Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6239
8575
7798

+777
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
137095
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 393 699
Главная Все новости Узбекистана Уч мамлакат ўртасида инновацион ҳамкорлик ўрнатилди

hamkorlik_120Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва “Кембриж инновацион паркининг Хитой маркази” “Cambridge Accelerate” ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Меморандумни инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва “Cambridge Accelerate” муассиси ва бош директори Женни Вонг имзолади.

Ушбу меморандум таълим, илм-фан, технологиялар, илмий-тадқиқот ишлари ва инновациялар соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, биргаликда таълим ва илмий-тадқиқот дастурлари, илм-фанга асосланган технологияларни ўзлаштиришга доир лойиҳаларни амалга ошириш, илмий-техникавий маълумотлар ва инновацион технологиялар, талаба ва ўқитувчилар алмашинувини, ҳамкорликда илмий-тадқиқот, тажриба конструкторлик, технологик тадқиқотлар олиб бориш, янги турдаги техника ва технологияларни яратиш ҳамда юртимиздаги инновацион технопарклар билан қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишни назарда тутади.

Маросимда Женни Вонг тижоратлаштириш бўйича бизнес моделларни ривожлантириш, стартап лойиҳалар, жумладан, венчур капиталини шакллантириш бўйича маслаҳатлар беришга тайёр эканини билдирди.

Кембриж инновацион паркининг Хитой маркази фаолияти Кембриж, Буюк Британия ва Хитой компанияларининг халқаро ҳамкорлиги ҳамда молиялаштирилишини рағбатлантиришга қаратилган бўлиб, Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши муносабати билан янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга хизмат қилади. Ўз навбатида, Британия қироллиги ва Чин мамлакатида яратилаётган энг замонавий технологияларнинг бирлашуви мисли кўрилмаган ютуқларга олиб келишига сабаб бўлиши кутилмоқда.

– Мамлакатингизда инновацион соҳада амалга оширилаётган ишлар менда катта таассурот қолдирди, – деди Женни Вонг. – Ҳамкорлик учун дастлабки қадам ташланди. Уч мамлакат ўртасидаги инновацион ҳамкорлик давлатларимизнинг тараққиётига кўпроқ туртки бўлишига ишонаман.

Кембриж инновацион паркининг Хитой маркази Англиянинг Кембрижшир графлиги жанубида жойлашган бўлиб, мазкур технопаркда йирик компаниялар фаолият юритиши учун барча шароит яратилган, уни кенгайтириш масалалари, қўшимча қурилиш ишларини амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама этилмоқда. Иншоотларга масъул “Paragon Land & Estates” компанияси раҳбари Николас Ланкастер “Хитой ва Буюк Британиянинг ҳамкорлигини янги икки бошли аждарнинг уйғонишига ўхшайди, у дунёни ларзага солишга тайёр” деган эди. Бу ҳамкорликка энди Ўзбекистоннинг ҳам қўшилиши хитойларда тараққиёт, бахт-саодат рамзи бўлган аждаҳонинг, ҳозирги кун тили билан айтганда илмий-техникавий тараққиётнинг, инновацияларнинг янги босқичга чиқишига умид бағишлайди.​​

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"