paxta_120Тошкент вилояти Оққўрғон тумани миришкорлари томонидан жорий йил 11 минг 600 гектардан ортиқ майдонда ғўза парваришланиб, мўл-ҳосил етиштирилди. Айни пайтга қадар пахтазорлардан қарийб 17 минг тонна сара ҳосил йиғиб олинди.

Кузнинг тафти кузатилаётган шу кунларда туман пахта далаларида йиғим-терим жараёни янада жадаллашди. Теримчилар даладаги бор ҳосилни сўнгги мисқолигача йиғиб олишга астойдил бел боғлашган. Терим суратини оширишда айниқса, теримчиларни моддий ва маънавий рағбатлантиришга қаратилган тадбирларнинг ташкил этилаётгани қўл келаётир.

Куни кеча туманга Олмалиқ шаҳридан ташриф буюрган ҳашарчи-теримчилар ўртасида “Энг илғор теримчи“ танлови ўтказилди. Мусобақада энг кўп пахта терган илғор теримчилар Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Авазбек Худойқулов.

ЎзА.