, прополис, ари сути, мум, асалари уяси каби табиий дармондори бўлган асаларичилик маҳсулотлари намойишга қўйилган. 
Таъкидлаш керакки, шу қисқа давр ичида соҳани такомиллаштириш бўйича бир қатор ишлар қилинди. Дастлаб Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси тузилган бўлса, жорий йил ушбу уюшманинг “Апимондия” халқаро асаларичилик уюшмалари федерациясига аъзо бўлганини алоҳида эътироф этиш зарур. 
Саккиз йилдан буён асаларичилик билан шуғулланаётган Абдулла Нурметов ҳам ушбу кўргазма-ярмаркаси иштирокчиларидан. Иккинчи бор қатнашаётган тадбиркор Хоразм вилояти Урганч туманидан келган.

– Асал минг дардга даво, – деди Абдулла ака. – Ошқозон, буйрак, юрак, жигар хасталиклари, томоқ оғриғи, шамоллаш, иммунитет пастлиги каби касалликларга даво бу шифобахш неъматни етиштиришнинг ўзи савоб иш. Шу касбга меҳр қўйиб, халқимизга хизмат қилиш мақсадимиз. Бу меҳнат ортидан рўзғоримиз ҳам обод бўляпти. Кўргазмаларда қатнашиб, билмаганимизни ўрганишга ва танишлар орттиришга муваффақ бўлдик. Жорий йил 110 уя асаларининг ҳар биридан 20-25 килограмм асал олдик. Ҳозирда пахта, янтоқ, кунгабоқар, қизилмия, қовоқ, кунжут асал турларини етиштираяпмиз. Келгусидаги режамиз эса асалари уяларини янада кўпайтириш ва олинган маҳсулотни экспортга йўналтиришдир.

Насиба Зиёдуллаева.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"